апрел 09, 2017 09:57 Asia/Tashkent

Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади. Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади.

Эрондаги сув-ботқоқ ҳудудларидан бири бу Гелон вилоятидаги Амир Калоя кичик кӯли бӯлиб, уни қадимда Шолакӯл ҳам дейишган.  

Бу кӯлни Гелон вилоятидаги қолган кӯллардан фарқлантириб турувчи жиҳати, бу унинг суви чучуклигидир. Бу кӯл денгизнинг 1 километр яқинида жойлашган ва чучук чуви билан дунёдаги кичик кӯллар орасида ажралиб туради.

Амир Калоя кичик кӯлининг суви булоқлар, ерусти сувлари, қишлоқ хӯжалигида фойдаланадиган сувлар қолдиғи ва ерости сувлардан таъминланади. Амир Калоя кичик кӯли сувининг ортиқчаси унинг шимолий қисмидаги канал орқали Хазар Денгизига қуйилади.

Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан  бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади. Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади. Балиқларнинг 20 минг турларининг 40 фоизи кичик кӯлларнинг чучук сувида яшайдилар.

Кичик кӯллар шунингдек турли хил балиқларнинг тухм қӯядиган жойлари сифатида қӯлланилади. Бошқа томондан кичик кӯллар баҳорлик ва кузлик овқат манбаига айланиб, балиқларни ӯзига жалб этади.

Кичик кӯллар ҳаётининг ривожланишига сувда сузувчилар ҳам яхши намуна бӯла олади. Лайлак, турна, пиликан ва шунга ӯхшаш қушлар, шунингдек ӯрдаклар ҳаёти ҳам кичик кӯлларга қаттиқ боғлиқ. Кичик кӯллар баъзи бир жониворлар учун доимий яшаш жойига айланганидан ташқари, баъзи бир турлар учун вақтинча турар жойи деб ҳисобланади.

Эрондаги кичик кӯллар ҳам қиш фаслида муҳожир қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар учун ҳам яшаш, ҳам туғилиш ва ҳам вақтинча турар жойлари ҳисобланади. Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади. Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади. Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ. Бу қушлар ва сузувчиларнинг чиқиндиларидан ҳам фойдаланиш мумкун.

Қадрли тингловчилар! Сиз “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Кичик кӯллар  ийтисодий нуқтаи назардан ҳам манфаатли минтақа ҳисобланади. Мисол учун: гуруч жаҳондаги барча давлатларда муҳим озиқа  ҳисобланиб, у кичик кӯлларда парвариш этилади. Кӯпинча кичик кӯллар тоза сув манбаидай қӯлланилади.

 Кичик кӯлларнинг иқтисодий манфаатли жиҳатларидан бири ва энг муҳими, унда йӯлга қӯйилган балиқчиликдир. Кичик кӯллар қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, чӯп ишлаб чиқариш, ӯсимликлар ҳаёти учун муҳим манба ҳисобланиб, махсус табиат жозибалари эса туризм соҳасини ӯзига жалб этмоқда.

Кичик кӯлларни Аллоҳ таолони арзигули неъматларидан бири деса ҳам бӯлади. Аммо инсон кичик кӯллардан биртомонлама фойдаланиши ва унга ифлосликлар солиши билан унинг вужудини хатарга солган.

Инсоннинг кичик кӯллар ҳақидаги нодуруст тушунча ва уларни ишлатилиши муҳим бӯлмаган жойлардай фойдаланиш катта зарар етказади. Уларни қуритиш, қишлоқ хӯжалиги манфаатида қӯллаш ва уларнинг жойида қурилиш ишлари олиб борилиши инсоннинг кичик кӯлларга нисбатан энг катта зарари ҳисобланади. Кичик кӯлларни йӯқ қилиш атроф-муҳитни бир қатор мушкулотларга олиб боради.