феврал 09, 2017 13:26 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойининг 21-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи жамодиюл-аввал ойнинг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 9-кунидир.

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил  баҳман ойининг 21-чиси

Ҳижрий-қамарий 1438-чи  жамодиюл-аввал ойнинг  11-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил  феврал ойининг 9-кунидир.

Бундан 841 йил олдин, ҳижрий-қамарий 597 йил жумодиюл-аввал ойининг ўн бириинчи кунида Эроннинг буюк олимларидан бири, мунажжим, математик ва файласуф Хожа Насириддин Тусий Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Тусда таваллуд топди. У таниқли ва Эрон тарихига таъсир етказган шахсиятлардан бири бўлиб, фиқх ва ҳадис илмларини отасидан ҳамда мантиқ ва ҳикмат илмларини тоғасидан ўрганди. Сўнг Хожа Насириддин Тусий Эрон шимол-шарқидаги Нишопур шаҳрига бориб, бу шаҳарнинг буюк устозларидан ўз замонининг турли илмлари, жумладан математика ва нужум илмларини мукаммал равишда ўрганди. У муғул хони Ҳалокухон ва унинг фарзанди ҳукумат қилган даврда, буюк илмий марказ ва биринчи фанлар академияси, яъни Мароғанинг буюк обсерваториясини ташкил этди. Эроннинг шимол-ғарбида Мароға обсерваториясининг  ташкил этилиши ҳақида ҳижрий-қамарий 657-чи йилнинг ҳужжатларида маълумотлар берилган. Хожа Насириддин қуёш соатидан фойдаланишнинг янги услубини ўз расадхонасида кашф этди. Унинг ҳиммат ва сайъ-ҳаракатлари билан Мароға обсерваторияси энг замонавий ва энг яхши тажҳизотлар билан жиҳозлантирилди. Ҳатто 300 йил ўтганидан сўнг ҳам Ғарбда бундай шаклдаги тажҳизотлар мушоҳада этилмади. Хожа Насириддин Тусий шунингдек, Мароға обсерваторияси ёнида 4 минг жилд китобдан иборат китобхонани ташкил этди. У 16 йил давомида ушбу абсерваторияда юлдузлар ҳақида илмий изланишлар олиб борди. Бу буюк донишманддан  80 жилддан ортиқ китоб ва илмий мақолалар араб ва форс тилларида боқий қолган. "Асосул-Иқтибос", "Ахлоқи Носирий", "Авсофул-Ашроф" ва "Шарҳи Ишороти Ибн Сино" унинг асарлари жумласидандир. Бу буюк донишманд ҳижрий-қамарий 672 йилда вафот этди ва Ироқнинг шаҳарларидан бўлмиш Козимайн шаҳрида дафн этилди.

Бундан 61йил илгари ҳижрий-шамсий 1334-чи йил баҳман ойининг 21-чисида:

Эроннинг ҳозирги замон таърихчиси, луғатшуноси, ёзувчиси ва тадқиқотчиси Аббос Иқбол Оштиёний вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1275 йилда таваллуд топди ва Эронда ўзининг бошланғич маълумотларини олганидан кейин ҳижрий-шамсий 1304 йилда Франциянинг Сарбин университетидан бакалавриат дипломини олишга муяссар бўлди. У Эронга қайтиб келганидан сўнг Теҳрон университетида таълим бериш билан шуғулланди. Эроннинг ушбу ёзувчиси томонидан амалга оширган энг муҳим иш бу Ёдгор журналини нашр этиши ва Шоҳ режими даврида Эрон халқининг ёмон вазъияти ҳақида ёзган мақолаларни нашр этиши эди. Шунингдек "Эронликларнинг дунё маданиётига қилган хизматлари " ва "Исломнинг зуҳур топишидан муғулларнинг ишғол этиш замонигача бўлган Эроннинг таърихи " каби асарлар ушбу олимнинг муҳим асарларидан ҳисобланади.

Бундан 33 йил муқаддам милодий 1984-чи йил февраль ойининг 9-чисида:

Совет Иттифоқининг собиқ раҳбари Юрий Андропов вафот этди. Совет Иттифоқининг машҳур сиёсатчиси Владимир Юриевич Андропов милодий 1914 йили 15 июньда таваллуд топди. У ёшлигидан бошлаб сиёсий фаолиятларга кириб, Совет Иттифоқининг коммунистик партиясига аъзо бўлди. Андропов милодий 1953 йилда Совет Иттифоқининг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси мансабига эришди. Ва милодий 1956 йилда Совет Иттифоқи кучларининг ушбу мамлакатга ҳужум қилишида ушбу шаҳарни ҳарбий ишғол этиш амалиётлар ва венгриялик ислоҳотчиларини қонли бостиришнинг асосий раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Андропов милодий 1967 йилда КГБ номли собиқ жосуслик ташкилотнинг раҳбарлигига тайинланди ва ушбу мансабда милодий 1982 йилда Совет Иттифоқининг  собиқ раҳбари Леонид Ильич Брежневнинг ўлимигача 15 йил фаолият олиб борди. Брежнев ўлимидан 7 ой ўтгач Андропов ушбу мамлакатнинг энг олий мансаби бўлмиш Коммунистик партиясининг бош котиби унвонида сайланди. Ва ушбу мансабда 15 ой давомида ва ўзининг ўлимигача ишлади. Андроповнинг раҳбарлиги даврида қурол-яроқ бўйича мусобақа олиб бориш жараёнлари  ривожланди ва ядровий қуролларни ишлаб чиқариш катта қудратга эга бўлган ҳар иккала мамлакатларнинг ишчи дастурларига қарор олди.  Диабет ва буйрак касалликларига гирифтор бўлган Андропов ойлар давомида халқ назарига ҳузур топмаслигидан сўнг милодий 1984 йил февраль ойининг 9-чисида 70 ёшлигида Москвада вафот этди ва Черненко унинг ўрнига ўринбосар этиб тайинланди.    

       

Ёрлиқ