Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Панарабизм ҳаракатлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги суҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек, турк миллатчилигига қарши арабларнинг бўлган аксиламалларида пантуркизм тўлқинлари баробарида уларнинг маданий ўзликлари нобуд бўлиш хавотирлари юзага келади. Шу сабабдан араб оламидаги мутафаккирлар арабларнинг ҳуқуқ ва ўзликларини ҳимоя этувчи ташкилотларни таъсис этиш ва панарабизмни барқарорлаш ҳаракатларининг пайидан бўлишади.
Нажиб Озурийга ўхшаган шахслар “Араб ватани” каби таассубли жамиятларни таъсис этиб, пантуркистик ҳаракатлари баробарида панарабизм пояларини мустаҳкамлашади. Бу каби ҳаракатлар йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида Мишел Афлақнинг араб миллатчилигига оид ақидаларини мустаҳкамланиши ҳамда арабийликни диққат марказида қўйиш ҳаракатлари ва шиорларига сабаб бўлади.
Йигирманчи асрда ҳам национализм тўлқинлари Ислом оламида узоқланишларнинг шиддат олишига сабаб бўлади.Ушбу асрнинг биринчи ярмида Ислом оламида миллийликка асосланган мустақил араб мамлакатлари вужудга келишади.Биринчи Жаҳон урушидан кейин араб мусулмонлари бирин-кетин миллий ўлкаларга ажралишади ва Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Ливан, Сурия, Миср, Ливия, Тунис, Марокаш ва Ал-Жазоир мамлакатлари пайдо бўлиб, ўзаро душманлик рақобатларини бошлашади.
Бошқа томондан, Қувайт ва Қатарга ўхшаган Форс кўрфазидаги шайхлар яшовчи минтақалар ҳам бир-бирларидан ажралишади. Бангладеш Покистондан ва Покистон Ҳиндистондан ажралади. Африка қитъасининг шарқий соҳилларида аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган юртлар ҳам кичик ва мустақил бўлган мамлакатларга айланишади. Шу тартибда Ислом уммати бир неча бўлакларга бўлиниб кетади. Айрим мамлакатларнинг ичкарисида ҳам қавмчилик ҳаракатлари шиддат олади ҳамда турк, курд, араб, балуч ва бошқа қавмлар бир мамлакатда туриб, ўзаро душманлик ва марказий ҳукуматга бўйсинмаслик ҳаракатларини бошлашади.
Шу тартибда миллий ва қавмий ўзлик диний ўзликдан устунроқ бўлади ва Ислом оламидаги иттифоққа барҳам беради.
Саййид Жамолнинг ақидасига кўра, мустабид бўлмаган ҳукуматлар низо ва ихтилофларга сабаб бўлувчи қавмий ва ирқчилик истибдодини диний таассуб билан уйғунлаштириб, жамиятда яқинлик ва бирдамликни юзага келтирадилар. Кавокабий ҳам Саййид Жамолга ўхшаб мусулмонлар ўртасида сиёсий огоҳлик йўқлигини мустабид ҳукуматларнинг шаклланиши ва исломий мамлакатларнинг орқада қолишларига сабаб бўлганини баён қилган эди.
У ички истибдод омилларига ишора этиб, ушбу омилларни исломий жамиятларда асосий муаммо ҳисобларди ва шу тартибда уларни тарқоқлик, низо ва ихтилофлар омиллари ҳамда Ислом оламидаги орқада қолишларни мустабид ҳукмронларга алоқадор этарди.
Масалан, босим, зўравонлик ва ўзига марказлаштиришга бўлган тамойилнинг қайси даражаси истибдод маъносини баён қила олади. Зеро ҳар бир жамиятда ҳукумат мавжуддир ва ҳар бир ҳукуматга босим ва зўравонлик бир нав лозимдир. Чунки мамлакат ишини бошқариш қудрат ва зўравонликка эҳтиёж сезади. Аммо мустабид давлатларни демократик давлатлардан фарқ этувчи нарса нима?
Шу сабабдан ушбу сўз бобида комил ва ҳаммага ёқувчи таърифни бериш қийин.
Шу сабабдан қабул қилинадиган кўплаб қарорлар фақат қудратда бўлган бир киши ёки партиянинг хоҳиш ва иродаси билан қабул қилинади.Мазкур тузумларда шу боисдан фуқаролик, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларлардан фойдаланиш имкони мавжуд эмас.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Дунёнинг мустабид тузумлари идеология турлари, ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган мустабид ҳамда диктатуранинг шиддатлиги ва қудратга етиш жиҳатлари билан бир-бирларидан фарқ этишади.
Қабул қилинадиган қонун ва қарорлар ҳам халқ манфаатларини эмас, балки диктаторлар ёки қудратда бўлган партия манфаатларини ифода этади.
Демократик тузумлардан мустабид тузумларнинг фарқи борасида сўз юритганда иккита асосий нарсага эътибор қаратишимиз лозим: биринчиси, мустабид тузумлар зўравонлик ва халқдан узоқ бўлган механизмлар орқали, яъни уларнинг қудратга етиш йўллари сайловларсиз амалга ошади; иккинчиси, мустабид тузумларда қудрат одатда бир киши ва ёки бир партиянинг қўлидадир.
Шу сабабдан қабул қилинадиган кўплаб қарорлар фақат қудратда бўлган бир киши ёки партиянинг хоҳиш ва иродаси билан қабул қилинади.Мазкур тузумларда шу боисдан фуқаролик, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларлардан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас.
Дунёнинг мустабид тузумлари идеология турлари, ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган мустабид ҳамда диктатуранинг шиддатлиги ва қудратга етиш жиҳатлари билан бир-бирларидан фарқ этишади. Бироқ ,олдин таъкитдлаб ўтилган икки асосий нарса, яъни мустабид тузумлар зўравонлик ва халқдан узоқ бўлган механизмлар орқали, яъни уларнинг қудратга етиш йўллари сайловларсиз амалга ошиши ва мустабид тузумларда қудрат одатда бир киши ва ёки бир партиянинг қўлида эканлиги жиҳатидан бир хилдир.
Тарихда ёзилган манбаларга кўра, халқдан узоқ ва мустабид бўлган сиёсий тузумлар Ислом оламида ҳам исломий мамлакатларнинг бирлашишларига тўсиқ бўлган. Мазкур мамлакатлардаги халқлар тинчлик ва Исломнинг манфаатлари учун ҳамкорлик қилишни хоҳласалар ҳам, ушбу мамлакатларда ҳукмрон мустабид ҳукуматлар халқларнинг талабларини назарга олишмайди.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.