март 20, 2017 12:19 Asia/Tashkent

Наврўз байрамига бағишланган махсус эшиттириш

Гўзалликлар яратган Буюк Парвардигорнинг номи ва ёди билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Баҳор ва Наврўз байрами  муносабати билан барчангизни қизғин қутлаймиз ва ушбу файзли айёмга бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга тақдим этамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.

     Аллоҳнинг мўъжизакор  гўзалликлари акс этган  табиат кенгликларига  кўзларингизни  очиб, назар солинг.

    Баҳорнинг  оромбахш  сабосига  юз тутинг. Шунда  Парвардигори карим  улуғ қудратининг  жилваларига гувоҳ бўласиз.

 Баҳор тантана қилмоқда. Борлиқнинг барча бурчакларида  ҳаёт нафаси  ва яшаш завқи  қулоққа чалинади.

     Азал наққоши  дала-дашт,  даралар,  тоғлар ва булоқларни  кўзларни қамаштирувчи  гўзал ранглар билан  безайди.

     Замин гиёҳ ва майсалар, зангор ранг  гуллар нақши  солинган  либосга  ўралган. Бу нақшларнинг  ҳар бири  ўзига хос  ранг ва жилвалари  билан ҳаётга  гўзаллик ва тароват  бахш этади.

     Баҳор  шамоли  ҳаёт шеърини  куйлаб,  ёмғир   баҳорий тароналар  сўйлайди. Табиат  ҳорғин чеҳрасининг  ғам-ғуборлари ювилади. Қалам тасвирига ожиз бўлган  бетимсол гўзаллик ва  буюклик оламнинг яратилиш  тартиб-низомини  намойиш этади.

  У осмондан сувни туширган зотдир. Сизга ундан шароб ва ҳайвон ўтлатадиган дарахт бордир. У ўша(сув) ила сизга экинларни, зайтунни, ҳурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирадир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.

  (" Наҳл"  сураси  10—11 ояти карималар)

      Парвардигори карим  энг  олий гўзаллик сифатлари билан безанган  ва  у гўзалликни яхши кўради. Гўзалликни севувчи  Холиқи Якто инсон   сийратига ҳам  гўзалликни  эъзозлаш ҳисларини  жо айлаган.

      Албатта  инсоннинг  ҳолати ўзгарувчандир.  У гоҳи пайтларда  моддий унсурларга  эътибор қаратса,  бошқа  ҳолатларда  ўзининг  асл инсоний  руҳиятига  қайтади. У  ҳаётнинг  турли ранг  ва жилваларидан  баҳра олиб, табиатнинг  гўзал   лавҳалари  руҳиятига  ором бахш этади.

     Табиат чизгилари ва уларда ишлатилган ранглар

 муттаносиблиги кишини  лол қолдиради. Ана шу ҳайрат ҳисси кишини   яратувчанликка, ижод қилишга ундайди.

       Табиатда  ранг-барангликнинг  олий кўринишини  кузатиш мумкин. Масалан,  биргина   боғчада лола билан  бинафша, уларнинг ёнида  атргул, атргул  қўшничилигида   эса  қоқи гули  ўсиши  мумкин. Аммо ана шу  ҳайратланарли  хилма-хиллик  унинг  тартиб-низоми ва гўзаллигига  зиён етказмайди. Балки ,  табиатдаги  хилма-хил  илоҳий гўзалликнинг  камолотини  намойиш  этади.

 Гўзал баҳор фасли  кириб келди. Барча-барчаларимиз интиқиб кутган Наврўз айёми  кириб келиши муносабати  билан яна бир бор  сиз азизларни    муборакбод этамиз ва навбатни Наврўз қутловларига берамиз.

Азиз мухлисларимизнинг  баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан изҳор этган самимий табрикларини эътиборингизга ҳавола этдик. Эшиттиришимиз давом этади.

      Табиат  мавжудотларининг   ҳамоҳанглиги ўзаро  бир-бирини тўлдириб.  соҳир гўзаллик яратишиб, инсоннинг  руҳияти, унинг  бутун  вужудига  хайрли  таъсир  кўрсатади. Инсонга  ҳунармандлик, яратиш, истеъдод ва  малакасини бахш айлайди.

