Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Англия шиасининг фитналари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, мусулмонлар ўртасида ихтилоф ва низо солувчи оқимлар фақат аҳли суннатдан бўлган салафийлар ва такфирий жараёнлардан иборат эмас. Шиалар ўртасида ҳам шундай шахслар ва гуруҳлар бўлган ва борки, улар Ислом динининг буюклари ҳамда пайғамбар саҳобаларини таҳқирлаш орқали мусулмонлар ўртасида кина ва кудурат оловини ёқишган ва ёқишмоқда.
Масалан,бир шахс шиа руҳонийси сифатида матбуот орқали Ислом Пайғамбари (с) нинг умр йўлдошлари ҳазрат Ойша ҳақида нолойиқ ва оқлаб бўлмайдиган сўзларни айтган. Ҳазрат Ойшанинг ҳурмат ва эътибори суннат аҳли учун юксакдир ва бу каби сўзлар араб мамлакатларида суннийларнинг шиаларга бўлган ихтилофларини кучайтирган.
Қувайт ҳукумати ушбу шахснинг фуқаролигини бекор қилган ва айрим радикал гуруҳлар уни ўлдириш учун мукофот эълон қилишган.
Ажабланарлиси шуки, аксариятнинг ақидасига кўра, ушбу шахс руҳоний бўлмаган, балки Қувайтдан қочиб Англияда бошпана топганидан кейин шиаларнинг илмий ҳавзасини тугатмаган бўлсада, шиа руҳонийси сифатида кўплаб минбарларда нутқ сўзлаб, Ислом оламида ихтилоф ва низоларни кучайтирмоқда.
Маълумки, мустамлакачачилик дунёси доимо Исломга қарши саф тортган ва мустамлакачачиларнинг мақсади Ислом динини орадан кетгизишдир. Албатта, бу каби низо солувчи ҳаракатлар ортида инглислар турганини пайқаш қийин эмас. Душманларнинг ушбу қуролини Англия шиаси деб ҳам аташ мумкин.
Бу орада айрим шахсиятлар ва огоҳ бўлган диний жамиятларнинг мусулмонлар ўртасида ваҳдат ва бирдамликни мустаҳкамлаш ҳамда душманларнинг бу каби қатор фитна ва бошқа салбий ҳаракатларни бартараф этишдаги ролларини инкор этиб бўлмайди.
Бунга Эрон Ислом Инқилобининг Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг берган фатволарини мисол келтириш мумкин. Ул ҳазрат шиаларнинг пешвоси сифатида Арабистон шиа уламоларининг саволларига жавобан тарихий бир фатво берадилар. Улар Ислом Пайғамбарининг умр йўлдошлари
Ойшага бўлган камситишларга доир ҳукм борасида сўраган эдилар. Эрон Ислом Инқилобининг Муаззам Раҳбари ўз фатволарида шундай буюрганлар: Аҳли суннатдан бўлган биродарларимизнинг қадриятларига қарши бўладиган камситишлар, жумладан, Ислом Пайғамбари (с)нинг умр йўлдошлари Ойшага туҳмат қилиш ҳаромдир. Мазкур мавзу барча пайғамбарларнинг аёллари, айниқса Саййидуланбиё Буюк Пайғамбар Ҳазрат Муҳаммад (с)га тааллуқлидир. Ушбу фатво Ислом олами , хусусан, Жомеъул Азҳар, араб мамлакатларидаги университетлар, дунёнинг турли нуқталарида бўлган бошқа етук шахсиятлар томонидан қизғин кутиб олинади ва исломий жамиятларда фирқавий ошублар яратишларга якун ясайди. Шиаларнинг бошқа пешволаридан бўлган Оятуллоҳ Макорим Шерозий, Оятуллоҳ Саййидсодиқ Руҳоний ҳамда шиа илмий ҳавзаларнинг бошқа мутафаккирлари ушбу фатвони қўллаб-қувватлашди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Бошқа томондан Ал-Азҳар университети таҳсинга сазовор бўлган ташаббус кўрсатиб, шиа мазҳаби пешволарини ушбу университетга ташриф буюришга даъват этади. Ал-Азҳарнинг ушбу таклифи турли аксиламаллар билан юзмаюз бўлади. Такфирий оқимлар уламоларининг мавқе тутишлари шулар жумласидандир. Аммо Ал-Азҳар университети ректорининг муовини ушбу таклифни зарурий бир амал эканлигини таъкидлаб, илова этади: шиа мазҳаби Исломнинг мазҳабларидан бири бўлиб, улар ҳам мусулмонлар.
Ал-Азҳар бирон мусулмонни такфир этмайди ва мазкур Исломий марказ имомия ва зайдия шиаларини Исломнинг расмий мазҳабларидан бири ҳисоблайди ҳамда ҳозиргача докторлик диссертациялари ва бакалаврлик даражасини эгаллаш учун ушбу мавзуларда Ал-Азҳар университетида кўплаб илмий ишлар амалга оширилган.
Шиалар мусулмонларнинг бир гуруҳи эканликлари бобидаги ҳақиқат Ал-Азҳар университетининг барча уламолари томонидан қабул қилинган ва унда барпо бўладиган йиғилишларда шиа уламоларининг иштирок этиш зарурати ушбу асос юзасидандир.
Азизлар, ўтган суҳбатларимиз давомида мусулмонларни бирлиги учун бўлган Ислом оламидаги мутафаккирлар ва муслиҳлар тафаккурлари ҳамда исломий мамлакатларнинг тарихий тажрибаларига таяниб, национализм ёхуд миллийликка тамойил бўлган ҳаракатларнинг Ислом оламида низолар яратишдаги роли бобида маълумот берган эдик. Ушбу ва кейинги эшиттиришларда ҳам айрим тарихий тажрибалар ва фикрлар асосида Ислом оламида бўлган яқинлашувлар ва узоқлашувлар ҳолатлари тўғрисида сўз юритамиз. Бундан олдин баён этилган эдики, Исломнинг муштарак қадриятлари, яъни мусулмонларнинг бир пайғамбарга эргашганлари, бир қиблага эга бўлганликлари ҳамда Қуръони ўзгартириб бўлмасликка оид эътиқодлари исломий мамлакатларнинг ваҳдати учун муҳим омиллар ҳисобланишади.
Шак-шубҳасиз, Исломий мамлакатларда ҳар қанақа иттифоқ ва бирлашишларнинг шаклланиши мазкур муштарак қадриятларсиз амалга ошмайди. Ҳатто сиёсий ва иқтисодий манфаатлар ҳам муҳим омиллар ҳисоблансада, аммо мусулмонларнинг бирлаштириш учун мустаҳкам асос бўлолмайди. Зеро иқтисод ва сиёсатда доимий дўст ва ё душман бўлолмайди ва шароитларга қараб дўст душман ва ёки рақибга айланиши мумкин.
Бинобарин Ислом оламида бўладиган ҳар қанақа бирлашишлар ушбу муштарак бўлган диний қадриятлар асосида муваффақиятли бўлиши мумкин.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.