август 04, 2016 04:15 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод ойининг 14-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил август ойининг 4-чи кунидир.

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий  1395-чи йил мурдод ойининг  14-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 1-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил август ойининг 4-чи кунидир.

 

Бундан 1264 йил илгари ҳ.қ 173-чи йил зил-қаъда ойнинг 1-чисида:

Ишончли ривоятларга кўра, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байти ва Имом Мусо Бин Жаъфар алайҳиссаломнинг азиз қизлари Фотимаи Маъсума саломуллоҳи алайҳо дунёга келди.

Фотима Маъсума саломуллоҳи алайҳо сухандон, қудратга эга бўлган ўқитувчи, зоҳидлик ва тақводорликнинг намунаси бўлган аёл эди. Фотимаи Маъсума саломуллоҳи алайҳо ўз акаси Имом Ризо алайҳи салом билан дийдор кўриш мақсадида Эрон шимол-шарқида жойлашган Хуросонга қилган сафари чоғида касал бўлди ва Қум шаҳрида 17 кун яшаганидан кейин ҳижрий қамарий 201-чи йилда вафот этди. Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳонинг Қумдаги қабри халқнинг зиёратгоҳига айланган ва унинг ёнида ислом дунёсинининг энг буюк диний ва илмий ҳавзаси ташкил этилган. Бу ҳавза ҳозирда исломий асил таълимотларни ёритиш маркази ҳисобланади ва илмий ва диний мақсадларни амалга оширишига қўшимча, муқовиматнинг рамзи, зулм баробарида қиём қилиш ва устуворлик кўрсатишнинг рамзи саналади. Ҳазрат маъсума салломуллоҳи алайҳонинг зиёратчилари ушбу зиёратгоҳдан нур ва сафо ва ул ҳазратнинг мактабларидан фазилат, покликва Худо йўлида сайъ-ҳаракат қилишни ўрганишади. 

 

Бундан 211 йил илгари милодий 1805-чи йил август ойнинг 4-чисида:

Ирландиянинг математика ва физика билимларининг устоди  Вилям Гамилтон таваллуд топди.  У катта истеъдод ва маҳоратга эга эди ва 13 ёшлигигача   дунёнинг 12-та тилларини ўрганган эди. Жумладан  форс ва араб тилларини яхши биларди.

Гамелтон аста-секинлик билан физика ва математика билимлари билан шуғулланди ва бу икки соҳаларда айрим  муҳим формула ва қойидаларга янгиликлар киритди. У 22 ёшлигида астрономия соҳасининг устодига айланди.  Ирландиялик бу  донишманд охири  1865-чи йилда оламдан ўтди.

 

 Бундан 110 йил олдин ҳижрий шамсий 1285  йил мурдод ойининг 14-чи санасида:

Руҳонийлар раҳбарлигида Эрон халқининг  кураш олиб бориши натижасида Музафариддиншоҳ Қочор машрутият фармонига имзо қўйди. Машрутият инқилоби мустабид тузимга барҳам бериш ҳамда адолатсизлик ва хорижий давлатларнинг Эрон мамлакатининг ички ишларига аралашувини чеклашдан иборат эди. Қочорийлар сулоласининг бузғунчилик ва фасод ҳамда коррупция ишларидан хабардор бўлган халқнинг эътирозлари кенгайиб борди. Бу эътирозлар Музафариддиншох Қочор ҳамда бош вазир Айнуддавла даврида кучайиб кетган эди. Аммо Музафариддин шохнинг буйруғи билан кўплаб эътирозчиларни ўлдиришди, тирик қолганларини қамашди ва кўплаб намойишчилар жароҳат олишди. Бу ҳодисадан кейин Оятуллоҳ Сайид Абдуллоҳ Беҳбаҳоний ва оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Таботабоийнинг раҳбарлиги билан Теҳрон халқининг бир гуруҳи ҳукуматнинг золимлигига қарши эътирш қилиш учуг Қум ва Рай шаҳрида тўпланишди. Охири Музафариддиншоҳ мамлакатнинг оғир вазъиятидан хавотирга тушиб Айнуддавлани истеъфога чиқарди ва машрутият буйруғини содир этди. Бу фармонни содир этиш оқибатида миллий парламентнинг сайловлари ўтказилди ва бу парламент ташкил этилишидан сўнг асосий қонунни тасдиқлади.   

.