Эрон матбуотига бир назар
Рисолат , Ормон ва Хуросон газеталари
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Америка Қўшма Штатларининг президенти Дональд Трампнинг амалга оширган охирги сайъ-ҳаракати европалик раҳбарларнинг Вашингтондан ғазабга келишлари ва норозий бўлишлари сабабига айланди. Мазкур шахслардан бири бу Германиянинг президенти ҳисобланади. Германия президенти Йоахим Гаук асосан мусалмон бўлган еттита мамлакатлар фуқароларининг Америкага сафар қилишларига чеклов қуйишга доир Дональд Трампнинг содир этган ижроия дастури баробарида Европа Иттифоқининг ошкора тарзда ва шаффофлик билан позиция олишларини сўради. У Европанинг бешта газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, бу ижроия дастурнинг содир этилиши билан ўзига хос насл ва насабга эга бўлган мусалмонлар хатарли бўлган умумий гумон қилишга қарор олишади. Бу эса бизнинг тасаввурларимизда бўлган мазҳаб эркинлиги, тенглик ва инсоний кароматга туғри келмайди,-деб таъкидлади.
Германия президенти Америка Европа билан муштарак қадриятларни савол остига қарор берадиган ушбу масалани юракларни совутадиган масала деб билди.
Яхшиким, Америкада бошқа сиёсий кучлар, суд тизими ва маданий буюк бир ҳаракат борким, ушбу қадриятлардан ҳимоят этишади. Германия президенти Гаук ўз сўзларининг бошқа бир қисмида Европадаги вазъиятга ишора этиб, Европа Иттифоқидан Англиянинг чиқиши ҳақида англияликларнинг ўтказган ижтимоий сўровларидан кейин биз сиёсий ҳодисаларда кам иштирок этадиган ва шак-шубҳага қарор олган жамият билан сўҳбат қилишга қай даражада эҳтиёж сезишимиз ошкор бўлди,- деб таъкидлади.
******
Ормон газетаси Исна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига таяниб шундай ёзади, Америка президенти Дональд Трамп Факс Ньюз билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Россия президенти Владимир Путинни ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишини муҳофазат этди. Ҳолбуки америкаликлар журналистларга қарши Маскванинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари сабабли Путинга қотил лақабини беришган бўлсаларда, аммо Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари кўп бундай қотилларга эгадир,-деб айтди.
У ўз сўҳбатининг давомида сиз бизнинг мамлакатимиз гуноҳсиз деб уйлайсизми деган масалани таҳлил этди. Трампнинг Факс Ньюз ахборот агентлигининг машҳур диктори Бил Уройли билан қилган сўҳбатида бу сўзлар баён этилди.
Трапмнинг айтишича, Россия билан яхши муносибатда бўлиш Американинг миллий манфаатида бўлади. Трамп агар Россия ўта муҳим бўлган дунё бўйлаб исломий терроризм ва ИШИД террорчи гуруҳи билан қарши кўраш олиб боришда бизга кўмак берса бу жуда яхши бўлади,-деб айтди.
******
Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин шарқий Европада вужудга келган энг буюк халқ эътирозлари Руминия бош вазири томонидан қамоққа ҳукм этилган айрим шахсларни авф этиш учун содир этган ўз фармонини бекор қилиш ва “хиёбонлардаги эътирозли товушларни эшиттим” деб айтишга мажбур этди.
Руминия охирги бир неча кунлар давомида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган фавқулодда фармон содир этган ушбу ўлканинг социалистик давлатига қарши эътироз қилиш саҳнасига айланган. Бу фармонга биноан каррупция бўйича қамалган айрим масъуллар қамоқдан озод этилишлари ва ҳозирги кунда жиноят унсурларига эга бўлган айримлари эса жиноий жазодан озод бўлишлари лозим эди. Аммо зоҳиран бу махсус фармон Руминиядаги ҳоким демократ-социалистик партиясининг раҳбари Ливю Драгнеа манфаатига ҳал бўладиким, у ҳозирги кунда 24 минг евро молиявий фасодлик ва ўз қудратидан суистеъмол қилганлиги айблови билан суд идораларининг текширувига қарор олган. Бундан олдин, Драгнеа бош вазир Сорин Гриндяну билан қилган учрашувида давлат амнистия ҳукмини ижро этиш учун вазифадордир деб эълон қилган эди. Ҳолбуки Руминия бош вазири Руминия халқигнинг иккига бўлиниши ва мамлакатда бушлик фазоси вужудга келишига мойиллик зоҳир этмайди,-деб таъкидлади.