феврал 19, 2017 15:10 Asia/Tashkent

Жавон, Хуросон ва Рисолат газеталари

Жавон газетаси шундай келтиради, Трамп ва Пентагон ўзининг ҳарбийларини Сурияга жўнатишни ўз ишчи дастурига қарор беришган. Бу фаолият террористларнинг энг оғир шароит, мувафаққиятсизлик ва нобуд бўлиш ҳолатида қарор олишлари ҳамда Сурия ва Ироқда террористик уруш лойиҳалари ўтган бир ярим йил давомида ўз якунига етаётган жараёни  асосида амалга оширилмоқда. Бу нарса шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка кўраш майдонини муқовимат, Эрон ва Россиянинг қудрат топиши ва Башор Асад тизимининг боқий қолиши учун бушатмаслик тасаввури билан ягона вариант деб ўз ҳарбийларини Сурияга жўнатишни мақсад қилган.

Трамп агарчи терроризм ва ИШИД террористик гуруҳи билан ҳақиқий қарши кўраш олиб боришни баён этсада, аммо такфирий террористларни нобуд этиш Америка учун ҳеч қандай манфаат келтирмаслигини яхши билади. Шунинг учун Американинг ҳарбий ҳузур топиши ёки ўз ҳарбийларининг миқдорини кўпайтириши Суриядаги вазъиятни янада мураккаблаштириш ва террористлар умрини узайтириш мақсади билан амалга оширилмоқда. Шунинг билан бирга террористлар умрининг охирга етгунига қадар Женевада сиёсий савдолашиш имконини ҳам қулга киритшни хоҳлайди ва бу иш Суриянинг шимол-шарқий минтақаларида фақат ҳарбий ҳузур топиш билан амалда татбиқ этилади. Трамп террористлар билан қарши кўраш олиб бориш учун Сурияга келади деб тасаввур этиш мумкин эмас, балки амалан Сурия тизимининг ҳомийлари ва Россия баробарида мувозанатни сақлаш ва терроризм билан қарши кўрашишни кечиктириш шароитларини ижод этиш учун келади.     

                                      *****

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, европаликлар ҳалигача президентлик мансабида Трампнинг ҳузур топишидан ўзларининг хавотирда эканликларини яширишолмаяпти. Европаликлар ҳозирги кунда Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши, ижтимоий сўровларда Италия бош вазири Маттео Ренцининг истеъфога чиқиши, Галландияда унчилар қаноти меҳр-муҳаббатларининг кенгайиши, Нато ташкилоти ва Европа Иттифоқидан Франциянинг чиқиши хусусида президентлик сайловларида номзад бўлган Лупеннинг ваъда бериши туфайли оғир вазъиятда қарор олишган. Ҳамда Трамп ва унинг ёрдамчилари ҳам Россия ва Европа ўзгаришлари баробарида турлича муносибат қилишлари яшил Қитъанинг мушкулотларини янада кучайтирган. Ҳақиқат шундан иборатким, агарчи америкаликлар нефт ва газ захираларига эга бўлган Ўрта Шарққа тамагирлик кўзи билан қарашсада, аммо шуни ўнитмаслик лозимким, экстремистик унчи раҳбарларнинг зуҳур топишлари ҳамда дунёнинг технологиялар ва иқтисодининг кўп қисмини  ўзига қамраб олган Европа раҳбарларининг хавотирланишлари қаторида Америка ва Европа иқтисодининг бирбирига боғлиқ бўлиб қолган самараси шундай осонлик билан айланиб ўтадиган масала эмас. Бунги қўшимча Европа ва Америка ўртасида Нато доирасида Атлантика шартномасидан ташқари алоқаларига ҳам кафолат берадиган  ўзаро хавфсизлик ҳамкорлик ва муносибатлар мавжуддир. Трамп хавфсизлик ишларида дунёда мустақил сиёсатни олиб боришни истайди ва ушбу ишда Нато ташкилотининг аъзолари билан кўп ҳамкорлик қилишга мойиллик зоҳир этмайди.     

                                     ******

Рисолат газетаси шундай ёзади ваҳобий ва саъудиялик терроризмдан Англия давлатининг бевосита ҳимоят этиши ҳали давом этмоқда ва бу сиёсатлар эса ушбу мамлакатнинг сиёсатчилари ва Англия давлатининг асл моҳиятини намойиш этади.

Бу газета ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай қўшимча қилади, Горден журнали ўзининг янги хабарида Британия тижорат вазири ва ташқи ишлар вазири ўртасида бўлиб ўтган мукотабаларини фош этдиким, унда Барис Жонсон милодий 2016 йил октябр ойида Яманда марҳумлар руҳига фотиҳа ўқиш маросимига Саъудия Арабистонининг ҳалокатли ҳужум уюштиришларига қарамасдан Лиём Фоксга Арабистонга қурол-яроқларни экспорт қилиш давом этилиши лозим деб таъкидлаганидан далолат беради. Ҳар ҳолда шуниси маълумким, Англия бегуноҳ мусалмонларга қарши ва минтақада Ол-Саъуднинг содир этган барча жиноятларида шерикдир.   

                                

Ёрлиқ