апрел 06, 2017 12:30 Asia/Tashkent

Эроннинг буюк империялари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

 Дастлабки эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганмиздек, Эрон тарих, маданият ва тамаддунда узоқ ўтмишга эга мамлакатдир. Кўплаб мутахассисларнинг ақидаларига кўра, биринчи инсон  биринчи бор Эронда яшашни ихтиёр айлаган ва қишлоқ  ҳаёт тарзини яратан. Эрон тарих умқида илдизга эга саноқли мамлакатлардан бири ҳисобланади ҳамда унинг асолати ва юксак эътибори беш минг йил олдинги даврларга бориб тақалади.

Салиб урушлари катта зарарлар келтиришларига қарамай, Европани Осиё билан кўпроқ таништиради. Европаликлар Ўрта Ер денгизининг шарқий қирғоқлари орқали Осиёга қадам қўйишни бошлашади. Аббосийлар халофати инқирозга учраганидан кейин Поп ҳамда европалик денгизчилар томонидан  турли карвонлар Осиёга юборилади ва масеҳийларнинг диний таблиғотчилари ва савдогарлари  ҳам Эрон тупроғига қадам қўйишни бошлашади. Теҳронда Европа давлатларининг элчихоналари бирин-кетин очилади. Шу тариқа сиёсий алоқалар билан биргаликда Европадан кўплаб сайёҳлар ва савдогарлар ҳам Эронга боришни бошлашади. Кўп вақт ўтмасдан улар беш минг йиллик тарихга эга  Эрон инсоният тарихи ва тамаддунининг бешиги эканлигини англаб олишади. Бунга илова мазкур мамлакатнинг Албурз ва  Загрус тоғларидаги гўзал табиати, Каспий  соҳиллари ва Форс кўрфазидаги жозибали манзаралар ва зиёрат этадиган маконлар бошқа  азим манбалардан ҳисобланарди.
Тупроқда яширинган  ушбу  бебаҳо манбалар дунё моддий ва маънавий бойликларининг катта қисми ҳисобланарди. Европалик тожирлар аввал  Эрон қадимий меросининг моддий бойликларига кўз тикишади ва турли йўллар билан уларни талон-торож қилишади. Ушбу талон-торожлар Паҳлавий ҳукумати даврида   ўз авжига етади. Бироқ Эронда  1979 йилда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин  Маданий мерос тўғрисида қонун чиқарилади ва ушбу талон-торожларга барҳам берилади. Эрон Ислом Жумҳуриятининг  тузуми таъсис этилганидан кейин Инқилоб кенгаши  археологик соҳасидаги сотувларни ман қилади ва ушбу заминада илмий изланишлар рухсатини бериш ваколатини давлатга топширади.

Айтиш лозимки, узоқ маданият ва тамаддунга эга ҳамда бошқа юртларга  таъсир етказган қудратли  мамлакатлар икки територия ё ҳудудга эгалар: географик ҳудуд ва маданий ҳудуд.  Географик ҳудуд ёруғ маънога эгадир ва   халқаро чегара ва ҳудудлари аниқланган ҳар бир ўлканинг територияси   сифатида билинади. Ушбу чегара ва ҳудудлар ҳам қадимий  Эронга ўхшаган мамлакатлар учун кўплаб тарихий  ўзгаришлар билан юзмаюз бўлган ва унинг айрим қисмлари ажралиб кетган. Бу  борада ҳам, муносиб  фурсат етганда, сизга маълумот берамиз.

Бироқ маданий ҳудуд деганда бир мамлакатнинг маданияти, унинг кенгайган ҳавзалари ва бир тамаддуннинг маънавий таъсири, нуфузи  назарда тутилади. Эрон тарих давомида ушбу икки ҳудудга бўлган мамлакатларидан бири бўлган. Дунёнинг биринчи империяси бўлган Ахамонийлар шоҳлари ҳукмронлиги даврида Эрон ўзининг територияларидан ташқари ўзига боғлиқ бўлган кўплаб юртларга эга бўлган.

Бу борада “Бесутун тошбитиклари”, “Хашоёрхон катибалари”, Ҳеродот асарлари ва бошқа манбаларда маълумот берилган.

