Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 16- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодиюл-аввал ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 4-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 16- чиси
Ҳижрий- қамарий 1438 йил жумодиюл-аввал ойининг 6-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 4-чи кунидир.
Бундан 490 йил илгари ҳижрий -қамарий 948 йил жумодиюл-аввал ойнинг 6-чисида:
Эронлик ҳаким ва матиматик олим Ғиёсуддин Мансур вафот эти ва Широз шаҳрида дафн қилинди. У отаси ва буюк олимлар олдида турли илмларни ўрганган. Ғиёсуддин Мансур Исмоил Сафавий шоҳи дастури билан Мароға обсерваториясини таъмирлаш учун маъмур этиб тайинланди ва Таҳмосб Сафавий шоҳи асрида ҳам бош вазир этиб сайланди. Аммо бир оз вақт ўтгач бу мансабдан қул тортди ва қолган ўз умрини Широз шаҳрида таълим бериш, китоб ёзиш ва тадқиқот ишлари билан ўтказди. "Ҳужжатул калом", "Машориқ ва миръот" ва "Ал-Ҳақоиқ" асарлари бу олимнинг қаламига мансубдир.
Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1357-чи йил баҳман ойининг 16-чисида:
Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Исломий Инқилоб ғалаба қозониши арафасида Исломий Инқилобнинг вақтинчалик давлатини ташкил этиш буйруғини содир этдилар. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу фармонда Исломий Инқилобнинг мақсадлари ва дастурларини эълон қилдилар ва вақтинчалик давлатдан ушбу мақсадларни амалга ошириш учун сайъ-ҳаракат қилишни сўрадилар. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг фармонида вақтинчалик давлатнинг асосий вазифалари, мамлакатнинг сиёсий тизимини белгилаш учун ижтимоий сўров ўтказиш, сайловлар ўтказиш ва асосий қонунини тайёрлаш учун муассислар кенгашини ташкил этиш ва парламентнинг биринчи сайловларини ўтказиш зикр этилган эди. Вақтинчалик давлат ташкил этилиши билан бирга шоҳ режимининг бир нечита ҳарбий базаларида Исломий Инқилоб ва Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳни қуллаб-қувватлаш учун эътирозлар бўлиб ўтди. Шоҳ режими томонидан эътироз этишни манъ этилиши ва ҳарбий ҳукуматнинг барқарор бўлишига қарамасдан Эрон бўйлаб эътирозли кўча намойишлар кенг кўламда давом этарди ва Шоҳ режимини ағдариш учун Эрон мусулмон халқининг кўраш олиб бориш кўлами ҳар куни кенгроқ авж оларди.
Бундан бир йил олдин милодий 2016 йил 4-чи феврал ойида:
Мисрлик буюк қори Роғиб Мустафо Ғалуш вафот этди. Роғиб Мустафо Ғалуш 1938 йил 5 июл ойида Мисрнинг Ғарбия вилоятининг Бармо қишлоғида таваллуд топди. Ғалуш ўсмирлик даврида Қуръонни бутунлай ёдлади ва 16 ёшлигидан бошлаб турли йиғилишларда иштирок этиб Қуръонни тиловат этарди. Шайх Роғиб Мустафо Ғалуш қорийларнинг шундай наслидан ҳисобланадиким юклатилган уруш охирга етганидан сўнг биринчи маротаба Эронга сафар қилди ва милодий 80-чи ва 90-чи йиллар тиловатининг эзгў хотираларини ижод этди. Роғиб Мустафо Қуръонни ёдлашдан бир неча йил олдин Мисрнинг қуръоний илмлар маркази ҳисобланмиш Танто шаҳрига борди ва Мисрдаги Аҳмадий масжидида қироат этиш ва академия муассисасига аъзо бўлди. Унинг айтишича, устод Мустафо Исмоилдан бир олий намунани мазкур масжидда намойиш этишга муваффақ бўлди. Аммо Ғалушнинг қуръоний олий фаъолиятини аскарлик даврида мушоҳада этиш мумкинким, Қоҳирадаги машҳур Имом Ҳусейн алайҳисалом масжидида Қуръонни тиловат этишга муваффақ бўлди. Эронда унинг қуръоний тиловатларини яхши истиқбол этишади ва унинг тиловатлари мангу бўлиб қолган тиловатлардан ҳисобланади. У жуда оғир касалликдан сўнг милодий 2016 йил 4 феврал ойида 77 ёшида Мисрнинг шифохоналаридан бирида вафот этди.