Илмий янгиликлар сари
Замонавий технологиялар бизнинг ҳаётимизга шу даражада сингиб борганки ҳамамизни ӯз таъсири остида қолдирган. Бугунги мажозий фазо янги фикр туғилиши манбаига айланган. Бу технологиялар хусусиятлари сингари кӯплаб сиёсат ва иқтисодиёт соҳаси мутахассислари ӯз мақсадларига эришиш пайида улардан фойдаланишади.
Қадрли тингловчилар! Дастуримизда Эрон ва жаҳонда 2016 йилида рӯй бергани илм ва фан янгиликлари ҳақида суҳбатлашамиз.
Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди. Илмий жиҳатдан тараққий этмаган давлат иқтисодий ва сиёсий суботга эришолмайди.
Яқинда эронлик мутахассислар интеллектуал секундомер ихтиро этишди. Бу қурилма воситасида югурувчилар рекордини хатосиз рӯйхатга олиш қобилиятига эга. Инсонлар томонидан рекордларни ҳисобга олишда эҳтимолий хатоларга йӯл бериш мумкин. Интеллектуал секундомер қурилмаси эса техник фаолияти асосида бундай эҳтимолий хатоларга йӯл бермайди.
Программа мутахассисларидан бири, Лайло Ҳамза секундомер интеллектуал қурилмасини инсон томонидан содир бӯладиган хатолар олдини олиш мақсадида қӯлланилиниши ҳақида дейди: Бу илмий-тадқиқотий лойиҳада югурувчи спортчилар рекордларини аниқлаш мақсадида интеллектуал секундомер ихтиро этишга муваффақ бӯлдик. Шунингдек бу қурилма воситасида югурувчи спортсменлар суръатларини турли масофада аниқлаш мумкин.
Замонавий технологиялар бизнинг ҳаётимизга шу даражада сингиб борганки ҳамамизни ӯз таъсири остида қолдирган. Бугунги мажозий фазо янги фикр туғилиши манбаига айланган. Бу технологиялар хусусиятлари сингари кӯплаб сиёсат ва иқтисодиёт соҳаси мутахассислари ӯз мақсадларига эришиш пайида улардан фойдаланишади.
Мухтасар айтганда, телекоммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётгани жамият ва давлат ўртасида турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни виртуал маконга ўтказиш, аҳоли ва бизнес юритиш учун янада кенг қулайликлар яратиш, ахборот ҳамжамиятининг замонавий талабларини таъминлаш имконини беради.
Бошқа томондан замон ва макон маҳдудиятларнинг орадан кӯтарилиши, танилмай қолиш кишига хаёлпардозлик, яратувчанлик имконларини яратади. Аммо бу имкониятлар маданий ва ижтимоий зарарларни олиб келиши мумкун. Шуни такидлаш жоизким интернет кириб келиши билан жамиятда ӯз қонун-қоидаларни жорий этиб, фойдаланувчиларни шу қонун-қоидалар асосида яшашга мажбур қилади.
Илмий тадқиқотларнинг кӯпайиши, одамларнинг бир-бирларига яқинланиши, камроқ пул сарфлаб, эшитиш ва тасвир алоқаларни барқарор этиш, янгиликлар билан таниши учун вақтни камроқ сарфлаш ва шуларгаг ӯхшаш интернетдан фойдаланиш афзалиятларидан ҳисобланади.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Бугунги кунда замонавий технологиялар, махсусан интернет инсонлар муносабатларига катта таъсир етказган. Интернет, уяли телефон ва шунга ӯхшаш алоқа воситалари кӯриш ва сӯҳбатлашиш имкониятларини камроқ пул сарфлаган ҳолда таъминлайди.
Давлат ва сиёсат арбоблари, файласуфлар ва жамиятшунос олимлар, шархловчи ва журналистлар, бугун кунни яъни, тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб бу даврни турлича таърифлаб, ҳар хил номлар билан атамоқдалар. Кимдир уни юксак технологиялар замони деса, кимдир тафаккур асри, яна биров ялпи ахборотлашув даври сифатида изоҳланмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, бу фикрларнинг барчасида маълум маънода ҳақиқат, тўла маъно бор. Чунки уларнинг ҳар бири ўзида бугунги шиддаткор ҳаётнинг қайсидир белги аломатини акс эттириши табиийдир. Аммо кўпчиликнинг онгида бу давр глобаллашув даври тариқасида таасурот уйғотмоқда.
Янги техннологиялар истар-истамас одамлар ҳаётининг шахсий, оилавий ва ижтимоий жиатларини ӯз таъсири остида қолдирган.
Ахборот узатиш, алмашиниш ва қабул қилиш жараёнида тезкорлик, аниқлик, сифат ва таъсирчанликни таъминлаш, ахборотнинг дунё бўйлаб кенг ёйилиши имкониятини яратишда “Бутун жаҳон ўргимчак тўри” нинг аҳамияти катта ва айнан мана шу омил ундан фойдаланиш эҳтиёжини тобора орттирмоқда.