апрел 15, 2017 13:55 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Узоқ уфуқлардан Иброҳим алайҳисалом дини, Исонинг меҳрубонлиги, Мусо салобатлиги ва Муҳаммад (с) дини билан дунё нажоткор келмоқда. Дунёнинг ислоҳотчиси Али (а)-нинг қиличи билан ўзоқлардан кўринади. Замон қанчаки ўзоқ бўлсин биз матонат ва сабр-тоқат билан  ул зотнинг интизоридамиз .

Эй дунё нажоткори, ҳаётнинг оғир ва енгил турли фасллар даврини ўз бошимиздан ўтказдик . Ҳаётимизнинг охирги даврларигача сен билан бирга бўлайлик. Сенинг келишинг совуқ вужудимизга иссиқлик ва нур бағишлайди. Келишинг билан ҳаёт насими,  жону руҳимизга тароват бағишлайди.

Азиз дўстлар, дастурларимизга ҳамроҳлик қилиб келмоқдасиз деган умиддамиз!

Бугунги дастуримизда эса Эронлик машҳур ғазалсаро шоири Ҳофиз Широзий ашъорида Маҳдий(а) шахсиятининг жилваларини излаш пайида бўламиз!Биз билан бирга бўлинг!

Шоирлар шеърларида  Маҳдий(а) мавъудининг зуҳур топишига эътиқод қилиш, жумладан кучли таъсирчанлик ва рангли мазҳабий мазмунларни ифодалаши  ҳақида маълумот олдик.Форсий адабиётида нажоткорнинг зуҳур қилишига тегишли бўлган шеърлар фаровондир. Бу шеърлар бадеий шаклда Имом Маҳдий (а)-нинг адолатхоҳлик ва зулмга қаршилик кўрсатадиган ҳаракатларига ишора этилади. Шоирлар ўз шеърларида чин қалбдан бўлган ўз эътиқодларини баён этиб буюк бир нажоткорнинг зуҳур топиши ва обод ва ёруқ бир жаҳоннинг вужудга келтиришининг интизор бўлишади. Улар,  шундай нажоткорни таъриф-тавсиф этишадиким инсониятнинг аччиқ ва оғир даврларига хотима беради, золимлик ва адолатсизликни таг-томиридан йўқ қилиб ташлайди дунё бўйлаб адолатни барқарор этади.

Албатта, ҳар бир шоир ўз ҳунар ва қизиқиш иштиёқи ва маҳоратига қараб нажоткор мавзўси ҳақида фикрлар баён этган ва шеърлар ижод этган.

Абдуазим Соъидий 50-та Ҳофизнинг ғазалларини бир китобда йиғган. Мазкур шеърларни Ҳофиз Маҳдий ва интизорлик ҳақида бағишлаган. Унинг қўйидаги машҳур ғазалини кўп эшиттамизки шундай мазмунни баён этади: Ғам-қайғудан нола қилма . Башорат этаманки  дардларимиз ва қалбларимизга малҳам бўладиган нажоткор келади. Ҳофиз икки таркиб, яъни муҳаббатни ирфон билан боғлаб ажойиб ва дилрабо бир мажмуани ижод этган.

Ҳофиз Қуръонга нисбатан икки ажойиб бир руҳияга эга бўлган ва у Қуръон оятларидан илҳом олиб бу самовий китоб таълимотларини ўз шеърларида баён этган.

 

  • Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан “Интизорлик ифори" " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

 

Дастуримиз давом этади.

Ҳофиз нуқтаи назарига кўра, аҳли байт алайҳимсаломларга нисбатан меҳр-муҳаббат ва дўстлик зоҳир этиш ошиқни ҳақ ва ҳақиқат томон ҳидоят этадиган пиллапояларга ўхшайди.  Шунинг учун, Пайғамбар (с)-нинг хонадонига дўстлик ва меҳр-муҳаббат зоҳир этиш ошиққа иккинчи ҳаёт бағишлайди ва номини тарих саҳифасида абадий ёзиб қўяди.

Ҳаргиз намирад онки дилаш

....Ҳофиз шеърларида Маҳдий (а.ф) бир комил инсон сифатида тасвир этилгган. Иллоҳий анбиёлар хусусиятларга  ва Ҳазрат Сулаймон (а)-га кўпроқ ўхшаган инсон Аллоҳ таоло инояти билан барча нарса унинг қўлидадир ва унинг ҳақиқат ҳукумати ер-юзида кенгайтириб боради. Ҳофиз нажоткор ғийбатидан  шикоят қилмайди ва унинг фикрига кўра ғийбат бўлмаслигида, зуҳур топишининг лаззатини дарк этиш мумкин эмас.  Маҳдий (а.ф) агарчи кўзлардан ғойиб бўлса ҳам, аммо одамлар билан бирга бўлишини , Ҳофиз билади. У зот кўча-хиёбонларида қадам ташлайди ва ўзи севадиган одамлар ўйларига ташриф буюради ва улар сезмайдиган ҳолатда уларнинг мушкулотларини ҳал этади.

Хожа Ҳофиз Широзий фитна –фасодларнинг авж олган замонида ҳидоят юлдузи бўлмиш Ҳазрат Маҳдий (а.ф)-нинг излаш пайидадир.

Устод Али Давони Ҳофиз ва Ҳазрат Маҳдий (а.ф) ҳақида “Шавқи Маҳдий (а)” китобида шундай келтиради.: Ҳофиздан бошқа ҳеч қайси шоирларнинг шеър ва ижодиётларида Имом замон (а.ф) ҳақида бу даражада бу даражада таъсирчан ва қизғин фикр баён этганини мушоҳада этмаймиз. Широзий  ўз ғазалларида шундай кўйлайди:

Эй подшоҳи хўбон, ёлғизлик ғамидан дод! 
Қийналди ғариб кўнглим, кел, айла ғарибинг ёд.

Ҳофиз шеърларида жаззоб нуқта шундаки у Маҳдий (а) исмини зикр этиб риёкорлик ва ёвузлик рамзи бўлган Дажжолнинг нобуд бўлиши ҳақида сўз юритади. Диний ривоятларда Дажжол шундай шахсдирким охируззамонда Имом Замон (а) баробарида туриб халқни йўлдан уриб уларни гумроҳликка етаклайди. Аммо, Имом Маҳдий (а.ф) уни нобуд айлаб ҳақиқат байроғини баланд кўтаради.