феврал 16, 2017 16:39 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойнинг 29-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодиюл- аввал ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 17-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил  баҳман ойнинг  29-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил жамодиюл- аввал ойининг 19-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 17-чи кунидир.

Бундан 642 йил олдин, ҳижрий-қамарий 796 йил жумодиюл-аввал ойининг ўн тўққизинчи кунида олим ва астроном Улуғбек таваллуд топди. У аждоди Амир Темур Курагоний қасрида улғайди ва Мовароуннаҳрга ҳоким этиб тайинланди. У илмга жуда қизиқарди ва Амир Темурнинг мамлакат ҳудудларини кенгайтиришга бўлган иштиёқи Улуғбекда кўринмас эди. У ҳижрий-қамарий 824 йилда Самарқанд шаҳрида мадраса қурди, бу мадрасада асосан астрономия соҳасига ойид илмлар таълим бериларди. Шуниндек Самарқанд шаҳрида обсерватория қурган эди. Улуғбек ўз фаъолиятларининг натижаларини “Зижи Улуғбек” ва “Зижи Курагоний” китобларида  форс  тилида ёзиб мерос қолдирган. Улуғбек ҳижрий-қамарий 853 йилда вафот этди.

Бундан 527 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 911(туққуз юзу ун биринчи) йил жимоди ул аввал ойининг ўн тўққизинчисида,  Жалолуддин номи билан танилган машҳур фақиҳ, муҳаддис ва луғатшунос Абулфазл Абдурраҳмон Сиютий Қоҳирада дунёдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 849 йилда таваллуд топди ва ёшлигида  Қуръони каримни ёдлади. Сиютий йиллар давомида фиқҳ, ҳадис, тафсир, наҳв ва луғат соҳаларида илм ўрганди ва бу илмларда ўз замонадошларидан устун турарди. "Алқтироҳ", "Ал китобул-Кабир", "Тарихулулафо" ва "Аллфия фин-Наҳв" каби асарларнинг муаллифи Абулфазл Абдурраҳмон Суютий Қоҳирада оламдан ўтди.

Бундан 344 йил илгари милодий 1673 -чи йил февраль ойининг 17-чисида:

 Франциянинг драмматурги Жан Мольер 51 ёшлигида вафот этди. Жан Батист Мольер милодий 1622 йилда Париж шаҳрида таваллуд топди. У актёрлик ишига киргани билан шаҳарма-шаҳар юриб, шўҳрат топишича ўзининг театр саҳналарини намойиш этди. Уша замондан бошлаб ўзининг энг яхши асарларини ижод этди ва халқнинг олқишлари билан ушбу асарларни саҳналаштирди. Мольер чарчашни билмайдиган ижодкорлардан эди ва унинг муҳим асарлари шундай асарлар жумласига кирадиким, у ушбу асарларда инсон руҳининг мунофиқлиги ва ёвузлигини танқид остига олиб, зеҳний чалғинишларга қарши жиддий ҳужум қилади. У нафақат бир ёзувчи, балки машҳур ва истеъдодли актёр ҳам эди. Комедия жанрида асар ижод этадиган ушбу ёзувчининг асарларида ахлоқий фалсафани мушоҳида этиш мумкин. Мольер кенг ҳушёрлик ва ўзининг чуқур инсонпарварлиги билан комедияни олдинда қуйган ўз мақсадларига эришиш ва инсонсеварликка қарор берди.

 Мольердан "Одам ёқмаслар", "Хасис", "Донишманд аёллар", “Хаёл сурувчи касал" ва "Мажбурий шифокор" каби асарлар мерос қолган

Бундан 6 йил олдин милодий 2011 йил феврал ойнинг 17-чисида:

Муаммар Қазофий  мустабид ҳукуматига қарши Ливия халқининг қиёми бошланди. Тунисдан сўнг Ливия исломий ўйғониш ҳаракати таъсири остида қарор олган  учинчи араб мамлакатларидан бири эди. Тунисда  Зайн-ул-Обидин Бин Али ва Мисрнинг Ҳусни Муборак ҳукуматларининг ағдарилиши билан Ливия мамлакати ҳам ўз қиёмини  Муаммар Қазофи ҳукуматига қарши бошлади. Қаззофий армия ва хавфсизлик идораларига таяниб халқ қиёмини бостириш мумкин деб ўйлади. Шунинг учун халқни қатл этишни бошлади. НАТО-нинг  айрим аъзолари ва араб мамлакатлари ҳам Миср ва Тунис тажрибасидан фойдаланиб, Ливия халқининг қиёмини бостириш ва  ўз манфаати жиҳатида уни бошқариш учун Ливия саноати ва ҳарбий маконларини нишонга олиш мақсадида ҳаво ҳужумларни бошлашди.  Охири қирқ йил мустабидлик ва золимлик билан ҳукумат қилган Қаззофий фожеали тарзда қатл этилди ва номаълум бир жойда дафн этилди.