Эрон 1100 йилдан кўпроқ вақт давомида  дунёнинг энг қудратли икки давлатнинг  бири бўлган. Ахамонийлар империяси 220 йил, Ашконийлар империяси  476 йил, Сосонийлар империяси 428 йил давомида энг кучли сулолалар сифатида ҳукмронлик қилишган.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbeki@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Эрон тамаддуни  тарихининг  хазинаси лимолим ва  жуда бойдир. Мутафаккирлар ва тадқиқотчиларнинг ақидаларига кўра, Эроннинг тарихи ва маданияти шунчалик бой, можаролардан тўла ҳамда мураккаб ва қалиндирки, уларни ёзиш ва ёритиш  учун кўплаб  китоблар ҳам етарли  эмас.

Эрон шундай бир юртки, унинг географик жиҳатлари  ҳам ва унинг тарихи  ҳам ўзига хосдир. Буларнинг барчаси мазкур мамлакатнинг жуғрофик мавқейига алоқадордир. Зеро  Эроннинг жуғрофик мавқейи  қадимги даврлардан бошлаб турли тамаддунларда қарор топган ва доимий тарзда бошқа мамлакатлар билан маданий тижоратда  бўлган.

Шу боисдан Эрон Шарқ ва Ғарб ҳамда Шимол ва Жануб ўртасидаги алоқаларни ўрнатувчи мамлакат бўлган. Бошқа томондан, Эрон  дунёнинг энг қадимий ва фаол  тамаддунларидан бирининг бешиги бўлган  ва ҳозирги  кунгача унинг иплари узилган эмас.

Эронликлар биринчи улкан кенгликларга эга ҳукуматни Ахамонийлар даврида ташкил этган эдилар ва  халқаро бир ҳукумат яратиш фикрида ҳам бўлганлар. Мазкур халқаро ҳукуматнинг нишоналари нафақат  Куруш сиёсатлари, балки Эрон ирфонида ҳам ўз инъикосини топган. Эронликлар Исломдан кейинги даврларда ҳам  улар улкан бир  империя яратишади ва бу сиёсий империя  ўрнида  маданий империя эди. Ушбу маданий империянинг кенглиги  Хитой дарвозасидан Ўрта Ер денгизигача ҳамда Ҳиндистон ярим оролидан Россия жанубигача бўлган ҳудудларни ўз ичига оларди. Мазкур маънавий ҳудудда  инсониятнинг энг йирик фикрий ва адабий ёдгорликлари ҳисобланган  кўплаб нодир асарлар эронликлар томонидан жаҳон аҳлига тақдим этилади.

Эронлик қавмларнинг  ўзгача  бўлган хос хусусиятлари  уларнинг жуғрофик ҳаракатларидадир. Улар бир неча минг йиллик тарихлари давомида географик ҳудудлари муайян бўлган бирон минтақада ҳеч вақт  узоқ ва ёки доимий тарзда қолишмаган, балки улар ўша вақтнинг замонавий ҳисобланган  кенг ҳудудлари бўйлаб ҳамеша ҳаракатда бўлганлар.

Айнан ушбу ҳаракатлар эронликларга  хос ҳаракатчан бўлиш, яшнаш ва  изчиллик руҳиясини бахш этган. Эронлик қавмларнинг тарихий  юртининг кенглиги  Сибир жанубидан Байнаннаҳрайнгача, Кичик Осиёдан Ҳиндистон ва Хитой ҳудудларигача   бўлган. Тарихнинг ўша  тонгидан 18 –асрдан олдин бўлган вақтгача эронлик қавмлар  ушбу кенг ҳудудларда яшашган ва мазкур минтақаларнинг барчасини ёхуд ўзлари яратган тамаддунга тегишли дунёни ўз юртлари ҳисоблашган.

Ҳинд ва орийлар нажодларидан  бўлган эронлик қавмлар милоддан икки минг йил олдинги даврларнинг охирларида ўзларининг асосий юртлари бўлган Марказий Осиёнинг шимолий қисмларидан тадрижий тарзда иссиқ минтақаларга муҳожират қилишади. Улар Каспий денгизининг шимоли-шарқий ва ғарби қисмидан Эрон платосига кириб боришади.

Франциялик археолог Роман Гиршманга кўра, ушбу кўчиш ва муҳожирлик ихтиёрида тарзда бўлмаган ва Марказий Осиёдаги бошқа халқларнинг кўчиш тўлқинлари каби, мазкур муҳожирлик ҳаракатлари совуқ иқлим таъсири ва бошқа қавмларнинг босимлари асосида шимолнинг совуқ минтақаларидан жанубнинг иссиқроқ бўлган минтақаларига амалга ошади.

 Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