апрел 06, 2017 12:22 Asia/Tashkent

Эроннинг маънавий бойликлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Бугундан бошлаб радиомизнинг  оқшомги дастурлари  орқали “Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришларни эфирга узатишни бошлаймиз. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Юртлар ва ўлкаларни сув ва қуруқликдаги чегаралар бир-бирларидан ажратади ва халқлар эса миллий маданиятларининг  ҳудудлари билан  бошқалардан фарқ этишади. Маданий мулклар ва мерослар ҳар бир халқнинг тарихий ва ижтимоий нишоналари ҳисобланишади. Маданий меросни ҳимоялаш халқнинг тарихи ва ўтмишини ҳимоялаш маъносидадир.

Эрон тарих, маданият ва тамаддунда узоқ ўтмишга эга мамлакатдир. Кўплаб мутахассисларнинг ақидаларига кўра, биринчи инсон  биринчи бор Эронда яшашни ихтиёр айлаган ва қишлоқ  ҳаёт тарзини яратан. Эрон тарих умқида илдизга эга саноқли мамлакатлардан бири ҳисобланади ҳамда унинг асолати ва юксак эътибори беш минг йил олдинги даврларга бориб тақалади. Ўша даврлардан, яъни  Эроннинг қудратли империяси сиёсат майдонида ягона бўлгани  ва дунёнинг саноқли  тарих  яратувчиларидан ҳисобланишидан юзлаб йиллар ўтган. Ўша даврлардан қолган қийматли ёдгорликлар ва муҳим ҳужжатлар  инсоният тамаддунини аниқлашда муҳим рол ўйнашган.

Салиб урушлари катта зарарлар келтиришларига қарамай, Европани Осиё билан кўпроқ таништиради. Европаликлар Ўрта Ер денгизининг шарқий қирғоқлари орқали Осиёга қадам қўйишни бошлашади. Аббосийлар халофати инқирозга учраганидан кейин Поп ҳамда европалик денгизчилар томонидан  турли карвонлар Осиёга юборилади ва масеҳийларнинг диний таблиғотчилари ва савдогарлари  ҳам Эрон тупроғига қадам қўйишни бошлашади.

Венециялик машҳур тожир ва сайёҳ Марко Поло милодий 13 асрда Эрон орқали Хитойга сафар қилади ва йигирма йилдан кейин  яна Эрон орқали Европага қайтади. Мўғул Ҳелокухон ҳукмронлиги даврида Эрон, хусусан, Табриз Европа билан савдо алоқаларининг муҳим марказларидан бири  бўлган. Сафавийлар ҳукмронлиги бошланган даврда  Эроннинг сиёсий йўналиши ўзларининг  барча мусулмонларнинг халифаси деб  эълон қилган усмонийлар шоҳлари таҳдидларидан  қутулиш   ва мустақиллик йўлига қаратилади ҳамда шиа мазҳабини кенгайтириш орқали Эроннинг маданий истиқлолини мустаҳкамлашади.

Бу каби сиёсатнинг сайлангани турклар билан ихтилофда бўлган европаликлар диққатини Эронга жалб этади. Португалия, Испания, Англия, Голландия, Россия, Франция ва Италияга ўхшаган давлатлар Эрон билан алоқа ўрнатишади. Бу борада биродарлар Ширлей ва бошқа сайёҳлар  Таверния, Рафаэл ду Ман, Петро Делла Валле, Адам Олериус, Шардинга ўхшаганларнинг сафарномаларида маълумот берилган.

Қожор даврида ҳам Эрон ва Европа алоқалари янада кенгаяди. Аммо Ғарб давлатлари Эронни мустамлака қилиш ва унинг бойликларига эгалик қилишни назарда тутишган эди. Теҳронда Европа давлатларининг элчихоналари бирин-кетин очилади. Шу тариқа сиёсий алоқалар билан биргаликда Европадан кўплаб сайёҳлар ва савдогарлар ҳам Эронга боришни бошлашади. Кўп вақт ўтмасдан улар беш минг йиллик тарихга эга  Эрон инсоният тарихи ва тамаддунининг бешиги эканлигини англаб олишади. Бунга илова мазкур мамлакатнинг Албурз ва  Загрус тоғларидаги гўзал табиати, Каспий  соҳиллари ва Форс кўрфазидаги жозибали манзаралар ва зиёрат этадиган маконлар бошқа  азим манбалардан ҳисобланарди.
Тупроқда яширинган  ушбу  бебаҳо манбалар дунё моддий ва маънавий бойликларининг катта қисми ҳисобланарди. Европалик тожирлар аввал  Эрон қадимий меросининг моддий бойликларига кўз тикишади.

