март 08, 2017 12:38 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  18-чиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиулс сони ойининг 9-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 8- кунидир.

 Бундан 739 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 699 йил жумодиуссоний ойининг 9-куни шоир ва муҳаддис Ибн Фарҳ Эшбили оламдан ӯтди. У Андалусиянинг Эшбили минтақасида дунёга келди.  Испания армияси бу шаҳарга ҳужум қилган чоғи асир тушди. Орадан бир муддат ӯтгач, асирликдан қочиб Мисрга борди.

Ибн Фарҳ Қоҳиранинг етук уламоларидан таълим олди. Кейинчалик Димишқ шаҳрига бориб, у ерда таҳсилини давом эттирди. Таҳсилни тугатгач, етук ҳадис олими сифатида шогирдларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланиб,  жуда кӯп шогирдлар етиштирди.

Ибн Фарҳдан муборак ҳадисларнинг бир қатор шеърий шарҳлари ёдгорлик қолган.

Хххххххххххххххххх

Бундан 5 йил аввал, ҳижрий-шамсий 1390 йил исфанд ойининг 18-куни эронлик истеъдодли ёзувчи ва таржимон Симин Донишвар оламдан ӯтди. У Шерозда туғилиб, инглиз тилидаги ӯрта мактабни аъло баҳоларда тугатди. Сӯнгра Теҳрон университетининг адабиёт институтида таҳсилни давом эттирди. У 27 ёшида  “Сокит олов” ҳикоялар тӯпламини нашр эттирди. Бу Эронда аёл ёзувчининг биринчи ҳикоялар тӯплами эди.

Фан доктори Симин Донишвар йӯлланма билан Америкада жойлашган дунёнинг энг муътабар олий билим маскани  Станфорд университетига бориб таҳсилни давом эттирди. Эронга қайтгач, Теҳрон университетида  талабаларнинг таълим-тарбияси билан шуғуллана бошлади.

Симин Донишвар Эрон адабиётида дурдона асарлар ҳисобланган ҳикояларни ӯзидан ёдгорлик қолдирди.

Хххххххххххххххххххххххххх

Бугун, 8 март халқаро хотин-қизлар куни ҳисобланади.

8 март куни аввалига сотсиалистик тафаккурдаги сиёсий воқеа сифатида тилга олинарди. Кейинчалик бу кун кӯпгина мамлакатларнинг расм-русум ва маданиятига қоришиб кетди. Эндиликда халқаро хотин-қизлар куни ӯзининг сиёсий жилваларини қӯлдан бериб, эркакларнинг аёлларга нисбатан меҳр-муҳаббатини изҳор қилиш муносабатига айланган.

БМТ ҳам 1977 йили 8 мартни “Хотин –қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро тинчлик куни” дея номлади.