Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Эрон ва Мардум Солори газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, Мюнхеннинг хавфсизлик конфренцияси ҳамда Америка ва Европа етакчи расмийларининг нутқ сўзлашлари ўтган замонларга қислаганда Атлантика океанининг икки томонида кескинликларнинг авж олишини вужудга келтирган. Европалик расмийлари ва нутқ сўзлаган шахслар “Европа Иттифоқининг бирдамлиги ” ҳақида жиддий таъкидлаш зимнида, Нато ҳарбий блокини мустаҳкамлашни сўрашди. Улар айни ҳолда Трамп шиорларининг орқа томонидаги Вашингтоннинг ҳақиқий режалари ва мақсадларидан хавотирдалар ва Европа Иттифоқи билан муносибат қилиш хусусида Трампнинг навбатдаги сайъ-ҳаракати ва қарор қабул қилиши нимадан иборат бўлишига ишонишмайди. Трамп ва унинг ҳамроҳлари Нато ҳарбий блокининг ичкарисида оғзаки кенг урушни вужудга келтиришди, аммо амалда эса шундай бир позиция олишганким, орқага чекиниш ва ўз сўзларини қайтариб олишдан бошқа чоралари йўқ. Эҳтимол ана шу кўтилмаган ҳужумлар европалик раҳбарларни Трампга қарши эътироз қилишлари, мудофаа этиш ва яклихтлик позициясини эгаллашга мажбур этмоқда. Мюнхень хавфсизлик конфренциясини ўтказиш жараёнида юз берган муҳим нарса бу Трамп Америкасининг яккаланиб қолиши ва Вашингтоннинг позициясига қарши бошқа аъзоларнинг бирлашишлари ҳисобланади.
*****
Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Суриянинг шимолий шаҳарлари томон янада олға ҳаракат қилиш ҳақида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг баён этган охирги сўзлари Сурияда Туркиянинг узоқ муддатли режага эга бўлишидан далолат берадиким, Фурот қалқони амалиётларини хаспўшлаш билан ўзининг махфий режаларини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Албатта Россия ва Эрон каби минтақа ва минтақадан ташқаридаги қудратлар билан ҳамроҳлик қилиш ва Сурия масаласини ҳал этиш учун сайъ-ҳаракат қилишга тегишли Туркиянинг қилаётган иддаоларига хилоф тарзда, айтиш мумкинким, Сурияда Туркиянинг ҳарбий ҳузур топиши ушбу бўҳроннинг янада мураккабланиши ва шунингдек узоқ муддат давомида Суриянинг бутун вазъиятига салбий оқибатларни вужудга келтириши мумкин. Шу нарса маълумким, Анкара ўз мақсадларини Сурияда амалга оширишни хоҳлайди ва унинг мақсади уша ибтидодан бошлаб режимни ўзгартириш, Туркия ҳимоятида бўлган бўлган мухолифларни қудрат бошига келтириш ва курдлар куч-қудрат олишларининг олдини олишдан иборатдир. Шунинг учун Сурия шимолида Туркиянинг ҳузур топиши минтақа ва ички арсада Сурия бўҳронининг чузилиши ва мураккабланишининг сабабига айланади. Ҳамда бу мамлакатда тинчлик ва устувор тизимни барқарор этишни жиддий кескинликлар билан юзмаюз этади.
******
Мардум Солори газетаси шундай ёзади Америка Қўшма Штатлари армияси ушбу мамлакатнинг “самалёт ташувчи кемаси” Хитойнинг жанубий денгизида ҳаракат қилишини бошлади деб эълон қилди. Бу ҳодиса Узоқ Шарқ ва Осиё-Тинч океани регионида башорат этиб бўлмайдиган ўзгаришларнинг бошланишидан далолат беради. Зоҳиран Американинг иқтисодий қудратини қайта тиклашни истайдиган Трамп Пекин билан иқтисодий алоқаларини узиш пайидадир. Аммо амалда эса Хитойга қарши сувуқ уруш каби кўраш ва тўқнашувни олиб бормоқда. Ядровий қобилиятларга эга бўлган ушбу кеманинг кириши албатта Пекиннинг жиддий аксуламаллари билан юзмаюз бўлади. Бинобарин Шимолий Корея, Украина ва ҳатто Сурия каби мамлакатлар орқали Совет Иттифоқи замонидек совуқ урушни давом этишни афзал кўришади. Бундай вазъиятда энг кичик кескинлик ҳам навбатдаги урушни дипломатик тортишувлар ёки чекланган бевосита тўқнашишга айлантириши мумкин.