       Баҳор фаслида  қуриб қовжираб, муз  қотган  заминнинг  қайта тирилиш лавҳасини кузатган инсон  бунчалик   гўзаллик  яратувчисининг  чексиз санъатига лолу  ҳайрон  қолиб,  беихтиёр унга сажда  қилади.

 Қадимги  эронликлар   йилни   икки  фаслга –қиш ва  ёзга  бўлишган, аммо замонлар  ўтиши  билан   йил  тўрт фаслга  бўлинди.  Йилнинг бошланиши   эса  деҳқончилик  тақвими  асосда  ҳисоб-китоб қилинган. Янги тақсимланиш  натижасида  аввал  баҳор келиб,  у  табиатнинг  қайта  тирилиши, янаги  йил  учун   экин-тикиннинг  ибтидоси   ҳисобланади. Шу  сабабли  эронликар   баҳорни   ҳурмат-эҳтиром  билан  тилга  олишган, унинг  кириб  келишини   байрам қилишган. 

   Қадимги   эронликлар исфанд  ойидан  Янги йилни   кутиб олиш тараддудига  тушишган. Янги йил байрами   10 кун, 13 кун,  баъзида  5 ёки  3  кун  давом   этган.

Наврўз  ҳақида  тадқиқот  ўтказган  кўплаб  жамиятшунослар  эронликлар  ва  дунёнинг   турли   бурчакларида яшовчи  форс тилида   сўзловчилар  орасида  Наврўз  бирдамлик  байрамидир,  деган  хулосага келишган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим соатлик  тонги     дастуримизда "Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Энди эса баҳор фаслига оид таҳлилчи Эшмат Толмасовнинг сўҳбатини биргаликда тинглаймиз.

Таҳлилчи Эшмат Толмасовнинг сўҳбати эди.

Дастуримиз давомига диққатингизни жалб этамиз.

 Дарҳақиқат, эронликлар орасидаги янгиланишга мойиллик руҳияси улар табиатининг бир қисмидир.

Эронликларнинг   ўзига   хос   хусусиятлари  қадимдан  бугунги кунгача   Эрон  тупроғида  мавжуд бўлган   маданият,  хулқ-одоб,  урф-одат, расм-русум ва    эътиқодлар    мажмуаси бўлиб, улардан  бири   Наврўз  байрамини  нишонлаш   ҳисобланади.

    Муқаддас  Ислом  дини    қабул қилингач,   мана  1400 йилдан  бери  Наврўзни  нишонлаш   анъаналари    бойиб,  такомил-лашиб   кетмоқда.

Наврўз тақвимлар, даврлар ва маданиятларнинг баъзиларида турли номлар билан тилга олинади. Қуёшнинг Ер курраси атрофида айланишидан кун ва тун ва йил фаслларининг вужудга келиши ва ҳамда ойнинг Eр курраси атрофида айланиши билан йил кунларини ҳисоблаб чиқишди. Ва табиий тарзда тақвимни вужудга келтирди.  Ҳар йилнинг бошланиши ҳар бир мамлакатда ўзига хос тарзда кутиб олинади. 

Наврўз янги йилнинг бошланишидир ва инсонларга тоза туйғу ва янгиланишни вужудга келтиради. Бу янги йилнинг бошланиши шодлик ва хурсандчилик билан бирга махсус расм-русумларни барпо этиш орқали кутиб олинади.  Қадимий Эрон халқларининг ўртасида янги кун бир миллий байрам эди ва янги йил маросими билан бирга азамат ва шукуҳ билан ўтказиларди.

Ислом зуҳур топишидан сўнг, Наврўз байрами бир ижтимоий суннат унвонида боқий қолди ва ислом Наврўз ва бошқа байрамларга диққат-эҳтиром зоҳир этиши билан бу байрамларнинг хурофотли ва салбий жиҳатларига барҳам берди. Ва халқдан Байрам кунлари ўз хурсандчиликларини ибрат ва насиҳат билан бирга ўтказишларини ва ғафлатдан узоқда бўлишиларини сўради.                                 

Байрамни маъно ва мафҳум нуқтаи назаридан манфаат ва фойда келтирадиган кун ва мотамдан хурсандчиликка қайтиб келиш куни деб билишган. Шу кунгача ҳамиша  Аллоҳ таоло томонидан оят ва бир нишона унвонида боқий қолган ва бу баракатли ҳодиса ҳар йили шодлик ва хурсандчилик билан такрорланади.

Қадрли тингловчилар, Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман, Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.