октябр 05, 2017 13:59 Asia/Tashkent

Қуръони Карим Иброҳим муборак сурасининг 18 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Роббиларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли, худди бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайдир. Улар ўз касбларидан бирор нарсага эга бўлмаслар. Ана ўша узоқ адашувнинг ўзидир.

(Ҳар қандай амал, агар эгасида кофирлик бўлса, бехудага айланади. Кофирлик ҳар қандай яхши амални худди кулга ўхшатиб кераксиз қилиб қўяди. Чўғи йўқ кул бефойда нарсага айланиб, уни шамол тўзитиб учириб кетганидек, кофирларнинг амаллари ҳам бехуда кетади. Улар турли амалларни қилишлари мумкин, аммо фойда ола билмайдилар.)”

Инсонлар кофир бўладиларми ёки мўмин мусалмон бўлишадими ўзларининг инсоний пок яратилишлари сабабли эзгў ва яхши ишларни бажаришга мойиллик зоҳир этишади. Қиёмат кунида ҳар бир инсон амалга оширган ўзининг яхши ва ёмон ишидан ажр-мукофот олиши сабабли доим кофирларнинг амалга оширган яхши ишларига эътибор қаратмаслик мумкинми деган саволга юзмаюз бўлишади. Кофирларнинг аъмолларини бир ҳовуч оловнинг қолдиқи бўлмиш кулга ўхшатиш шуни кўрсатадики, уларнинг аъмоллари зоҳиран яхши бўлиши мумкин, аммо ҳеч қандай мазмун ва мундарижага эга эмас. Кичик бир тўпроқ идишида чиройли бир гул ўсиб чиқиши мумкин. Аммо кул ўртасида ҳатто ёвойи ўт ҳам ўсмайди. Эътибор берганмисиз кулнинг заррачалари ўртасида бирбирига қўшиладиган заррачалар йўқ ва ҳатто сувнинг ёрдамида ҳам уларни бирбирига аралаштириш қийин. Ҳар бир зарра бошқа заррани зудлик билан ўзидан узоқлаштиради. Кофирларнинг аъмолларини кулга ташбиҳ бериш гўё бу ҳақиқатга ишора этганга ўхшайдики, кофирлар мақсадли ва аниқ бўлган мўминларнинг аъмолларига хилоф тарзда амал қилишади. Мўминларнинг ҳар бир амаллари бошқа амални тўлдиради. Иймонли ҳар бир шахс аъмолининг ўртасида ваҳдат ва тавҳид руҳияси мавжуддир. Аммо иймонсиз шахснинг ишида тавҳид, мақсад ва уйғунлик нишонаси бўлмайди. Шунингдек уларнинг ақидалари ва амаллари ўртасида ҳам ихтилоф мавжуддир.      

Диний мутахассислар кофирларнинг устувор бўлмаган ва қадриятсиз аъмолларининг сабабини тавҳид дунё қараши ва унинг меъёрларига эга бўлмасликларидадир деб билишади. Чунки амалга шакл ва мазмун-мундарижа бағишлайдиган нарса бу унинг режаси, мақсади ва нияти ҳисобланади. Бу заминада эронлик мутафаккир Шаҳид Муттаҳарий шундай фикр билдиради: “Ажр-мукофот олишга ҳақли бўлиши учун бир амал эзгў амал бўлиши агарчи уни инкор этиш мумкин бўлмасада, аммо фақат амалнинг фойдали бўлиши кифоят этмайди. Балки амал қилувчи шахс нима мақсад ва нима ният билан ушбу амални ижро этишига эътибор қаратиш лозим. Агар яхши ният ва мақсадга эга бўлса, унинг иши хайрли ишдир. Чунки ният амалнинг руҳияси саналади. Яхши ният ва мақсад таъсирли ҳақиқий мафҳумга эга бўлиши уша вақти ҳосил бўладиким, қиёмат, нубуват ва тавҳид каби диний усулга иймон келтириш ва эътиқод қилишдан келиб чиқса. Бирон бир амал иймон, ақида, ният, нуронийлик йўлидан ҳосил бўлмаса, иллоҳий малакутга эга бўлмайди. Яъни, амал руҳга эга бўлса, бирон бир мартабага эга бўлади. Амалнинг руҳи ундан уша малакутий ва ухравий баҳраманд бўлишдир. ”

