Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Рисолат ва Ҳамшаҳри газеталари
Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон араб инқилобларининг бошланишида минтақанинг кенг масоҳатида ўзининг таъсирини кенгайтириш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди. Арабий Инқилоблар шоҳидига айланган мамлакатларда Ихвонул-Муслиминнинг қудратга етиши танланган йўлнинг бир қисми эдиким, агар бу йўл такомуллаштирилганида Эрдуғонни исломий ва араб мамлакатларида хилофатни ҳавас қиладиган замонавий ва костюм шим киядиган халифага айлантириши мумкин эди. Охирги бир неча йиллардан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган минтақанинг ҳодисаларини хулоса қилиш шуни кўрсатадиким, Эрдуғоннинг ормонлари амалда татбиқ этилмай қолди ва ҳозирги кунгача Сурия давлати ва курдлар мувофиқатлари билан хавфсиз минтақани ташкил этиш учун қуйган шарт-шароитлари ҳам натижасиз қолди ва фақат унга хавфсиз минтақани ижод эта олмайдиган Ал-Боб каби кичик минтақага эга бўлди халос. Энди Ироқда ИШИД террористик гуруҳининг тез суратда нобуд бўлиши ва Ироқ ҳарбий кучлар томонидан Найнавонинг Баъшиқа минтақасида турк ишғолгар ҳарбийларининг қуршовга олинишлари шоҳидига айланганмиз. Эндиликда шўҳратпараст султон учун боқий қолган охирги майдон, яъни Сурияда ҳам Эрдуғоннинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларини ўз ормонларида унга эришишни орзу қилган имтиёзлар мажмўасидан минимал даражада имтиёз касб этиш учун қилган сайъ-ҳаракат деб билиш лозим.
******
Рисолат газетаси шундай ёзади, демократлар партиясининг ички сайловларида юз берган сохтакорлик хусусида Трампнинг баён этган изҳороти Хиллари Клинтон ва Трампнинг қарамақаршиликлари давом этаётганидан далолат беради.
Бу қарамақаршиликнинг шиддати нафақат камайгани йўқ, балки унинг шиддат билан кучайишини мушоҳада этамиз. Ҳақиқат шундан иборатким, Дональд Трамп ўз изҳоротида демократлар партиясининг раҳбарлари ўртасида мавжуд бўлган иккиланиш ва бушликни аниқ нишонга олган. Бу газета ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай қўшимча қилади, олдин охирги номзадни сайлаш учун демократлар партиясининг ўтказган якуний конфренцияси жараёнида Берни Сандерзнинг тарафдорлари демократлар партияси раҳбарларининг Хиллари Клинтонни ҳимоят этишларига нисбатан ўзларининг ошкора эътирозларини эълон қилишди. Бу эътирозларнинг натижаси Бирни Сандерз тарафдорлари райларининг Дональд Трамп манфаатига қайтиши эди. Сандерз тарафдорларининг аксарияти сайловнинг якуний босқичида Хиллари Клинтон фойдасига рай беришни афзал кўришди. Чунки шундай фикрга эга эдиларким, у Сандерз баробарида соғлом рақобатда ғалаба қозонгани йўқ эди. Эндиликда, Дональд Трамп Хиллари Клинтон ва Берни Сандерз тарафдорлари ўртасида бушлик ва ихтилофларга эътибор қаратган ҳолда демократлар партиясининг ички сайловини савол остига қарор бермоқда.
*****
Ҳамшаҳри газетаси шундай ёзади, Ғарб билан ҳарбий арсада қарши кўрашиш ва аслаҳаларнинг катта миқдордаги бютжетида Америка билан рақобат қилишдан бир неча муддат ўтишидан кейин хитойлик расмийлар энди Ғарб баробарида мажозий оламда Ҳиндустон ва Россия каби муҳим мамлакатлар билан стратегик иттифоқ ва келишувга эришишга ҳаракат қилишмоқда. Хитой давлати Брикс йиғилишида зудлик билан Америка қулидан интернет назоратини олиш учун ўз сайъ-ҳаракатларини янги босқичга қарор беришга сайъ-ҳаракат қилмоқда ва ҳақиқатан ҳам Вашингтонга қарши мажозий фазони ташкил этишни мақсад қилган. Нашр этилган хабарларга кўра, Хитой давлати “мажозий ҳокимият” мафҳуми бўйича келишувга келиш ва уни қабул қилиш учун Брикс йиғилишида иккита муҳим мамлакат унвонида Ҳидустон ва Россия билан махсус ва қисқа музокаралар ўтказган. Хитой ҳарбий тажҳизотларга қўшимча мажозий тўқнашувлар ҳавзасида ҳам кенг кўламда сармоя киритмоқда. Америка ва Хитой бир неча муддатлардан бери мажозий оламда жиддий тўқнашув олиб боришмоқда ва ҳар замонда жосуслик қилиш ва ҳужум қилишга бирбирларини айблашади.