Илмий янгиликлар сари
Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топиб, тиббиёт соҳасида бир қатор дори-дармонларни ихтиро этишга ноил бӯлишган.
Илм ва фан дунёсида ҳар куни бир асбоб ихтиро бӯлиб, кундалик ҳаётимизни енгиллаштириш йӯлида ундан фойдаланилади.
Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топиб, тиббиёт соҳасида бир қатор дори-дармонларни ихтиро этишга ноил бӯлишган.
Эронлик мутахассислар ҳид билиш, яъни исни сезиш қобилиятини аниқлайдиган асбобни ихтиро этишга ноил бӯлишган. Бу асбоб сода бир тестор шаклида бӯлиб, инсоннинг исни сезиш қобилияти нормал ё паст бӯлганлигини аниқлайди.
Ушбу асбобдан ифлосланган ҳавода исни сезиш қобилиятини аниқлаш шунингдек паркинсон ва альцгеймер каби касалликларни аниқлаш учун фойдаланишади.
Биз аксарият маълумотни кўзимиз орқали олсак-да, ҳид билишнинг бошқа сезгилар олдида устун тарафи мавжуд. Ҳидлаш орқали олинадиган маълумот тўғри бош мияга ҳамда унинг ҳис ва хотира учун жавоб берувчи тўқималарига етиб боради.
Буруннинг хид сезиш функцияси инсон учун жуда муҳим фаолиятлардан бири ҳисобланади. Бу функция ёрдамида у атроф муҳит ҳидни, озиқ-овқат махсулотларининг сифатини баҳолайди. У ёки бу ҳидни сезиш кобилияти асосан нафас олинганда, яъни ҳаво оқими юқорига ҳид сезиш майдонига етиб борганда содир бўлади.
Нафасни чиқарилиши меъёрда буруннинг ўрта ва пастки йуллари орқали амалга оширилади. Шунинг учун, кўпинча беморлар кекириш пайтида, ўпканинг йирингли жараёнларида, айрим ошқозон-ичак касалликларида бадбўй ҳидни хис этишади. Ҳидли модда ҳаво билан бирга бурун бўшлиғига, ҳид сезиш эпителийсига етиб боради.
Бу ерда у шилимшиқ суюқликда эриб, сезгир ҳужайралар оксили билан бирикади. Хосил бўлган бирикма таъсирида хужайранинг ионли потенциали ўзгаради ва бунинг окибатида нерв ҳужайра қўзғалади. Пайдо бўлган импульс асаб толалар орқали бош мияга етиб боради.
Бурун бўшлиғи асосий ва иккиламчи функцияларни бажаради. Буруннинг асосий функцияларига нафас, ҳимоя ва ҳид сезиш функциялари, иккиламчи функцияларига -мимика, кўз ёшни ўтказиш, таъм билиш, резонанс функциялари киради. Бурун бўшлиғи овоз тембрини ҳосил қилишда ҳам иштирок этади.
Буруннинг ҳимоя функциясига аксираш ва кўз ёшни чиқариш функциялари киради. Ҳаво ифлос-ланганда бурун бўшлиғининг ҳажми кискаради, тоғ ҳавосида эса, аксинча, кенгаяди. Бурун бўш-лиғида ҳаво намланади, тозаланади ва иситилади. Ҳавони механик тозалашда бурун шиллиқ пардасининг ҳилпилловчи эпителийси иштирок этса, бурун ажралмаси уни зарарсизлантиради.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ӯпкага кираятган ҳаво ҳидини сезиш қобилияти инсон орагнизмини ташқи муҳитнинг зарарли таъсир-ларидан химоя килади. Масалан, ачиган овқат, ҳаводаги заҳарли моддалар ҳиди одамни ҳушёр тор-тишга ва лозим бӯлган ҳимоя чораларини кӯришга ундайди.
Бурундаги махсус ҳужайралар мияга сигнал юборгач, биз атрофдаги ҳидларни сезамиз.
Лекин шамоллаган одам ҳид сезмай қолишини ҳаммамиз биламиз.
Шунингдек, кучли тозалаш воситаларидан тез-тез фойдаланиш ҳам ҳид сезгисидан маҳрум қилиши мумкин. Хусусан, оқартирувчи воситалар буруннинг таъсирчан ҳужайраларини зарарлайди.
Тахминан 30 фоиз ҳомиладор аёллар (айниқса, иккинчи ва учинчи уч ойликда) организмида эстроген гормони кўпайиб кетгани учун вақтинча ҳид билмай қолади.
Шунингдек, қон босими ошганда керакли дориларни қабул қилмаслик, миянинг олд қисми жароҳатлари, гаймор бўшлиғига бактерия тарқалишига сабаб бўлувчи тиш оғриғи ҳам ҳид билишга таъсир кўрсатар экан.