Шамсий 1337 йилда Эрон ғарбида жойлашган Нақда шаҳрининг Ҳасанлу тепасида катта олтин жом  кашф этиладики, милоддан олти минг йил олдинги даврларга тааллуқли эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг илк  сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз ҳам uzbeki@ ParsToday.comга ўзгарди.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Эрон шимолида жойлашган Рудбор минтақасида эса икки қанотли ҳўкиз нақшли Морлик олтин жоми топилади. Унинг яратилиш тарихи қарийб 3 минг йилни ташкил этарди. Эронда яна кўплаб шунга ўхшаган қиматли топилмалар кашф этилади ва шу тариқа мамлакат маданий меросининг талон-торожи бошланади. Шойгон ганжи шулар жумласидандир. Музаффариддиншоҳ Қожор ҳукмронлиги даврида ушбу хазиналар Эрон ғарбида жойлашган Наҳованд минтақасининг сағаналарида топилган. Портлар ва сосонийлар ҳукмронлиги даврида яратилган минглаб нафис ва бебаҳо ашёлар кумуш ва олтин слиткалари шаклида Эрондан олиб чиқилади.

Эронда 19 асрнинг дастлабки йилларида Қожор ҳукумати фаолиятининг аввалги йилларида европалик сайёҳлар Эрон тарихи ва мадинияти меросининг улкан қисми билан танишиб оладилар. Англиялик археолог Уилям Кенет Лофтус  шамсий 1267 , милодий 1888 йилда  биринчи бор Шуш шаҳрининг харобаларида илмий изланишлар олиб боради ва топилган қиматбаҳо экпонатларни ўзи билан Англияга олиб боради.

 Ундан кейин Франциядан бўлган Марсел Дивлофуа Носириддиншоҳ Қожордан Шушда қазиш ишларини олиб бориш рухсатини олади. Ундан кейин унинг ватандоши Жак де Морган ҳам Эроннинг турли нуқталарида илмий изланишлар олиб боради. У Шушда бошлаган қазиш ишларида 1200 нафар ишчини ишга олган эди ва ҳар 18 ойда  Эронда топилган  қадимий экспонатларнинг улкан қисмини Францияга олиб борарди.

Жак де Морган  кейинчалик Эрондан ғорат этилган  экпонатлар кўргазмасини Париж шаҳрида барпо этади. Унда дунёнинг жуда муҳим бўлган тарихий ҳужжатлар ҳамда эронликларнинг Бобил империяси устидан қозонган ғалабаларидан қолган бебаҳо ёдгорликлар, яъни Ҳаммурапи кодекси ва қийматли ашёлар намойишга қўйилган эди. Ҳозирги кунда ҳам ушбу ашёлар Париждаги Лувр музейининг энг қийматли ва муҳим экспонатлари ҳисобланишади. Французлар Эроннинг маданиятига таллуқли нафис ашёларни кашф этиб, уларни ўз мамлакатларига ташишни давом эттирадилар.Улардан кейин инглислар Эрондаги тарихий ашёларни кенг кўламда талон-тарож қилишади ва улардан кейин эса америкаликлар шунга ўхшаган фаолиятларни амалга оширишади.

Ушбу талон-торожлар Паҳлавий ҳукумати даврида   ўз авжига етади. Бироқ Эронда  1979 йилда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин  Маданий мерос тўғрисида қонун чиқарилади ва ушбу талон-торожларга барҳам берилади. Эрон Ислом Жумҳуриятининг  тузуми таъсис этилганидан кейин Инқилоб кенгаши  археологик соҳасидаги сотувларни ман қилади ва ушбу заминада илмий изланишлар рухсатини бериш ваколатини давлатга топширади.

Мазкур қонун асосида хорижий ҳайъатларнинг археологик фаолиятлари ва Эроннинг маданий мероси ҳисобланган қадимий ашёларни мамлакатдан чиқариш  тўхтатилади. Аммо ҳанўз ҳам айрим хорижий тожирлар  Эроннинг маданий меросига тамаъ кўзи билан боқишмоқда  ва ноқонуний йўллар билан уларни мамлакатдан чиқариш учун уриниб кўришмоқда.

Аммо бугунги кунда Эрон тамаддунини ғорат қилиш бошқача шаклда амалга оширилмоқда.
Бу гал эронликларнинг маданий ва маънавий бойликлари, яъни мазкур юрт халқи ўзлигининг  кўрсатувчи ва маданий мероси  бўлган  машҳур ва буюк шахсиятларни айрим мамлакатлар ўзлариники қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.  

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг биринчи  сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