феврал 15, 2017 16:34 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.

   Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда Эрон Халқ оғзаки адабиёт жанрларидан бири бўлган ривоятчилик санъати ҳақида сўҳбатлашиб  “Тақдир” номли қиссамизни нақл этган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда эртакимизнинг давомини  тинглаймиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Азиз дўстлар, қиссамизнинг шу жойига етиб келган эдикки, бир неча маъмурлар шаҳзоданинг  қўлларини боғлаб зиндонга ташлашди. Ундан сўнг шаҳар бузургворлари шаҳзоданинг ҳаёт можаросини эшитиб, уни подшоҳ ўрнига танлаш  хулосасига келишди. Ёш подшоҳ уша шаҳар дарвозаси устида  “Ақл, сайъ-ҳаракат ва гўзаллик уша вақтда натижа берадиким тақдир ва Аллоҳнинг инояти у билан бирга бўлса ва бу менинг бир кунлик хурсандчилигим ва саодатим,  айган сўзларимнинг гувоҳидир” -деб ёзишини буюрди.

Унинг буйруғи билан унинг дўстларини олдига олиб келишди ва у ҳар бирига мансаб берди. Сўнг у бузургворлар ва уламоларни йиғиб уларга ўзининг ва ўз дўстларининг достонини нақл этиб берди. У ўз фикрларини баён этиб шундай хулосага келдиким барча нарса худонинг инояти билан вужудга келади ва агар Худо хоҳламаса энг оқил инсон ҳам ўз ниятларига эришолмайди. Тўпланган жамият ўртасида кекса бир шахс ўз жойидан туриб деди: “Умрингиз ўзоқ бўлсин, эй подшоҳ! Сиз айтган сўзлар ақлнинг расолигидан ва азм иродангиздан далолат беради. Ҳақиқатан, агар Аллоҳнинг назари тушмаганида сиз бу мартаба ва мақомга эришолмасдингиз. Менинг бир ривоятим бор. Агар ижозат берсангиз бу ривоятимни сизга айтиб берсам!“

Шундай қилиб у ўз ҳикоятини бошлади. Бир неча йиллар олдин ёшлигимда бузургворлар бирининг хидматида  ишлаб кун кечирардим. Ёшлик даври оқар сувдек ўтиб кетди ва мен аста-секинлик билан шундай хулосага келдимки бу дунё ўтар ва бевафо дунёдир. Бир куни ўзимча  шундай дедим: “Минглаб подшоҳ ва ҳокимларни рад этган дунёга кўнгил қўйдинг! Ҳали фурсат бор экан  ўзинга кел!  Вақт кам ва умр эса қисқадир. Қарор қабул қилдим. Хизматни тарк этдим ва тоат ибодат билан машғул бўлдим.

Бир куни бозорда айланиб юрганимда қўлида икки қўшни олиб   ва уларни сотиб пайида юрган овчини кўрдим. Бу иккита қушни озод этишини хоҳлардим. Ундан қушларнинг нархини сурадим. Овчи икки дирам деб жавоб берди. Менда икки дирамдан ортиқ пул йўқ эди. Агар икки дирамни унга берсам ўзимга ҳеч нима қолмайди, деб ўйладим. Нима қилишим керак эди. Бир томондан уларни сотиб олишдан қўл тортишим келар эди. Бошқа томондан эса ўзимча икки дирамни берда, уларни сотиб ол, Худо буюкдир, яна ризқингни беради, деб ўйлардим. Кунглим қушларга аччинарди. Охири қушларни сотиб олиш хулосасига келдим. Уларни озод этиш учун қафаснинг даричасини очдим. Аммо, бирон киши уларни иккинчи маротаба ушлаб қолишидан қўрқдим. Сўнгра шаҳардан четга чиқдим ва яшил ўрмонда ушбу иккита  қушни озод этдим. Қушлар завқ ва шавқ билан учиб дарахт шохига қунишди ва мендан ўз минннатдорчилигини  шундай баён этишди: “Биз ҳаққимизга буюк ишни бажо келтирдинг. Бор мол-мулкинг икки дирам пул билан бизни сотиб олдим деб, ўйлама. Сен икки қушни асирликдан нажот бердинг ва уларга эркинлик ва ҳаёт бағишладинг . Агшар биз минглаб ганжни сенга тақдим этсак ҳам, сенинг ҳаққингни бажо келтира олмаймиз. Энди биз ушбу дарахтнинг тагида катта бойликни кураяпмиз. Бу ганжни ўзинг билан олиб боргин.

Мен ҳайратланиб сўрадим: Сиз ер тагидаги бойликни кураяпсиз, аммо қандай қилиб овчи ва унинг домидан ғафлатда қолдингиз ва асирликка тушдингиз?

Қушлардан бири жавоб берди: Бу Худонинг истак-хоҳиши эди. Бизни асирликка туширган ва бу бойликни куриш қудратига эга этган Парвардигор ҳикмати ва тақдир эди. Болтани олиб ерни ковладимда ва катта бойликни топдим. Бошқа дунёнинг мол-давлатига эҳтиёж сезмасдим. Аммо икки маротаба мол-мулкка берилиб қолишимни хоҳламасдим. Шунинг учун бойликни уша жойда кумиб, агар шоҳ буюрсалар уни олиб бораман деб ўйладим.

Ёш подшоҳ деди:  Йўқ, сен бу бойликка шойистасан. Сен бу ишинг билан яхшилик ва эзгўлик уруғини экдинг.Агар ҳақиқатанҳам бу бойликка эҳтиёж сезмасанг, олиб келибуни қашшоқ халқ учун сарфлагин. Шу тартиб билан йўлда ошно бўлган ва номаълум тақдир томон бораётган  қиссамизнинг тўрт нафар қаҳрамони Парвардигорнинг инояти ва иллоҳий тақдир билан саодат ва хушбахтликка эришдилар. Парвардигорнинг истак-хоҳиши энг олий истак эканлиги ва ҳар бир шахснинг тақдири унинг қўлида эканлигини улар тушуниб етишган эди.