март 04, 2017 13:42 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  15-чиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиулс сони ойининг  6-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 5- кунидир.

Бундан 190 йил муқаддам, 1827 йилнинг 5 март куни франсуз математиги Пиер Лаплас оламдан ӯтди. У 1749 йили туғилди. Математикага қизиқиши сабабли умрининг кӯп қисмини математика ва астрономияга доир тадқиқотлар билан ӯтказди. Лаплас бундан миллионлаб йил илгари ер кураси қуёшдан ажралиб чиққан ва замонлар ӯтиши билан унинг пӯстлоғи совиб, қаттиқ жисмга айланган, деган назариянинг тарафдори эди.

“Жаҳон галлактикасининг намойиши” ва “Эҳтимоллиликни таҳлил қилиш фарази” китоблари унинг қаламига мансуб.

Ххххххххххххххххххххх

1953 йилнинг 5 март куни, яъни бундан 64 йил бурун собиқ Шӯролар ҳукуматининг қудратли ва мустабид раҳбари Иосиф Сталин 74 ёшида оламдан ӯтди. У 1879 йили Грузияда дунёга келиб, коммунистик ғоялар билан танишгач, болшевиклар сафига қӯшилди.

Чор Россиясига қарши сиёсий фаолиятлари учун Сталин 1913 йили Сибирга сургун қилинди ва 1917 йил Шӯролар инқилоби ғалаба қозонгунча ӯша ерда қолди. У Ленин давлат бошлиғи бӯлган пайтда юксак мансабларга кӯтарилиб, унинг ӯлимидан сӯнг Каменев ва Зинавевлар ёрдамида Коммунистик партия ва  Совет Иттифоқининг раҳбари бӯлди.

Мамлакат жиловини қӯлига олган Сталин мухолифларини шафқатсизларча қириб ташлади. У Иккинчи жаҳон уруши йиллари мамлакатнинг бош вазирлиги ва Қуролли кучларнинг олий Қӯмондонлиги вазифаларини ҳам ӯзиники  қилиб олди.

Сталин ҳаётининг сӯнгги кунларигача шафқатсиз диктатор сифатида сиёсат юритди.

Хххххххххххххххххх

Бундан 4 йил илгари, 2013 йилнинг 5 март куни Венесуэла президенти Ҳуго Чавес оламдан ӯтди. У Венесуэланинг 64-президенти бӯлиб,  Американинг ташқи сиёсатини қатъий қоралаш ва Эрон ҳамда Фаластинни ҳимоя қилиш хислатлари билан машҳур эди.

Ҳуго Чавес 1998 йили мамлакат президентлигига сайланди ва 2002 ҳамда 2006 йиллардаги сайловларда ҳам ғолиб келиб, яна икки навбат Венесуэла президентлиги мақомида фаолият кӯрсатди. У 2012 йилдаги президентлик сайловида ҳам ғолиб чиқиб, тӯртинчи марта мамлакат президенти  бӯлди. Аммо саратон хасталиги сабабли 58 ёшида оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххх

Бугун, яъни исфанд ойининг 15-куни Эрон Ислом жумҳуриятида “Дарахт ӯтқазиш ва қайта тикланадиган табиий манбалар ҳафталигининг илк куни сифатида нишонланади. Ҳафта давомида Эроннинг турли минтақалари табиий иқлимига мос дарахт ниҳоллари аҳолига тарқатилиб, дарахт экиш ва уни парваришлаш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилади.

Мутахассисларнинг фикрича, бордию, дарахтлардан илмий асосда фойдаланилса, ёғоч саноатининг хом ашёси анчайин кӯпайсада, дарахтлар сони камаймайди.