март 12, 2017 18:02 Asia/Tashkent

Хуросон, Мардум Солори ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси Суриянинг Димишқ шаҳрида содир этилган террористик терактлар ҳамда унлаб шахсларнинг шаҳодатга етганлари ва ярадор бўлишлари ҳақида шундай ёзади, бу терактнинг паёми ва мақсадлари ҳақида икки нуқтага ишора этиш мумкин. Биринчи нуқта бу нишонга қарор олганларнинг аксарияти ироқлик фуқаролар ва зиёратчилар бўлишлари  сабабли биринчи шак-шубҳани ИШИД террористик гуруҳига қаратади. Ироқ армияси икки ҳафтадан олдин биринчи маротаба ИШИД террорчи гуруҳига қарши Суриянинг Букмол минтақасида ўзининг ҳарбий ҳаво амалиётларини ижро этди ва бу гуруҳнинг қисмини ҳалокатга учратди. Шунингдек Ироқ бош вазири Ал-Ибодий ҳам Суриядаги ушбу гуруҳнинг позицияларига қарши янада жиддий ҳужумлар уюштиришни ваъда берди.  Шунинг учун айтиш мумкинки, Димишқда ўтган куни ироқлик фуқароларга қарши содир этилган худкўшлик амалиёти бир ҳисобда ИШИД террорчи гуруҳининг қассос олиши ва Сурия ер-ҳудудларининг ичкарисига ўз амалиётларини амалга оширмаслик учун  Ироқ давлатига таҳдид бир паёмини етказиш эди. Бошқа муҳим нуқта шундан иборатким, Сурия армияси ва муқовимат кучлари ҳам пойтахтда вужудга келган нотинчликларга якун ясаш учун бир неча вақт олдин ўз амалиётларини Шарқий Ғута минтақаларида бошлаб юборишган.  Шу сабабдан бу террористлар томонидан ушбу жиноятни содир этганлари ҳақиқатдан узоқ эмас.    

                                    ******

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, БМТ ташкилоти дунё милодий 1946 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача инсоний бўҳронга юзмаюз бўлган ҳамда Самали ва учта мамлакат жумладан Кения, Яман ва Жанубий Судан 20 миллион нафар шахсларнинг касалликлар ва очликдан нажот беришга эҳтиёж сезади,-деб   огоҳлантириш берди.  Яманда ҳам етти миллиондан ортиқ одамлар жиддий озиқ-овқат камчиликлари билан юзмаюз бўлишган. БМТ ташкилотининг изҳоротида ишора этиб ўтилган 20 миллион нафар шахснинг вазъияти  шундан далолат берадиким, Самалида очлик таъсири остида 110 нафар шахснинг ҳалок бўлиши ИШИД террористик гуруҳи томонидан халқни ўлдириш қаторида бир оддий хабардек жой олади.    

                                      *****

Рисолат газетаси шундай ёзади  америкалик расмийлар Россиянинг БМТ ташкилотидаги намояндаси Виталий Чуркин ўлимининг сабаби фош бўлиши хусусида ўз хавотирланишларини эълон қилишди! Энди савол туғдирадиган  асосий масала шундан иборатким, нима учун америкалик расмийлар Россиянинг БМТ ташкилотидаги намояндаси ўлимининг сабаби ва далилининг фош этилишига нисбатан хавотирланиш зоҳир этишмоқда? Шундай назарга ташланадиким, яқин келажакда Виталий Чуркин ўлимининг сабаби ва ушбу мавзўнинг фош бўлишидан америкалик расмийлар томонидан хавотирланиш зоҳир этишларининг далили ҳақида кўпроқ маълумотлар қулга киритилади. Россиянинг БМТ-даги намояндаси Виталий Чуркин ўтган ойда кўтилмаган ҳолда вафот этди. Нью-Йоркнинг судмедэкспертиза ташкилотининг раҳбари Жулия Булсарнинг идораси шундай эълон қилди: халқаро протоколь ва қонунларга биноан Нью-Йоркнинг ҳуқуқий идораси судмедэкспертиза раисининг идорасига Виталий Чуркиннинг ўлмига тегишли маълумотларни фош этмасликка дастур берган.  Бу баённомада шундай қўшимча қилинади: Америка ташқи ишлар вазирлигининг талабида келтирилганидек, Виталий Чуркиннинг дипломатик дахлсизлиги ўз кучида боқий қолади. Виталий Чуркиннинг ўлими ҳақидаги кўп саволларга Америка ташқи ишлар вазирлиги  бевосита жавоб бериши лозим. Дастлабки текширулар шуни кўрсатадиким, Чуркин юрак хуружи сабабли вафот этган.        

                               

Ёрлиқ