Эрон кичик кӯллари билан танишамиз
Сув -ботқоқ худудлари турли тумандир. Булар кўллар, ботқоқликлар, коралл рифлари, торфли ерлар, ҳавзалар, барча сув -ботқоқ худудларининг асосий хусусияти шундаки, асосий компонентлар: тупроқ, сув, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг комплекс боғлиқлиги, турли вазифаларни бажариши ва улардан инсоният асрлар давомида фойдаланиб келган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Сув -ботқоқ худудлари турли тумандир. Булар кўллар, ботқоқликлар, коралл рифлари, торфли ерлар, ҳавзалар, барча сув -ботқоқ худудларининг асосий хусусияти шундаки, асосий компонентлар: тупроқ, сув, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг комплекс боғлиқлиги, турли вазифаларни бажариши ва улардан инсоният асрлар давомида фойдаланиб келган. Сув -ботқоқ худудларининг кўплаб бажарадиган вазифаларидан баъзи бирлари: сув тошқинларини ушлаб қолиши,тупроқ сувларини тўлдириши, пўртанадан ҳимоялаш ва соҳил бўйларини бир маромда ушлаб туриш, климат ўзгаришини енгиллаштириш, чўкма ва озуқа моддаларини тўплаш, сувни тозалаш,биологик турларни сақлаш.
Ҳозирги кунда сув -ботқоқ худудлари экосистемасининг инсоният учун аҳамияти ошиб бормоқда. Сув -ботқоқ худудлари бутунжаҳон куни – комплекс экосистемалар ва унда яшовчи камёб турдаги ўсимликлар ва ҳайвонларнинг йўқолиб кетишининг олдини олишда ёрдам беради. Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади. Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади.
Эрон ислом Жумҳурияти ҳам 22 кичик кӯлларга эга бӯлиб, уларнинг ҳамаси Ромсар Конвенциясида дарж этилган. Бу конвенция рӯйхатига киришнинг шартларидан бири, йилига 20 минг муҳожир қушларни кутиб олишга қодир бӯлиши деб аниқланган.
Эрондаги Оллокӯл, Олмокӯл ва Ожийкӯл сув-ботқоқ ҳудудлари Гулистон вилоятининг шимолий-шарқий томонида жойлашган. Ушбу кӯллар ҳудуди 1400 гектарни ташкил этиб, сув тошган вақтда Оллокӯл 2500, Олмокӯл 307 ва Ожийкӯл 320 гектарга етиб боради.
Бутун дунё бӯйлаб минтақалар ва ҳатто одамлар сми ҳам географик минтақалардан олинган. Эрондаги “Гул” сӯзи уч кӯл сӯзи таркибида мавжуд бӯлиб, турк тилида бир жойда йиғилган сувга дейилади. Ӯзбек тилида буни кӯл дейишади.
Ожийкӯл сувининг чуқурлиги ӯртача ҳисоб билан 3 метргача етиб боради ва чет жойларида 1,5 метрни ташкил этади.
Олмокӯл кичик кӯли қиш фаслида музламайди. Бу шароит муҳожир сувда сузувчилар қиш ӯтказиш маконига айланади.
Оллокӯл суви қолган икки кӯлдан шӯрроқ бӯлиб, бу шароит кӯлларни қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар яшаши учун муносиб қилган.
Қадрли тингловчилар! Сиз “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади. Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади. Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ. Бу қушлар ва сузувчиларнинг чиқиндиларидан ҳам фойдаланиш мумкун.
Бугунги кунда инсониятининг табиатга нисбатан кўрсатаётган таъсири нафақат қуруқликда жойлашган экотизимларга, балки сув ҳавзалари экотизимларига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Бундай салбий таъсир ва унинг оқибатлари, айниқса, нисбатан кичик, сув режимининг ўзгариши мавсумий характерга эга ёки йирик ҳавзаларнинг қирғоқ ҳудудларида янада яққол намоён бўлмоқда.
Ўтган асрнинг иккинчи ярмида Европадаги сув-ботқоқ ҳудудларининг деградация жараёни янада жадаллашди. Вазиятнинг бундай хатарли тус олиши натижасида сув-ботқоқ ҳудудларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатини ишлаб чиқиш зарурати вужудга келди. Бунда сув-ботқоқ ҳудудлари асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш муҳити сифатида баҳоланган эди.