Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 19- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал ойининг 9-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 7- кунидир.
Бундан 458 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 980 йил жумодиул аввал ойининг 9-куни улуғ ориф ва файласуф "Мулло Садро" ва "Садрул мутааллиҳин" лақаблари билан машҳур бӯлган Садриддин Муҳаммад бин Иброҳим Шерозий Шероз шаҳрида дунёга келди. У аввалига Сафавий сулоласининг пойтахти Қазвин шаҳрига бориб, замонасининг улуғ олимлари Шайх Баҳойидан фиқҳ ва риёзийни, аллома Мирдомоддан мантиқ, фалсафа ва ирфонни, Мир Финдирискидан эса нужум илмини ӯрганди. Давлатнинг пойтахти Исфаҳонга кӯчирилгач, Мулло Садро ҳам янги пойтахтга борди ва шогирдлар тарбияси билан шуғулланди. Аммо кӯп ӯтмай айрим олимлар билан ораларига ихтилоф тушиб, Қум шаҳрининг яқинидаги қишлоқлардан бирига бориб, узлатни ихтиёр этди. Ана шу пайтда ёзилган "Асфор арбаъа" асарида Мулло Садро ақл ва фалсафанинг дин ва ваҳий билан алоқасини баён қилди. У фалсафанинг ирфоний йӯналиши "Ҳикмати мутаъолия"нинг асосчисидир.
Мулло Садро умрининг охирги ӯн йилини Шероз ҳокими томонидан қуриб берилган мадрасада шогирдларга таълим бериш билан ӯтказди.
Буюк олимдан арзирли маънавий мерос қолди. Ёзган китобларининг сони 40 дан ортиқдир. "Мабдо ва маъод", "Зодал мусофир" ва "Муташобиҳот ал Қуръон" асарлари унинг қаламига мансуб.
Мулло Садро ҳижрий-қамарий 1050 йили еттинчи маротаба яёв ҳажга бориш пайти оламдан ӯтди.
Ххххххххххххххххххххххххххххх
1478 йилнинг 7 феврал куни, яъни бундан 539 йил бурун машҳур инглиз файласуфи Томас Мор дунёга келди. У ҳуқуқшунослик касбини эгаллагач, Парламентга аъзо ва лордлик унвонини олишга мушарраф бӯлди.
Томас Мор 1518 йил "Утопия" фалсафий достонини ёзди. У бу асарида Исо Масиҳ таълимоти асосидаги намунали шаҳар ҳаётини тасвирлади. Мор тасвирлаган мамлакатда битта дин—меҳр –муҳаббат дини ҳукмронлик қилади.
Томас Мор Англия подшосининг зулм-зӯравонлигига қарши чиққани учун зиндонга ташланди ва 1535 йили 57 ёшида қатл қилинди.
Хххххххххххххххххх
Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 19-куни Эрон халқи ва армиясининг исломий инқилоб ва унинг буюк раҳбари Имом Хумайний ҳазратларига садоқати намойиш этилди. Шу куни Имом ҳазратларининг муваққат ҳукуматни қӯллаб-қувватлаш даъватига жавоб тариқасида Эроннинг турли шаҳарларида миллионлаб кишилар намойишга чиқиб, шоҳ режимини батамом ағдариб ташлаш лозимлигини таъкидлашди.
Шунингдек ҳарбий ҳаво кучларининг жуда кӯп намояндалари ҳарбий байрам кийимида Имом Хумайний ҳазратларининг ҳузурига келиб, ӯзларининг Исломий инқилоб тарафдори эканликларини баён этишди. Имом ҳазратлари уларга қарата дедилар: "Сиз бугунгача тоғут итоатида эдингиз. Бугун Қуръонга боғландингиз. Қуръон сизнинг ҳимочингиздир. Сизнинг кӯмагингиз билан Эронда исломий адолат ҳукуматини ӯрнатамиз деган умиддаман".
Армия вакилларининг Имом ҳазратлари билан мулоқоти шоҳ режимини таҳликага солди.
Қайд қилиш жоизким, ҳарбий ҳаво кучлари шахсий составининг Имом ҳазратлари билан бу мулоқоти шарафига Исломий инқилоб ғалабасидан сӯнг баҳман ойининг 19-куни "Эрон ислом жумҳурияти ҳарбий ҳаво кучлари куни" дея номланди.