Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил фарвардин ойнинг 9-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи жумодиюс-сони ойининг 30-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 29-чи кунидир.
Бугун якшанба
Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил фарвардин ойнинг 9-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи жумодиюс-сони ойининг 30-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 29-чи кунидир.
Бундан 341 йил илгари милодий 1676-чи йил март ойнинг 29-чисида:
Польша ва усмонийлар императорлиги ўртасидаги уруш императорликнинг ғалабаси ва уша вақтда Польшанинг ер-ҳудудларига тегишли бўлган Украина сарзаминлари усмонийлар томонидан тасарруф этилиши билан охирга етди. Бу уруш милодий 1671 йилдан бошлаб польшалик казакларнинг қузғалон кўтаришлари ва уларни усмонийлар императорлигининг қуллаб-қувватлашишлари билан бошланди. Усмонийларнинг кучлари Ламбург урушида бир маротаба польшаликлардан мағлуб бўлишди. Аммо охири ғалабани қулга киритишди.
Бундан 115 йил муқаддам милодий 1902 йил март ойининг 29-чисида:
Франциялик ёзувчи Марсел Эме таваллуд топди. У аввалида инжинерлик соҳаси йўналишида ўз маълумотини олишни бошлади. Аммо касалликка гирифтор бўлгани сабабли уни ташлади. Эме кейин журналистика соҳасида ишлашни бошлади ва аста-секинлик билан ёзувчиликни бошлади ва ёзувчи сифатида катта шўҳрат қозонди. У ёзган асарлар жумласидан “Яшил урғочи от”, “Тўрт ҳақиқат” ва “Чиройли тасвир” китобларига ишора этиш мумкин. Эме милодий 1967 йил октябрь ойида вафот этди.
Бундан 23 йил олдин ҳижрий-шамсий 1373 йил фарвардин ойининг 9-чисида:
Оятуллоҳ Али Акбар Мерандий вафот этди. Мирзо Али Акбар Мерандий ҳижрий-қамарий 1314 йилда туғилиб шамсий 1373 йилда вафот этган. У Сайид Али Қозийнинг шогирди ва шиа мусалмонларининг орифи ва мужтаҳиди бўлмиш Мулло Алининг фарзанди эди. У Табрезда фиқҳ йўналишида уша вақтнинг пешвоси бўлмиш Оятуллоҳ Ангfжийнинг билимидан баҳраманд бўлди. У ҳижрий-қамарий 1360 йилда Нажафга сафар қилди ва уша ерда Аллома Таботабоий ва Иллоҳий билан бир ҳужрада яшади. Нажафда Абулҳасан Исфаҳоний, Нойиний, Оқо Зиё Ироқий, Кампоний ва Бодкубеий каби уша вақтнинг буюк олимларидан илм ўрганди. Ҳамда Сайид Зиё ва Исфаҳонийдан ижтиҳод даражасини олди. Маънавий ишларда ҳам Сайид Али Қозийнинг махсус эътиборига эга бўлган шогирдларидан эди. У ҳижрий-қамарий 1376 йилда Табрезга қайтиб, таълим ва тарбия ишлари билан шуғулланди. Кейин узоқ вақт Мерандда яшади ва маънавий етакчилик ва дарс бериш билан машғул бўлди. У ҳижрий-шамсий 1373 йилда вафот этди.