Баҳор навоси
Наврўз байрамига бағишланган махсус эшиттириш
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан барчангизни яна бир бор қизғин қутлаймиз ва ушбу файзли айёмга бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга тақдим этамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.
Қиш ўзининг барча кўркамликлари билан кетди ва баҳор келишининг навбати етди. Совуқлик замин ва замондан кўчди ва ўз жойини яшил фасл ва ранг-баранг баҳорга бўшатиб берди. Булутлар, шамоллар, Ой, Қуёш ва фалак бирлашиб, инсон учун янги ҳаётни яратишмоқда, токи у Аллоҳ шукронасини бажо келтирсин. Наврўз янги йил шодлиги ва муждасини барчага етказиш учун кириб келди. Бу янги йил ҳам неъмат, саломатлик, бахт ва хуррамлик ҳамда Худонинг зикри ва марҳаматидан лимолим бўлғай. Иншоаллоҳ. Шамсий 1396 йилнинг Наврўзи барчамизга муборак бўлсин.
Минг йиллар давомида бўлгани каби, яна баҳор фасли ва Наврўз айёми етиб келди. Эрон халқи асрлар давомида мазкур буюк байрамни улкан шукуҳ ва шаҳомат билан нишонлаб келишган. Наврўз чиндан ҳам эронликлар учун барҳаёт ва мустаҳкам бўлган ҳаёт тарзига айланган ва бошқа халқлар томонидан ҳам ёрқин намуна сифатида қабул қилинган. Минглаб йиллардан буён табиат баҳор, ёз, куз ва қиш фаслларини бирин-кетин кузатиб келади. Аммо бу келиб- кетишлар ичида ўзининг янгиланиш, поклик ва тароват бахш этиш, ҳайратланарли ўзгаришларни вужудга келтириши билан баҳор фасли ажралиб туради.
Янгиликка муштоқлик ва янгиланиш мислсиз илоҳий қадриятлар бўлиб, булар бўлмаса, дунёдаги
ўзгаришлар, такомиллашишлар пуч бир нарсага айланади.
Аҳли башарнинг янгиланишга бўлган тамойили маданиятларнинг шаклланишига сабаб бўлди. Ана шу мойиллик сабабли Наврўз ҳам "Янги кун" деб аталган.
Наврўз Эрон маданиятидаги қадимий байрамлардан бири. У аждодий урфга айланиб, минг йилликлар ўтишига қарамай, Эрон ва унга қўшни халқлар расм-русумларидан кетмайди. Наврўзий урф-одат, расм-русум, афсона ва эртаклар жузъий ўзгаришлар билан Ер куррасининг турли минтақаларида амалга
оширилади. Эрон халқ эртакларида Наврўзнинг бошланишиЭрон шоҳи Жамшидга бориб тақалади.
Абулқосим Фирдавсий ўзининг мислсиз "Шоҳнома" асарида бу достонни батафсил баён айлаган.
Айримлар халқнинг қадимги эртакларига суянган ҳолда Наврўз Фаридуннинг жафокор Заҳҳок устидан ғалабаси куни эканига ишонишади. Эртакларга асосан яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалаба қозониши билан, ўлик табиат ҳам қайта жонланди. Одамлар ҳам бу улуғ ғалабани ҳар йили нишонлайдиган бўлишди.
Наврўз доимо яктопарастликнинг нишонаси бўлиб келган. Шу сабабли у энг илоҳий байрам ҳисобланади.. Эрон заминига муқаддас ислом динининг кириб келиши билан, эзгуликларга лимолим бўлган бу муборак байрамга
эҳтиром кўрсатилди. Шу сабабли халқнинг севимли байрами бугунги кунгача яшаб келмоқда.
Гўзал баҳор фасли кириб келди. Барча-барчаларимиз интиқиб кутган Наврўз айёми кириб келиши муносабати билан яна бир бор сиз азизларни муборакбод этамиз ва навбатни Наврўз қутловларига берамиз.
Азиз мухлисларимизнинг баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан изҳор этган самимий табрикларини эътиборингизга ҳавола этдик. Эшиттиришимиз давом этади.
Ислом дини ёйилган даврларда Наврўз байрами фақат Эронда эмас, балки халифалар дарборида ҳам катта тантана ила байрам қилинарди. Маълумки, ҳар бир қавмнинг урф-одати ва миллий қадриятлари илдизи кишиларнинг ишонч-эътиқодига бориб тақалади.
Шу сабабли Эрон халқининг аждодлари бу оламшумул
байрамни муқаддас билиб, уни шодлик ва сурур, завқ-шавқ ва эзгулик ва фаровонлик либосига ўрашган, унинг мақаддаслиги васф этувчи эртак ва достонлар яратишган.
Бу эртак ва достонларнинг мазмун-мундарижасидан Наврўз байрамининг илоҳий, ўта кўнгилли байрам эканлигини пайқаш мумкин. Унинг адолатни ўрнатиш бечора мискинларга меҳрибонлик кўрсатиш, гина-кудуратларни бартараф этиш, ёвузликлардан узоқлашиш хислатлари намоён бўлади.
Янги йилнинг кириб келиши, баҳорнинг ибтидоси, фарвардин ойининг илк кунлари Эрон аҳли учун жуда-жуда завқли, сурурли кунлардир. Гўзаллик ва фараҳ айёмининг етиб келиши муносабати билан кўнгилларни қамраган қувонч ва шодлик асрлардан буён Наврўз байрамини Эрон халқининг дилкаш байрамига айлантирган.
Мавзуни таҳлилчи Носир Соҳибий давом эттиради.
Таҳлилчи Носир Соҳибийнинг сўҳбати эди.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Наврўзнинг нишонланиш тарихи ҳақидаги билимларимиз чеклангандир. Унинг ёши милоддан олдинги минг йилликларга бориб тақалади. Милоддан аввалги биринчи асргача бўлган Эрон ёзма манбаларида Наврўзга доир маълумотлар учрамайди. Наврўзнинг нишонланиши ҳақидаги биринчи маълумот
милодий биринчи асрда салтанат юритган Ашконийлар подшоҳи Валиш 1 даврига тааллуқи. Аммо тарихчиларнинг фикрича, Тахти Жамжид биноларининг мажмуаси Наврўз байрамининг жуда шукуҳли бир тарзда нишонланиши ва Ахамонийлар подшоҳларининг шоҳона маросимларидан гувоҳлик беради.
Доктор Абдулҳусайн Зарринкуб Наврўзни халққа тегишли байрам деб билади. У Наврўзнинг Эрон халқи ижтимоий халқи ҳаётидаги мавқеи ҳақида ёзади: “Орийлар ҳаёти қадим-қадимдан табиат билан чамбарчас боғлиқ.
Табиатдаги ҳар бир ўзгариш уларнинг ҳаётида ўз аксини топди. Уларнинг кеча ва кундуз, саратон ва қаҳратон, баҳор ва ёз каби вақтларга мўлжалланган махсус урф-одатлари бўлган.
Дарҳақиқат, Эронда тақвим ва йил ойларининг тартиби табиат ўзгаришларига қараб белгиланган.
Бу юртда байрамларнинг кўплиги эрон халқининг
оптимизм руҳияси ва қувончли ҳаётидан далолатдир.
Қадрли тингловчилар, Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман, Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.