март 02, 2017 15:19 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!     Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Менинг мавлойим, ўзоқ муддатдан бери сени кутмоқдамиз. Сенинг ҳузуринг юракларимизда қўёшдек порлайди. Эй нур дарёси, биз биламизки сиз ўз ибодатларингиз  ва дуоларингизда бизнинг саодатларимизни хоҳлайсангиз. Эй Маҳди (а.ф), биз ҳам ушбу дуоингизга қўшиламиз ва бу дуони шундай зам-зама этгансиз:“Худойим, агар сен ғазабга келсанг, биз ҳам ғазабланамиз.Сенинг буйруғингни бажо келтириш иштиёқидамиз ва ваъдаларингни амалга оширилишингни кўтмоқдамиз. Эй муаммоларимни ҳал этгувчи...Мен ва издошларим учун муаммо ва қийинчиликларда бирон-бир чора тадбир топгин ва ғам қайғулардан нажот бергин. Эй худойим, менга куч-қудрат ва ғалаба ато этгин.”

Нажоткорлик башарият зотининг табиати бўлиши боис барча қавм ва миллатларнинг муштаракликларидан далолат беради. Айтиш мумкинким бу шундай мавзўлардандирким инсонларнинг ваҳдат заминаларини вужудга келтириш учун кўмак беради.

Албатта,  ҳар бир миллат ва қавмлар нажоткор ҳақида эътиқод, маданият, индивидуал ва ижтимоий эҳтиёжлари жиҳатларига қараб фикрларини билдиришади. Муҳим нукта шулким бундай андиша қилишнинг унинг кенглиги ва кўламига боғлиқдир. Айниқса, муттафакирлар, донишмандлар ва файласуфлар ўртасида адолат ва тенгликдан тўла бўлган жамият ўзоқ муддатли собиқага эгадир. Улар мазкур андиша сояси остида ўз зеҳнларида ормонли жомеани яратишга ва асос солишни мақсад қилганлар.

Юнонлик буюк файласуфлар Арасту ва Фрэнсис Бекон башарият буҳронларини эътиборга олиш зимнида тасвир этдилар. Мадинаи Фозила тенглик асосида ташкил этилишни баён этилди. Ушбу шаҳарнинг жамиятида барча одамлар биргаликда яшайдилар ва улар тинч-осойишта шаҳарга эгалар. Бу ормонли шаҳарларда меҳнат   ва сайъ-ҳаракат қилиш, ҳамда бунёдкорлик ва ташаббускорликдан зарурий мавқеъга эга эмас.   

Карл Маркс коммунизм мактабида қатъийлик билан комил тенглик ва  ижтимоий адолат барқарор бўлган дунё ҳақида сўз юритган эди. Унинг фикрига кўра коммунизмнинг иқтисодий назарияси билан оддий бир ижтимоий тизим барқарор бўладиким унда иқтисодий тартибсизликлар мавжуд эмас. Карл Маркснинг фикрига кўра Худо ва мазҳаб бирон-бир ўринга эга эмас ва динни халқ  афъюни деб билган.

Аммо Совет Иттифоқида Социалистик инқилоб тажрибасининг муваффақиятсизлиги Маркснинг ҳақиқий бўлмаган ормонларини исботлади.

Фрэнсис Бекон ҳам хаёлий жамият ҳақида фикр баён этган. Унинг дунёсида ҳукумат донишмандлар, қўлидадир ва уларнинг вазифалари инсониятнинг осойишталиги ва моддий фаровонлигини таъминлашдан иборатдир.  Бу муттафакирлар ва файласуфлар тасвир этган жомеанинг ҳар бири бирон-бир камчиликларга эга эди. Албатта, маълумки инсоният фикрлари асосида тасвирланган ормонли шаҳарларнинг аксарияти, хаёлий тасвирлар ҳисобланиб, ҳақиқатдан ўзоқ эди.Аммо бу фикр-андишалар ва хаёлий тасвирлар шунга далолат берадиким инсон ўз ҳаётининг тарихи давомида ҳамиша талаб даражасидаги жамиятнинг ҳақида тафаккур қиларди ва бу нажоткорнинг орзусида эди.