Қуръоний ҳикматлар
Азиз тингловчилар! Айтиб ўтганимиздек, Қуръони Карим иллоҳий буюк мўъжиза ва ҳаётнинг энг олий ойинидир. Шунинг учун ақлоний ишларни англаб етиш учун тамсилдан фойдаланади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Қуръон ҳикматлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азиз тингловчилар! Айтиб ўтганимиздек, Қуръони Карим иллоҳий буюк мўъжиза ва ҳаётнинг энг олий ойинидир. Шунинг учун ақлоний ишларни англаб етиш учун тамсилдан фойдаланади.
Мазкур тамсил ва мақоллар бошқа мақоллардан фарқ қиладиган хусусиятлари бор. Бу мақоллар жозибали маҳорат ва фарқли тасвирлар билан баён этилган ва тасвир этишда маъно ва мақсадга эга бўлиб, Қуръоннинг жозибали жанбаларидан ҳисобланади.
Ҳақиқатан ҳам, бу масал ва мақоллар бепоён иллоҳий ҳикмат ва илмидан илдиз олади. Оллоҳ таоло ушбу мақолларда чиройли гўзал ва турли усуллар билан инсон қалбини ва вужудини ўзгартиради ва турли сўз ва жумлалар орқали уни мақсад сари ҳидоят этади. Қуръоний тамсиллар инсон ҳақидаги табиий ҳодисалардан олинган ва барча инсонлар учун бутун асрлар давомида ошно бўлиб қолган.
Қуръонда баён этилган масаллардан бири ягона яратувчига, жоҳилият даврида ҳаёт кечирган араблар томонидан ширк келтириш масаласидир. Қуръон ушбу эътиқод ботил эканлигини кўп оятларда баён этган ва уларнинг ёлғон маъбудларнинг заиф ва қудратсизлигини кўрсатиш учун ибрат намуна бўладиган масалларни келтирган.
Алоҳ таоло Ҳажж муборак сураси 73-чи ояти каримасида шундай буюради: "Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас унга кўлоқ тутингиз!-Аниқки сизлар Оллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (уша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар. (Демак ўша бутлардан ҳожатини раво қилишни ) сўрагувчи мушрик ҳам, сўралгувчи (бутлар) ночор нотавондир. "
Ривоятлардан бирида шундай келтирилади: Қурайш бутпарастлари ўз бутларини Каъба атрофида йиғган эдилар. Ва уларни мушку анбар ва баъзиларини заъфарон ёки асал билан суртган эдилар. Ва уларнинг атрофида " аллоҳумма лабайк, ло шарика лака лабайк " деб нидо беришарди.
Бу амаллари уларнинг тавҳиддан чалғинишлари ва уларнинг бутпарастлик ва ширк келтиришларининг намунаси эди. Улар паст ва қадру қийматга эга бўлмаган мавжудотларни Худога шерик деб билишардилар. Ҳолбуки, пашшалар учиб келиб бутлар устига ўтириб, уша асалу заъфарон ва мушку анбарни ейишарди ва бутлар эса уларнинг олдини олиш учун қудратга эга эмас эдилар.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръон ҳикматлар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Тафсирчилар, бутпарастлик омилларини таҳлил этишда шундай фикрбаён этишади: Ўтмишда, бутлар бирон бир асолатга эга эмас эдилар, фақат муқаддасотнинг бир рамзи ёки тимсоли эдилар. Масалан: Худо ва халқ ўртасида бир воситачи бўлган ва Худо олдида юқори мартабага эга бўлган бирон бир пайғамбар ёки иллоҳий авлиёлар дунёдан ўтганида ва халқ ундан ажралиб қолганларида, халқ уларнинг хотираси учун бирон бир ҳайкал ясардилар ва ушбу ҳайкални уша мўътабар киши ҳурмати учун Худо ва ўзларининг ўртасид, восита этиб қарор берардилар. Баъзида баракат ва нур манбаи бўлган ой ва қуёшнинг ҳайкалларини ясаб, уларни воқеий қуёш ва ой сифатида уларга ҳурмат эҳтиром зоҳир этишардилар. Аммо замон ўтиши билан ушбу алоқа эсдан чиқарди ва ҳайкалларнинг бевосита ўзлари мустақил тарзда сиғиниш манбаига айланарди. Гоҳида Каъба каби муқаддас ерладан бирон бир тош бўлакини ўзлари билан олиб борардилар. Ва муносиб бир жойда қӯярдилар.
Жоҳилия араблари, ғалаба иззат ва азаматни бутлар қулида деб билишарди. Улардан сўраганларида, уларнинг ризоятларини жалб этиш билан урушда ғалаба қилишлари ва ҳаётда азиз бўлишлари учун жавоб беришардилар.
Ҳурматли тингловчилар! "Қуръон ҳикматлари" туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида бӯлинг.