Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий -шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 3-чиси, Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус сони ойининг 24-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 23- кунидир.
Бундан 268 йил муқаддам 1749 йилнинг 23 март куни франсиялик машҳур олим Пиер Симон Лаплас дунёга келди. У ой ва юлдузларнинг ҳаракати ҳақида кӯплаб тадқиқотлар ӯтказди. Қуёш системасининг вужудга келиши ҳақидаги фарзияси Лапласни фан оламига машҳур айлади.
Пиер Симон Лаплас шунингдек электромагнит ибтидоий қонуниятини кашф қилди.
Олим жуда кӯп илмий китобларнинг ҳам муаллифи бӯлиб, "Дунё системасининг тасвири", "Осмон механикаси" ва "Эҳтимоллилик фалсафаси рисоласи" каби китоблар унинг қаламига мансуб.
Ххххххххххххххххххххххххх
1950 йил март ойининг 23-куни, яъни бундан 67 йил олдин Халқаро об-ҳавони ӯрганиш ташкилоти таъсис этилди. Бу ташкилот БМТга қарашли бӯлиб, дунёдаги об-ҳавони ӯрганувчи барча муассасалар у билан ҳамкорлик қилишади.
Халқаро об-ҳавони ӯрганиш ташкилотини таъсис этишдан кӯзда тутилган мақсадлардан бири қосмосни ӯрганиш, денгизчилик, қишлоқ хӯжалиги ва бошқа соҳаларда бу ташкилот қӯлга киритган муваффақаятлардан самарали фойдаланишдир.
Ҳар йили 23 март куни Халқаро об-ҳавони ӯрганиш куни сифатида нишонланади.
Хххххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 1384 йил фарвардин ойининг учинчи куни, яъни бундан 12 йил бурун Эронлик мутафаккир Аллома Сайид Жалолиддин Оштиёний оламдан ӯтди.
У ҳижрий-шамсий 1304 йили марказий Эроннинг шаҳарларидан бири Оштиёнда дунёга келди. Бошланғич таълимни туғилиб ӯсган юртида олгач, Қум шаҳрининг Файзия мадрасасига йӯл олди ва у ердаги оятуллоҳул узмо Буружерди, Аллома Таботабойи ва Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний ҳазратлари каби улуғ устозлардан таълим олди.
Орадан бир муддат ӯтгач, устод Оштиёний муқаддас Машҳад шаҳрига йӯл олди ва у ердаги илмий ҳавза ва Университетда талабаларга таълим-тарбия бериш ва илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш билан шуғулланди.
Устод Оштиёнийдан бой маънавий мерос қолган. "Фусусул ҳикам"га Қайсарий ёзган муқаддима шарҳи", "Борлиқ олам Мӯлла Садро нигоҳидан" каби китоблар унинг қаламига мансуб.