август 04, 2016 13:13 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод ойининг 15-чиси Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил зилқаъда ойининг 2-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 5-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод  ойининг 15-чиси

Ҳижрий- қамарий 1437-чи  йил зилқаъда ойининг 2-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 5-чи кунидир.

Бундан 121  йил илгари милодий 1895 -чи йил август ойининг 5-чисида:

Германиялик инжинер Рудолф Дизел номига дизелли матор қайд этилди. Рудолф Дизел ўз ҳаётининг бир қисмини Франция, Англия ва кейинчалик Германияда ўтказди ва Мюнхен университетида таълим олди. Дизел таълим олаётган пайтида, буғ билан ишлайдиган мошинларда кумурнинг ёқишидан ҳосил бўладиган энергиянинг 90 фоизи ва шу миқдорда ёқилғи билан ишлайдиган маторларда бензиннинг ёқилишидан ҳосил бўладаган энергия бекорга сарфланади ва фақатгина 10 фоизи эса, сарфаланишига тушуниб етди. Шунинг учун уша вақтдан бошлаб  кам мизонда энергияни талаф этадиган ва кўп энергия берадиган мосламани ишлаб чиқариш пайига тушди. У йиллар давомида сайъ-ҳаракат қилишидан сўнг, охири милодий 1895 йил 5 август ойида ҳавонинг босимини кўтариш йўли билан 500 градусгача ҳароратни вужудга келтирадиган маторни ихтироъ этишга муяссар бўлди. Газ билан ишлайдиган Дизел маторида газнинг маторга киришидан олдин ҳавонинг ҳарорати иссиқ бўлиши лозим ва кейин ёқилғи цилиндрда тарқалиши лозим. Бу матор ҳароратни энг юқори даражага етказиш учун сувутғич мосламаси билан жиҳозланади. Шунингдек маторнинг тезлиги ва кучини ёқилғининг миқдорини ўзгартириш билан ҳам бошқариш мумкин.

Бундан 53 йил олдин милодий 1963 йил август ойнинг 5-чисида: Америка, Совет Иттифоқи ва Англия ўртасида ядровий синовларни манъ этиладиган шартнома имзоланди. Совуқ урушнинг бошланиши билан ядровий синовлар ва қитъалараро ракеталарни ишлаб чиқариш  ва ҳамда ядровий калакчаларга эга бўлиш каби масалалар бутун жаҳон уруши арафасига қарор берди. Куба масаласи ва Совет Иттифоқи томонидан ракеталарни ўрнатиши бўҳроннинг энг олий чуққиси эди. Бундан кейин халқаро арсада зоҳиран дўстлик  фазоси вужудга келди ва ядровий қурол-яроқларни синовдан ўтказишни тўхтатиш учун жиддий музокаралар олиб борилди. Милодий 1958 йил октябр ойидан бошлаб Америка, Шўролар Иттифоқи ва Англия ядровий синовларни тўхтатиш масаласини назарга олган эдилар ва радиоактив чангларнинг зарарли эканлиги ҳақида материал жамъланаётган эди. Бунга қарамасдан юқорида зикр этилган мамлакатлар заҳарланган ҳавонинг зарарларидан хавотирланишлар билан ҳамзамон синов ўтказишларини давом этишарди. Охири кенг музокаралар ўтказишидан кейин Англия, Америка ва Совет Иттифоқи ядровий синовларни манъ этиш ҳақида келишувга келишди. Милодий 1963 –чи йил август ойнинг бешинчисида  ядровий синовларни манъ этиш шартномасига имзо қўйишди.

Бундан 28 йил илгари ҳижрий шамсий 1367 йил мурдод ойнинг 15 –чисида::

Ироқнинг собиқ диктатори Саддом Ҳусейн Эрон билан оташ кесимни тўхтатишга мажбур бўлди. Ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 27- чисида Эрон томонидан икки давлат ўртасида оташкесимни тўхтатиш учун кафолат берадиган хавфсизлик кенгашининг 598-чи резолюциясини қабул қилиши билан тўқнашувлар охирга етади деб умид қилишган эди.  Аммо Саддом бир неча кун ўтиши билан Эронга қарши кенг миқёсда ҳужум уюштирди. Аммо Эрон аскарларининг шужоати ва жасорати сабабли мағлубиятга юзмаюз бўлди.  Бир неча вақт ўтишидан кейин Ироқнинг баъс режими ушбу мамлакатда қарор олган мухолифин гурўҳларини жиҳозлантириб, Эронга қарши ҳужум қилиш учун таблиғот олиб борди ва уларнинг ушбу мақсадлари ҳам комил тарзда мағлубиятга дуч келди.  Охири Саддом Ҳусейн Эронга қарши 8 йил давомида урушни юклатиши билан икки мамлакат, яъни Эрон ва Ироқ  халқига катта молиявий ва жонли зарарларни вужудга келтирди. Аммо ўз мақсадига эришолмасдан оташкесимни тўхтатишни қабул қилишга мажбур бўлди ва бу оташкесимни тўхтатиш эса икки ҳафтадан сўнг ижро этилди.

Бундайн 26 йил олдин милодий 1990-чи йил август ойнинг 5-чисида:

Қоҳирада ўтказилган исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг  19-чи йиғилишида "исломий инсон ҳуқуқ" лари декларацияси тасдиқланди ва ушбу кун  "Исломий инсон ҳуқуқлари ва инсоний каромат" куни деб, эълон қилинди. Бу декларация бир муқаддима ва 25-та моддадан иборатдир.

БМТ ташкилотида 1948-чи йилда Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳақидаги резолюция тасдиқлашнишидан кейин кўп мамлакатлар Ғарбда ҳоким бўлган либералистик ва секуляристик таълимотлари асосида , ушбу резолюция тортиб этилган ва ушбу мамлакатларнинг маданиятига тўғри келмайди, деб эълон қилишди. Айниқса исломий мамлакатларга ислом мубин динида инсон ҳуқуқлари энг комил тарзда баён этилган.

Исломий инсон ҳуқуқлари резолюциясини исломнинг энг олий қарашларга эга бўлишига асосланиб тайёрланди.

Исломий инсон ҳуқуқлари резолюциясини халқаро инсон ҳуқуқлари резолюциясидан энг муҳим фарқи бу иллоҳий қарашлар доирасида исон ҳаётининг маънавий ҳуқуқи ва унинг кароматига эътибор қаратишдир.