март 12, 2017 15:16 Asia/Tashkent

Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

 1.     Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жӯнатди.

2 . Ўзбекистон Туркманистонга кўмир ва қишлоқ хўжалик техникаси етказиб беради.

3. Ўзбекистонликлар тез орада Польшада ишлашлари мумкин бўлади.

4.  Ўзбекистонда 10 минг сўмлик банкнот муомалага киритилди.

5/ Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда/

  Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида рўй берган катта тоғ кўчкилари оқибатида нафақат иқтисодий зарар етказган, балки инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган табиий офатлардан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қилди.

Қўшни мамлакат халқига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар борилиги айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қарори икки давлат ва халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг яна бир амалий ифодасидир.

Хххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг Туркманистонга ташрифи давомида томонлар ўртасида темир йўл вагонлари, кўмир ва қишлоқ хўжалиги техникаси етаказиб бериш бўйича келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди.

Ўзбекистондан Туркманистонга транспорт воситалари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш материаллари, электр ва механика ускуналари, металл буюмлар ва турли соҳадаги хизматлар экспорт қилинади. Туркманистондан эса Ӯзбекистонга нефть маҳсулотлари, пропилен полимерлари ва бошқа кимёвий товарлар келтирилади», дейилган хабарда.

Туркманистон темир йўллар вазирлиги «Андижон механика заводи» компанияси билан 100та вагонни қайта жиҳозлаш бўйича келишув имзолаган.

Шунингдек, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан қишлоқ хўжалик техникаси ва ускуналар экспорти бўйича шартнома имзолаган.

Хххххххххххххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Польша  компаниялари раҳбарлари билан учрашди.  

Шунингдек, делегациянинг Лодзь ва Люблин вилоятлари губернаторлари билан ҳам учрашувлари бўлиб ўтди. Бу вилоятлар Польшанинг текстиль ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги етакчи ҳудудлари ҳисобланади.  

Лодзь ва Люблин вилоятлари губернаторлари   қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, текстиль ва озиқ-овқат саноатида малакали кадрлар етишмаслигини айтиб ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.Улар ўзбекистонлик ишчилар тез фурсатларда келиб меҳнат қилишларини таъминлаш учун меҳнат фаолиятига рухсатнома бериш жараёнини тезлаштириш ва соддалаштиришга тайёр эканликларини маълум қилишди.  

Ххххххххххххххххххххххххххххххх

2017 йилнинг 10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарди.

 Ххххххххххххххххххххххх

2017 йилнинг 10 март куни Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби В.Жумаканов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

икки давлат ташкилотлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этган музокараларда барқарорлик ва хавфсизликка таҳдидлар, диний экстремизм ва терроризм билан кураш соҳасидаги ҳамкорлик, ноқонуний миграция ва бошқа хавфли ҳолатлар бўйича ўзаро ҳаракатлар истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзаро фикрлар алмашинуви икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича позициялари ўхшашлигини тасдиқлади.