Интизорлик ифори
Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан! Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Салом сенга Парвардигорнинг вориси ва ҳақ ёрдамчиси. Эй Худонинг ҳужжати ва дунё аҳлининг ҳидоятчиси, салом сенга!
Сен Худо ҳужжати ва Ҳақ таоло нурини порловчи. Менинг мавлойим, дунё аҳли муборак қадамларингни кутишмоқда. Сенинг дидорингга муштоқмиз, эй дунёни иллоҳий нур билан ёруқлайдиган мавлойим!
Азизлар, ўтган дастуримизда донишмандларнинг дунё мавъуди ҳақида билдирган фикр-ақидалари ва қарашлари билан танишган эдик. Бу мавзў ғарб ва шарқнинг донишмандлар ва файласуфлар диққат –эътиборларига қарор олганига қўшимча, назм ва наср адабиётида махсус ўринга сазовордир. Адабиёт соҳасининг турли мавзўлари исломий маданият ва маърифат билан боғлиқдир. Шунинг учун шоирларнинг асарлари Маҳдийнинг маданияти билан боғланиб уларнинг асарларига ўз таъсирини етказган. Маҳдавиятга оид бўлган китоблар кўп ва турлидир. Кўп шоирлар Маҳдий (а.ф)-нинг зуҳур топиш масаласидан таъсирланиб ул зот ҳақида қийматли китобларни ёзишган.
Санъаткорлар ва шоирлар латиф ва нозик руҳияга эга бўлишади. Шу сабабли улар, ҳаттоки энг яхши шароитда ҳам бу дунёимизда топмайдиган гўзал ва ормонли дунёнинг орзусидадирлар. Шоирлар гўзал ва мақсадга мувофиқ дунё ҳақида ўз эътирозли қарашларини баён этишади ва нажоткорга эҳтиёж сезишини билдиришади.
Бу шоирлардан бири Юсуф Али Миршакок бўладиким унинг шеъри шундай маънони билдиради: Бутун ер-юзида сени излайман. Кофирми, мўминми ҳар бир шахс сени кўтишмоқда. Сени бир лаҳза ҳам эсимиздан чиқаролмаймиз.
Маҳдий (а.ф) ўз зуҳур топиши билан Қуръони карим нажот берувчи таълимотларидан илдиз олган буюк ўйғонишни бошлайди. Инсоний олий қадриятлар билан мувофиқ келадиган бундай инқилоб ва ҳаракат аниқ ва кенг инқилобдир ва дунёда инсониятнинг саодати ва осойишталигини таъминлайди.
Бу азим ҳаракат ва ўйғониш ҳақ ва ботилни бир-биридан ажратади ва тавҳид нури ва ягона Аллоҳга тоат-ибодат қилишни зулмотда бўлган қалбларни ёруғлайди. Табиийким, агар кина, зулм ва ситам каби омиллари ўртадан йўқ қилинса, унинг ўрнини муҳаббат, сулҳ, ва сафо олади.
Шоирлар бир нажоткорнинг зуҳур топишини шеър қолибида баён этишган. Улар дунё мавъуди ҳақида ўз ҳиссиётлари ва меҳр-муҳаббатларини баён этиб у зот келишини чин дилдан тилаб, буларнинг барчасини ўз асарларида тасвир этганлар.
Имом Маҳдий (а.ф) буюк инқилобининг энг муҳим мақсади инсоният ижтимоий ҳаёти арсасига адолатни жорий этишдан иборат эди. Агар адолат қайта тикланса ва майдонга келса, зулм ва ситам ўртадан бартараф этилади. Бундай шароитда дин пок бир ҳаётга эга бўлади ва унинг олий курсатмалари инсонлар ҳаётларида ижобий таъсир етказади. Айрим шоирлар Имом Замон (а) адолатининг сиёсий ва ижтимоий мафҳумларини ўз шеърларида баён этиб, адабий кўп меросларни ижод этишган.
Санжари ўзининг чиройли шеърларида шундай кўйлайди: “Эй адолатнинг сўнгги юлдузи! Сенинг зуҳур топишингни еру-осмон кутишмоқда. Сен адолатнинг тимсолисан” .
Шоир дунёни нажот бериш фикридадир ва адолатни жорий этадиган пешвонинг зуҳур топиши учун таъриф-тавсиф билан ўз ҳиссиётларини баён этади. У ўз шеърларида нозик ва аниқ андишалари билан халқнинг ранж ва азобларини тасвир этади. Золим ва мустабид инсонларнинг ранж ва азоб беришлари ва дунёни фасодликка гирифтор этган зўравон қудратларнинг бузғунчиликларидан шикоят қилиб Маҳдий (а)-нинг жаҳоний инқилобига тайёрлаш учун ўйғониш ҳисс-туйғусини ижод этади ва мухотабни олам нажоткорининг муқаддас ормонларига диққат-эътиборларини қаратади. Адабиёт ҳам ўз навбатида ҳаракат ва уйғонишини вужудга келтиради ва Маҳдий (а)-нинг замонида буюк ўзгаришлар учун халқни тайёрлайди. Муосир шоир Ҳамид Сабзаворий ҳам ўзининг муҳаббати ва садоқатини нажотгорга нисбатан шундай баён этади: “ Сенинг вужудинг пок ва беғубордир. Келишингни узоқ вақт кўтмоқдамиз.” Парвардигор ўз раҳматини бизга нозил этсин деб дуо қиламиз!