март 28, 2017 14:52 Asia/Tashkent
  • Эрон афсоналари ва қиссалари
    Эрон афсоналари ва қиссалари

                     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.     Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз тингловчилар,  ўтган  дастуримининг Форс Халқ адабиёт жанрларидан бири бӯлмиш ривоятчилик ҳақидаги сӯҳбатимизни давом этамиз. Сўнгра сиз билан биргаликда Эрон қиссалари ва афсоналари дунёсида сайр қиламиз.Бил билан бирга бӯласиз деган умиддамиз!

Айтиб ӯтган эдикки, ривоятчилар қаҳвахоналар, майдонлар ва бошқа умумий маконларда қаҳрамонлик ва миллий достонларни махсус ӯз расм -русум ва одоблари билан ҳикоят ва ривоят этишган эдилар. Ҳар бир наққол ёки ривоятчи достонларнинг бирон-бир турининг устоди ҳисобланади. Улардан бири Шоҳномахонлик билан шуғулланиб, бошқаси эса ошиқона достонларнинг ровийси эдилар. Ҳамда айтган эдикки, достоннинг ривоятчиси ўз мухотабининг диққат-эътиборини жалб этиш учун турли омиллардан фойдаланади ва бу омилларнинг энг муҳими унинг товуши ва баён этиш услуби ҳисобланади.

Ривоятчилар психология мутахассислари бўлиб тамошачиларнинг ҳол-аҳволи ва вазъиятига қараб ўз дастурларни ижро этадилар. Улар мухотабларнинг диққат-эътиборини ўзларига жалб этиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилишади. Кўп ривоятчилар ўзларининг истеъдод ва маҳоратлари билан тамошачиларнинг эътиборини ўзларига жалб этиб, улар достоннинг  лозим бўлган жойида ўз товушларининг оҳанги билан унсурларни катта шаклда жилвалантиришади ва ҳаттоки ўз тўхташлари билан мухотабнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этишади.

Ривоятчи боши ва қўли билан ҳаракат қилади,  айниқса қўллари билан  чапак чалиш,  оёқларини ерга уриши, достоннинг энг ҳаяжонли жойида тўхтатиш ва тамошачиларни ҳаяжонга келган  пайтларида бир оз тўхташ каби ажойиб маҳоратларга эгалар. Ҳақиқатан ҳам у маҳоратли бир актёр ҳисобланадиким ҳеч қандай театр саҳнаси ва ҳамкорларга эга эмас. Деворда осилган подшоҳлар ва Пайғамбар (с) аҳли байт (а)-ларининг расмлари ва ўз дастурларини бир баландлик ёки минбарга чиқиб ижро этадиган ривоятчининг  намойиш этадиган жойи унинг маҳорат кўрсатадиган саҳнасини ташкил этади.  Гоҳида ривоятчи достоннинг ўртасида кўйлайди. Ривоятчилик ҳунари осон касб эмас. Баъзида икки достон ёки бир неча достонларни бир-бири билан қушиб айтишади ва шу тарзда бир комил достон ўз охирга етади. Бундай равишда достонгўйлик қилиш ҳам қабул қилинган.           

 

Азиз дўстлар, ривоятчилик ҳақида сўҳбатимизни келаси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса, Эрон афсоналари сарзаминига борамиз ва Эрон афсоналари китобидан танланган  яхшиликни биладиган Фаромарз ҳақидаги қиссамизни давомини биргаликда эшиттамиз.

Ўтган эшиттиришимизда айтган эдикки бир савдогарнинг учта уғли бор эди. У қариб қолганлиги сабабли ўз иш ва касбу корини    уғилларига топшириши ва ўзи умрнинг охирида тоат-ибодат қилиш  билан шуғуллашни хоҳларди. Шунинг учун  у бирма- бир уғилларини ўз олдига чақирди ва ниятини уларга баён этди ва юз туман пул бериб савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишларини таклиф қилди.

 Аммо икки нафар уғиллари ҳама пулларни маишат ва айшу ишратга сарфлаб бўш қўллари билан уйга қайтишди. Учинчи уғли юз туман пул билан бир ўлган шахснинг қарзини берди ва уни қарздан озод этди. Унинг қилган бу иши отасига хуш келди. Отаси кўрдиким учинчи уғли иш аҳлидандир ва унга яна юз туман пул бериб  бу пуллар билан қийматли буйумлар ва бошқа савдо сотиққа лозим бўлган нарсаларни сотиб олишга буйруқ берди. Уғли отаси буюрганини бажарди. Фаромарз бўруққа бўйсунди ва тонгда зудлик билан ўйқусидан ўйғониб 50 –та хачирни тайёрлади ва арбобининг кийим-кечак, барча нарсалар ва нонуштасини тайёрлади. У бориб ўз арбобини ўйқусидан ўйғотди. Арбоби уйқусидан ўйғониб кўрдиким барча нарса сафарга тайёрланган. У Фаромарзни мақтаб деди: Боракалло! Маълумки сен доно ва ҳушёрсан ва барча ишлар юзасидан чиқа оласан.”

У зудлик билан ўз нонуштасини еб хайрлашиш учун отасининг олдига борди. Отаси унга шундай насиҳат берди: “Сафарга борадиган йўлингизнинг ўртасида бир меҳмонхона ва бир сув амбори мавжуд. Эсларингизда бўлсин, ундан юқорийроқ жойларда тўхтатинглар.”