октябр 12, 2017 13:46 Asia/Tashkent

Бугунги дастуримизда ҳам бахиллик ва очкўзликни танқид қилиш учун келтирилган мисолни сизларга шарҳ-изоҳ берамиз.

Азиз тингловчилар ўтган дастурларимизда иллоҳий ушбу мўъжиза Қуръони каримдан сизлар учун турли мисоллар келтирдик. Бугунги дастуримизда ҳам бахиллик ва очкўзликни танқид қилиш учун келтирилган мисолни сизларга шарҳ-изоҳ берамиз. Қуръони каримда муҳим таълим-тарбия бериш ҳақиқатини уйғунлаштириш учун баён этилган мисоллар гоҳида фақат бир ташбеҳ бериш, гоҳида эса ташқарида рўй берган ҳиқиқат ёки бир достонни баён этиш билан келтирилади. Ҳақиқатан ҳам Қуръони карим бу қиссаларларни мисол келтириш қолибида таълим-тарбия бериш мақсадида баён этади.

Оллоҳ таоло Қалам муборак сурасининг 17 оятидан бошлаб 33 чи ояти каримасигача шундай марҳамат этади: 

17 . Албатта, Биз уларни боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгда териб оламиз, деб қасам ичдилар.

18 . Ва истисно қилмадилар.

19 . Улар ухлаб ётганда, боғ устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди.

20 . Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.

21 . Улар, тонг-саҳарда бир-бирларини чақирдилар:

22 . «Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг», деб.

23 . Бас, паст овозла гаплашиб, юриб кетдилар.

24 . «Бугун сиз борингизда у боғга мискин кира кўрмасин», деб.

25 . Ва эрталабда қасдла, ўзларини қодир сезиб, бордилар.

26 . Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар.

27 . Балки биз маҳрум бўлгандирмиз, дедилар.

28 . Уларнинг энг яхши ва адолатлиси, «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим?!», деди.

29 . Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта биз золимлардан эдик, дедилар.

30 . Бас, баъзилари баъзиларни маломат қила бошладилар.

31 . Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз.

32 . Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар.

33 . Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта охират азоби бундан катта бўладир.

Аммо бу чиройли мисолнинг достони бундан иборат.

Ўтган умматларда кенг ва катта боғга эга бўлган сахий ва хайру-эҳсон қилувчи бир шахс бор эди. Бу сахий инсон ўз боғининг меваларини териш пайтида мўҳтож бўлганлар ва қашшоқларни ўз боғига келиш ва ундан фойдаланишлари учун даъват этарди.  Ана шу сахийлик сабабли мазкур боғ йилдан йилга самараси кўпайиб обод бўларди. Сахий бу шахс дунёдан ўтади. Отадан қолган фарзандлар унга хилоф тарзда калтафаҳм ва бахил инсонлар эдилар. Улар боғ ва унинг мевалари уларга тегишли бўлиши сабабли мўҳтожлар ва қашшоқлар баробарида бирон бир бурч ёки вазифага эга эмаслар деган фикрга эга эдилар. Тажрибалари бўлмаган ва дунёнинг ҳою-ҳавасларига берилиб кетган бу ёшлар оталари танлаган йўл хато ва нима учун қашшоқлар боғдаги дарахтларнинг  мевалари ва маҳсулотларини етиштириш ҳамда бу боғ учун бирон бир сармоя сарфламасдан унинг меваларидан фойдаланишлари лозим. Улардан бизнинг қарзимиз борми? Ёки бошқаларнинг мўҳтож бўлишлари ёки эҳтиёж сезишлари бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб билишарди!

