Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 28-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб ойининг 19-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 17-апрел
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 28-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб ойининг 19-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 17-апрел.
Бундан 1429 йил олдин, ҳижрий-қамарий 9- йилнинг 10-ражаб ойида мусулмонлар ва Рим лашкари ўртасида “Табук ғазоси” юзага келади. “Табук ғазоси” Ислом Пайғамбари (с)нинг охирги жанглари ҳисобланади. Шом тижорат карвони Ислом Пайғамбарига Римнинг яхши қуролланган қўшуни Мадина томонига ҳаракат қилаётгани борасида хабар беради. Ушбу хабардан кейин Худо Расули (с) яқин ва узоқда бўлган мусулмонларга жангга тайёргарлик кўриш фармонини берадилар. Йўлнинг узоқлиги, ёз фаслининг иссиқлиги ҳамда ҳосилни йиғиш ва йўлдаги қийинчиликларга қарамай, аксар мусулмонлар ўзларини уруш учун тайёр этадилар. Ниҳоят мусулмонларнинг 30 минг нафардан иборат қўшуни жанг майдонига ҳозир бўлади. Бироқ Рим лашкари кўзга ташланмасди. Ушбу ғазода бирон тўқнашув юзага келмаган бўлсада, аммо бу тайёргарлик кофирлар қаршисида Исломнинг шавкати ва мусулмонларнинг фидокорликларини намоён этган эди.
Мазкур урушни “расво қилувчи ғазо” дея ҳам аташган. Зеро унда айрим мунофиқлар шарманда бўлишган эди.
Бундан 102 йил олдин, яъни милодий 1915 йилнинг 17- апрелида биринчи бор жаҳонда нафасни қайтарувчи газ Биринчи Жаҳон уруши жараёнида фойдаланилади. Германия ҳукумати Англия ва Францияга қарши курашда Франциянинг Айпер номли минтақасида ушбу газдан фойдаланади ва рақибининг кўплаб аскарларининг нобуд бўлишига сабаб бўлади. Газ жанги номи билан машҳур бўлган ушбу урушда Германия нисбий ғалабани қўлга киритади. Биринчи Жаҳон уруши якун топганидан кейин кимёвий қуроллардан фойдаланишни ман қилиш ҳаракатлари бошланади. Ушбу заминада бир қатор халқаро декларациялар ҳам имзо этилади. Аммо буларнинг барчасига қарамай, айрим мамлакатлар кимёвий қуроллар ишлаб чиқариш ва урушларда улардан фойдаланишни тўхтатмайдилар. Бунга Американинг Ветнамга қарши ва Ироқ режимининг Эронга қарши урушлари мисол бўла олади.
Бундан 91 йил олдин, милодий 1926 йилининг 17-апрелида шотландиялик ихтирочи Жон Берд телевизионни яратди. Бугунги кунда унинг ушбу ихтироси ҳар бир уйнинг ажралмас қисмига айланган. Телевизионни яратишда Жиованни Каселлини ҳам хизматлари бор. У милодий 1862 йилда телеграф ускунасини яратади ва ушбу система орқали хабарлар оддий нақшлар ва суратлар билан юбориларди. Телевизиондаги биринчи тасвирлар 1926 йилнинг 17-апрелида Англия Қиролик жамиятида кўрсатилади. Кейинчалик ушбу ускуна такомиллаштирилади ва биринчи телевизион дастурлар милодий 1936 йилда махсус телестанциялар орқали тайёрланиб эфирга узатилади. Кейинги йилларда телевидение соҳасида улкан ўзгаришлар юзага келади ҳамда рангли телевизорлар, сунъий йўлдош орқали теледастурларни узатиш ва ушбу теле-ускуналардан илмий ва тадқиқот ишлари учун ҳам кенг фойдаланиш имкониятлари вужудга келади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.