Агар тирик бир мисолда ушбу баҳс-мунозарага ёруғлик киритсак яхши бўлади. Ҳозирда катта қудратлар томонидан Ғарб дунёсида инсон ҳуқуқлари унвонида дастурлар таклиф этилади. Ана шу дастурни пайғамлар томонидан ҳам таклиф этилади. Аммо бу икки дастурнинг самараси, мазмун-мундарижаси ва маҳсули бирбиридан фарқ қилади. Зўравон қудратлар инсон ҳуқуқлари ҳақида сўз юритганларида ахлоқий, маънавий ва инсоний тамойилга эга эмаслар. Уларнинг мақсадлари мустамлакачилик ва кенг жиноятларни хаспўшлашни ижод этишдан иборатдир. Уларнинг дастур ва тамоюллари ана шу мақсад учун мослаштирилган.                                   

Аммо ҳақиқий бир пайғамбар ёки диний бир раҳбар инсон ҳуқуқини инсонларнинг ҳақиқий эркинлиги учун хоҳлайди. У огоҳликсиз ва жаҳолат занжирларини узиб ташлаш учун таълим беради ва ҳидоят этади. Ҳамда ҳимояланмаган инсонга қарши зулм ва шафқатсизлик кўрсатилган пайтда ғазабга келади ва қаршилик кўрсатади. Шу тартиб билан тавҳидий дунёқарашсиз амалга оширилган аъмол кучли шамолга учраган кулдир.  Инсонларни нажот бериш ва парҳизкорлик учун  амалга оширилган эзгў сайъ-ҳаракат мева, гул ҳамда катта дарахт ва ўсимликларнинг турларини етиштириш учун баракат берувчи бир ерга ўхшайди. Демак Худога эътиқод қилмаслик ва иймон келтирмаслик ҳамда кофир бўлган шахснинг аъмоли ажр-мукофот ва ухравий таъсирга эга бўлмайди. Албатта ғафлатга қолмаслик учун лозим бўлган муҳим нуқта шундан иборатким, кофирлар ҳаммаси бирбирлари билан тенг эмас, балки айрим вақтларда куфр қасддан ва қайсарлик юзасидан ҳам амалга оширилади. Бундай вақтда кофир шахс илм ва огоҳлик билан инкор этади ва куфр қилиш билан шуғулланади. Бундай кофир шахснинг эзгў амали ажр-мукофотга эга бўлмайди ва унинг ўрни жаҳаннамдадир. Аммо гоҳида куфр нодонлик ва жаҳолат юзасидан амалга оширилади ва ҳеч қандай ёмон ниятга эга бўлмайди. Бундай вақтда кофир шахснинг эзгў амали қабул қилинади. Бунга қўшимча агар кофир ва мушрик шахс томонидан инсониятга хизмат кўрсатиш мақсадида ва яхши ният билан амалга оширилган амал ҳам Худонинг эътиборидан четда қолмайди. Чунончи айрим ҳадисларда шундай келтириладиким, мушриклар жуда сахий бўлган Ҳотами Тойдек инсонпарварлик юзасидан кўп эзгў ва хайрли ишларни бажо келтирганлари сабабли азоб-уқубатга юзмаюз бўлишмайди ёки азоблари камайтирилади. Агар мақсад,тамоюл, дастур, мулоҳаза арзигўли ва соғлом бўлса, амал ҳам шундай бўлади. Аммо энг афзал аъмол нотуғри режа, заиф тамоюл ва арзимайдиган мақсад билан амалга оширилса, бу амал мазмун-мундарижага эга бўлмайди ва қаттиқ шамолга учраган кулга ўхшайди.         

Ёрлиқ