Улар ушбу ноинсоний ва шайтоний афкорларини амалда татбиқ этиш учун режа тузишди ва бирбирларига қасам ичишдиким, эрталаб тонгда ҳамма ётган пайтда, яъни қуёш чиқишидан олдин ўз ишчилари ва қуллари билан бирга боғга боришади. Қашшоқ ва мўҳтож бўлганлар хабар топмасдан ва кўмак сўрамасдан ҳамда уларга бирон нарса насиб қилмаслиги учун боғдаги бор меваларни йиғиб олишади. Бу режани тузиб эрта эрталаб бу мақсадларини амалга ошириш орзусида ётишди. Аммо уларнинг боғларига иллоҳий офат нозил бўлди ва боғда мавжуд бўлган бор меваларни нобуд этди. Эрталаб кечги иллоҳий офат сабабли боғдаги бор мева, гўзаллик, гул ва тароватдан ҳеч нарса қолмаган эди ва бутун боғ тош кумурга айланиб қолган эди. Ҳақиқатан ҳам қандай бало нозил бўлган эди? Эҳтимол мамақилдироқ бир лаҳзада ям-яшил бу боғни топроқ ва кулга айлантириш учун осмондан маъмур этиб тайинланган бўлса керак.                              

Ҳар қачонки, бирон бир мақсадга эришиш учун бир восита унвонида адолат ва мувозанат жиҳатида дунёнинг мол-мулки ва бойликларига қизиқиш вужудга келса, ёмон нарса эмас. Аммо агар мол ва бойлик бир мақсад унвонида вужудга келса, шак-шубҳасиз мазаммат этиш ва танқид остига қарор олади. Чунончи, ҳамма нарсани ўзлаштириб олиш каби ёмон самара берадиган дунёнинг мол-давлатига ҳаддан ташқари кўнгил қуйиш қабул қилиб бўлмайдиган жуда ёмон хусусиятдир. Шу сабабдан ислом нафақат мол-мулкка хумс ва закот каби вожиб ҳуқуқларини жорий этади ва мусалмонларни буни тўлашга вазифадор этади, балки мустаҳаб этилган хайр-эҳсонлар учун кўрсатма беради. Худбинлик ва очкўзликнинг хатари уша вақти маълум бўладиким, унинг хатари фақат худбинларга тасир етказмасдан, балки бошқа гуноҳлар каби бутун жамиятни қамраб олади, зеро гоҳида мискин, мўҳтож бўлганлар ва мазлумларнинг оҳи бир бўронга айланиб, бутун жамиятни қамраб олади. Бинобарин биз бундай ёмон ва ёвуз сифатдан ўзимизни поклашимиз лозим ва мол-мулкимизнинг бир қисмини имкон ва куч-қудратимизга қараб жамиятнинг маҳрум бўлганлари ва эҳтиёж сезадиган шахсларга берайлик ва бу ишда Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам, ул ҳазратнинг аҳли байтлари алайҳиссаломлар ва диннинг бошқа бузургвор пешволарига эргашайлик.

Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг бузургвор навералари Имом Содиқ алайҳиссаломнинг яшаш тарзидан шундай келтириаладиким, ул ҳазратнинг катта боғи бор эди. Боғдаги мевалар пишганида ушбу боғнинг меваларидан эркин фойдаланиш мақсадида мўҳтож ва қашшоқларнинг киришлари учун боғнинг тўрт томонини очиб қуйишга дастур берардилар. Имом Содиқ алайҳиссаломнинг бундай қилишларининг сабаби зоҳиран агарчи боғнинг эшиги бор бўлсада, аммо айланиб ўтмасликлари учун боғнинг эшиги бўлмаган жойдан ҳам боғга киришлари ва боғнинг меваларидан фойдаланишлари  учун имкон яратишдан иборат эди.

“Боғ эгалари” қиссаси шу сабабдан Қуръони каримда келтирилганким, биз ўз мол-мулкларимиз ва бойликларимизни фақат ўзимизнинг оилаларимиз учун эмас, балки бошқаларга ҳам ундан фойдаланишга ижозат беришни ўрганайлик ва неъматларни ато этувчи ягона Аллоҳ таоло биздан розий бўлиши ва мол-мулкларимизга яна барака бериши учун камбағал ва қашшоқларнинг дуоларини олишга сайъ-ҳаракат қилайлик.                

Ёрлиқ