Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 24- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал ойининг 14-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 13- кунидир.
Бундан 213 йил муқаддам, 1804 йил феврал ойининг 12 куни немис файласуфи Иммануи́л Кант 80 ёшида вафот этди. У 1724 йили диндор оиласида туғилиб, ёшлигидан математика, табиатшунослик, нужум, мантиқ ва фалсафа фанларини иштиёқ билан ӯрганди.
Кант оламни англашда ақл ва ҳиссиётнинг мавқеини намоён этишга ҳаракат қилди. Унинг фалсафаси инсоний ақл ва идрок асосига қурилган.
Иммануи́л Кантнинг қаламига жуда кӯп китоблар мансуб бӯлиб, "Мантиқ фалсафасининг манбалари", "Амалий мантиқ танқиди" ва " Назарий мантиқ танқиди" китоблари шулар жумласидандир.
хххххххххххххх
1809 йилнинг 12 феврал куни, яъни бундан 208 йил бурун инглиз табиатшунос олими Чарлз Дарвин дунёга келди. У турли жониворларнинг пайдо бӯлиши ҳақида қатор тажрибалар ӯтказди. Бу тажрибаларини янада мукамаллаштириш учун кема билан узоқ илмий сафарга чиқди. Сафардан қайтгач, ӯзининг машҳур "Турларнинг келиб чиқиши" асарини нашр қилди.
Олим тирик жониворларнинг пайдо бӯлиши ҳақидаги назарияни илгари суриб, Дарвинизм мактабига асос солди. Аммо Дарвин назарияси бошқа олимлар томонидан танқидга ҳам учради. Олим 1882 йили оламдан ӯтди.
хххххххххххххххх
Бундан 125 йил илгари, яъни ҳижрий-қамарий 1312 йил жумодиул аввал ойининг 14-куни ӯша даврнинг машҳур воиз ва муҳаддиси Ҳож Мулло Исмоил Сабзаворий Теҳрон шаҳрида оламдан ӯтди. У Сабзавор шаҳрида туғилиб, ҳикмат ва фалсафа илмини Эроннинг машҳур файласуфи Ҳож Мулло Ҳоди Сабзаворийдан ӯрганди.
Мулло Исмоил Сабзаворий диний билимини ошириш учун Ироқнинг Нажаф илмий ҳавзасига бориб, ижтиҳод илмий мақомини эгаллагач, Теҳронга қайтди. Олимдан жуда кӯп арзирли китоблар мерос қолди. "Мажмаул Нурайн" ва "Наводирул осор" асарлари шулар жумласидандир.