Баҳор навоси
Наврўз байрамига бағишланган махсус эшиттириш
Гўзалликлар яратган Буюк Парвардигорнинг номи ва ёди билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан барчангизни қизғин қутлаймиз ва ушбу файзли айёмга бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга тақдим этамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.
Бугун шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 13- куни Эрон тақвимида Табиат куни номини олган ва Наврўзий байрамнинг охирги кунидир. Янги йил удумларининг охирги куни бўлган ушбу маросим Эронда " Сиздаҳбадар" номи билан аталади. Мазкур маросим узоқ тарихга эга бўлиб, Эронда яшовчи халқлар ўртасида оммавий тус олган. Эрон халқи ушбу кунда шаҳар ва қишлоқлардан дашт-саҳро қўйнига чиқиб, ўзларининг табиатга нисбатан меҳр-муҳаббатларини намойиш этишади ва руҳларини кудуратлардан поклашади.
Табиат куни дўстлик , меҳриболик ва ярашиш байрамидир. Бу муборак кунни очиқ ҳавода боғ-роғларда ўтказиш, таъкидлаб ўтганимиздек, эронликларнинг қадимий анъаналаридан ҳисобланади. Улар сафар халталарига писта-бодом, турли хил қуруқ мевалар ва анвойи егуликлар солиб, саноатлашган шаҳарларнинг шовқин-суронли муҳитини тарк айлаб, гўзал табиат қўйнидан паноҳ исташади.
Наврўз байрамининг сўнгги кунида ҳамма оила, қавм-қариндош ва яқинларининг даврасида бўлишга ҳаракат қилишади. Бу куннинг яна бир эсда қоларли анъанаси шулки, эронликлар уйларига қайтишдан олдин Наврўзнинг ҳафтсин дастурхонига мўлжаллаб ўстирган майсаларни файз-барака ва фаровонлик рамзи сифатида оқар сувга оқизишади.
Наврўз кунларида Эрон табиати янада жозибали ва гўзал бўлади. Дарахтларда очилган турли чечаклар ва уларнинг мафтункор ранглари, ўсган чиройли япроқлар йилнинг баракоти ва яхши келишидан дарак беришади. Ҳар ерда униб чиққан гиёҳ ва бошқа ўсимликлар баҳор кўркини янада оширади. Ушбу мўжизакор табиат қўйнида Наврўзнинг охирги кунларида Эрон халқи дам олиш кунларини мириқиб ўтказишади. Бунга илова бир вақтнинг ўзида Эронда турли иқлимларни кузатиш мумкин.Эрон шимоли ва жанубидаги денгиз соҳиларида жойлашган минтақалар, Гелон, Мозандарон ва Гулистон вилоятларининг Албурз тоғи этагида мавжуд ёмғирли ўрмонлар, Эрон марказида жойлашган кенг саҳролар ушбу мамлакат табиатининг беназир хазиналари ҳисобланишади.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри атрофидаги тепаликларда баҳор кунларида ўсган гўзал гул ва гиёҳлар ҳамда зулол сувли булоқлар дам олувчилар диққатини ўзига жалб этади. Шу сабабдан ҳам табиат ва сиздаҳбадар кунларини кўплаб оилалар ушбу минтақаларга бориб ўтказишади.
Баҳор ва ҳатто ёз кунларида ҳам табиат шайдолари Луристон вилоятида жойлашган "Оби Сафед" шаршараси ёнида дам олишни хуш кўришади. Баланд тоғлар ва турли дарахтлар ўсган мазкур минтақа жозибали табиати билан бошқа жойлардан фарқ этади. "Оби Сафед" шаршараси тоғ бағридан оқиб чиққан ва олтмиш метрлик баландликдан пастга оқиб тушади.
Эроннинг тоғли минтақалари аҳолиси фарвардиннинг 13 - куни табиат бағрига чиқиб, баҳорнинг саррим саболаридан баҳра олишади. Қорли чўққилари самога бўй чўзган виқорли тоғлар ям-яшил либоси ўралган далалар, ширин ва зулол сувли булоқлар, ҳайратланарли тарзда гўзал шар-шаралар, табиий ўрмонлар , Эрон ғарбидаги Загрус тоғли табиий ўрмонлар, Эрон ғарбидаги Загрус тоғли минтақасининг ҳайтратланарли даражада гўзал жилваларидир. Бу ердаги Эйлом минтақаси ўзининг табиий гўзалликлари боис Загрус келинчаги деб аталади.
Баҳорнинг илк кунларида барра майсалар, гулу сунбуллар юзларини баҳор ёмғирига чайиб, бу гўзал минтақани янада жозибалироқ айлашади. Эрон табиатининг гўзалликда бетакрор бўлган мазкур минтақасига қадам босган киши баҳорга ҳамоҳанг тоғ ва даралар, булоқ ва анҳорларнинг навоси қўшилиши табиат бағрида ишқ-муҳаббат симфониясини яратганига гувоҳ бўлади. Буларнинг барчаси кишиларнинг жон ва руҳларига ажиб бир тароват бахш этади.
Мавзуни таҳлилчи Гулфинур Аюбова давом эттиради.
Таҳлилчи Гулфинур Аюбованинг суҳбати эди.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг охирги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимизнинг давомига диққатингизни жалб этамиз.
Исфаҳон вилоятидаги Хонсор шаҳри яқинида жойлашган Гулистонкуҳ ўзининг бошқа минтақаларда жуда кам учрайдиган анвойи гул-гиёҳлари ва ўз табиатининг бетакрор гўзалликлари билан табиат қўйнига минглаб кишиларни ўз бағрига чорлайдиган маконларидан бири ҳисобланади.
Баҳор фаслида қизил ва сариқ рангдаги қайрилма лолалар, турли дорувор ўсимликлар Гулистонкуҳ даштининг гўзаллигига гўзаллик қўшади. Бу айёмда Эрон жанубидаги гўзал Форс кўрфазининг кўм-кўк ва нилий соҳилларида Қуёш чарақлаб, Эрон порт шаҳарлари Қишм ҳамда Кеш оролларининг жозибасини янада оширади.
Гўзал табиатнинг шефталари бу кунларда Кеш ороли сувларида ранг-баранг балиқларнинг нодир турларини томоша қилишади. Форс кўрфази сувларидаги мислсиз Ҳиро ўрмонларини томоша қилиш мўъжизалар иштиёқидаги саёҳатчилар учун айни муддаодир.
Наврўзий саёҳатга чиққан кишилар Қишм оролидаги табиатнинг ажойиб-ғаройиб гўзалликлари билан танишишади ҳамда қишмликларнинг азиз меҳмони бўлишади.
Азиз тингловчилар!
Ҳар йили Табиат кунини шод-хуррамликлар, хавфсизлик ва табиатга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш кунига айлантириш учун Эроннинг турли шаҳарларида кўп сонли ташкилотлар фаолият кўрсатишади. Бу кунларда шаҳарларнинг кўча ва хиёбонлари, боғ-бўстонларида одамларнинг Наврўзнинг охирги кунини дилкаш ва самимий бир муҳитда ўтказиш учун халқ сайллари ва турли хил бошқа тадбирлар амалга оширидади. Баҳорий таътил кунларини кўнгилли ўтказган фуқаролар янги куч-ғайрат ила Янги йилни ўзгача завқ-шавқ билан бошлаб, кўтаринки руҳ билан Ватанларини обод қилишади.
Қадрли тингловчилар, Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман, Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.