сентябр 20, 2017 13:06 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда Қуъони каримда улардан асҳобул-қария деб тилга олинадиган бир гуруҳнинг саргузашти ҳақида сўҳбатлашамиз. Аллоҳ таоло Ёсин муборак сурасининг 13 ояти каримасидан бошлаб 29 ояти каримасигача албатта иймон аҳли ва донишмандлар учун ушбу достонни эшиттиш арзигўли ва ибрат-намунага айланаши мумкин бўлган Асҳобул-Қария номли бир достонни келтиради.

Бу достоннинг аҳамияти шундан иборатким, Аллоҳ таоло Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга таъкидлаб, ул ҳазратдан уни халққа мисол келтиришни сўрайди ва шундай марҳамат қилади: “Сен уларга Асҳобул-қария (Антокия) шаҳар аҳолисига Пайғамбарлар келган пайтни мисол қилиб келтир.”

Бу оятда шундай келтирилади: Машҳур Атокиянинг (уша замоннинг Рум ва ҳозирги Туркия ) ривоятларига кўра, шаҳар аҳолисининг фикрини уйғонтириш, таълим-тарбия бериш ва ҳидоят этиш жиҳатида Аллоҳ таоло аввалида уларни тавҳид ва яктопарастликка даъват этиш учун икки пайғамбарни юборди. Шаҳар аҳолиси уларнинг баробарида муқовимат кўрсатишди ва пайғамбарларни инкор этишди. Парвардигор икки олдинги пайғамбарларни қуллаб-қувватлаш учун учинчи пайғамбарни юборди. Шаҳар аҳолиси иллоҳий пайғамбарлар баробарида исёнчи кофирларнинг аксариятлари келтирган баҳоналарини келтиришди ва айтдилар: “Сизлар бизга ўхшаган одам сизлар. Худо бирон бир нарсани нозил этгани йўқ. Сизнинг сармоянгиз ёлғондан бошқа нарса эмас. Агар бундай бўлса, Худо юборган фаришта бизга ўхшаган одам эмас, балки ажойиб фаришта бўлиши лозим.” Шунга қарамасдан бу уч нафар пайғамбарлар йўлдан адашган ушбу қавмнинг мухолифатларидан хафа бўлишмади ва ўзларида бушлик қилишга йўл беришмади. Уларга шундай жавоб беришди: “Парвардигор яхши биладиким, биз сизлар учун юборилган пайғамблармиз.”Аммо кофирлар уларнинг мўъжизалари ва аниқ мантиқлари баробарида таслим бўлишмади, балки уларга таҳдид ҳам қилишди ва шундай айтдилар: “Биз сизларни ёмон фол унвонида қабул қиламиз ва сизларнинг борлигингиз бизнинг диёримиз ва шаҳримиз бадбахтлигининг моясидир! Агар бу сўзлардан қул тортмасангиз сизларни тош билан ўрамиз ва сизларни оғир жазо берамиз!”    

Иллоҳий пайғамбарлар шундай зикр этдилар:”Агар бадбахтлик, оғир ва ёмон кунлар ҳамда шум ҳодисалар бир жамиятнинг муҳити ёки сизларнинг ҳаётларингизни қамраб олса ва иллоҳий баракат сизларнинг ўртангиздан кетса унинг омилини бизнинг даъватимиздан эмас, балки ўзингизнинг ички дунёйингиз, афкорингиз ва ёмон аъмолларингиздан қидиринг. Сизлар ўзларингизнинг бутпарастлигингиз, ҳою-ҳавасларга берилиб кетишингиз ва зулмингиз билан ўз ҳаётларингизнинг фазосини бўзиб Худонинг баракатини ўзингиздан кетказган одамлар сизлар”.

Албатта ҳар бир миллат ва эллатнинг ўртасида, ҳақ даъватини қабул қилган ва парҳизкорлик ва нажот йўлини топган шахслар ҳам учрайди. Бу қавмнинг ўртасида муфассирларнинг аксарияти уни  “Ҳабиб Нажжор”деб зикр этган иймонли шахс ҳам бор эди. У иллоҳий пағамбарлар билан бўлиб ўтган уша дастлабки гаплашувларда уларнинг даъватлари ҳаққоний эканлигига тушуниб етди ва уларга иймон келтирди ҳамда ҳақ йўлида устуворлик билан қадам ташлади. Шаҳарда иллоҳий пайғамбарларга қарши норозийлик вужудга келгани ҳақидаги хабар унга етиб келганида,  у бунга қарши сукут сақламади ва ўзининг бор кучи билан Ҳаққ ва ўз пайғамбарларини муҳофазат этди.                      

У оддий ва бирон бир қудрат ва шон шўҳратга эга бўлмаган бир шахс эди. Аммо айни ҳолда иймоннинг ҳарорати ва нури уни шу даражада мафтун этган эдиким, тавҳид йўли кўрашувчиларини  муҳофазат этишнинг оғир оқибатига ҳам эътибор қаратмасдан Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам асридаги мусалмонларнинг ибрат намунасига айланиши ҳатто бир мўмин мусалмон киши ҳам масъулиятни ҳисс этиб сукут сақламасликни билишлари учун кўраш майдонига кирди.

Қуръони карим Ёсин муборак сурасининг 20 оятидан бошлаб 25 ояти каримасигача шундай марҳамат қилади:     

“Шаҳар четидан бир киши шошилиб келиб: «Эй қавмим, юборилган Пайғамбарларга эргашинг!”

“Сиздан ажр-ҳақ сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлган шахсларга эргашинг! (Бу Пайғамбарлар даъватлари учун сиздан ажр-ҳақ сўрамайдилар. Шунинг ўзи ҳам уларнинг ҳақлигига далилдир. Агар даъват туфайли бирор нарсага эришмоқ ниятлари бўлганида, сиздан, албатта, ажр-ҳақ сўрар эдилар.)”

“Менга нима бўлибдики, ўзимни яратган зотга ибодат қилмайин?! Унгагина қайтарилурсизлар.

Мен уни қўйиб, бошқа илоҳлар тутайми?! Агар Роҳман менга бирор зарарни ирода қилса, уларнинг шафоати менга ҳеч фойда бермас ва улар мени қутқара олмаслар.

Албатта, у тақдирда мен очиқ-ойдин адашувда бўламан.

Албатта, мен Роббингизга иймон келтирдим. Бас, мени тинглангиз», деди. (Эшитиб, билиб қўйинг, мен сизнинг ва ўзимнинг Роббим бўлмиш Аллоҳга иймон келтирдим!)

Асҳобул-Қария қиссасида муҳим бўлган нуқта шундан иборатким, юборилган пайғамбарлар барча таҳқирлар баробарида муқовимат кўрсатишди ва устуворликни қулдан бой беришмади ҳамда ҳеч қачон чарчаш ёки хасталикни сезишмади. Шунингдек қатъийлик билан қарши устувор тўришди. Улар диний барча раҳбарларга қийин шароитда кўраш майдонини бушатмаслик паёмини етказишди. Диннинг ғамхўр раҳбари душманнинг мухолифати ва таҳдидларидан қурқмайди ва ўз мақсадидан қайтмайди.