июл 16, 2016 13:04 Asia/Tashkent

691-қисм."Қасас" муборак сураси,29-32ояти карималар

Суҳбатимиз ибтидосида  “Қасас” муборак сураси  29-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

قَ  فَلَمَّا قَضَىٰ مُوسَى الْأَجَلَ وَسَارَ بِأَهْلِهِ آنَسَ مِن جَانِبِ الطُّورِ نَارًا قَالَ لِأَهْلِهِ امْكُثُوا إِنِّي آنَسْتُ نَارًا لَّعَلِّي آتِيكُم مِّنْهَا بِخَبَرٍ أَوْ جَذْوَةٍ مِّنَ النَّارِ لَعَلَّكُمْ تَصْطَلُونَ ﴿٢٩﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Қачонки, Мусо муддатни тугатиб, аҳли билан йўлга тушиб кетаётиб, Тур томонда узоқдан оловни кўриб қолди. У аҳлига: «Туриб туринглар, аниқки, мен узоқдан оловни кўрдим. Балки у ердан сизга бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ олиб келарман», деди. (29)

Ӯтган суҳбатимизда ҳазрат Мусо саккиз йил чӯпонлик қилиш эвазига  ҳазрат Шуъайбнинг қизига уйланди, деб айтган эдик. Бу ояти каримада буюрилади: ҳазрат Мусо берган ваъдасига вафо қилди. Ӯн йил чӯпонлик қилгач, аёли ва фарзандларини олиб, она ватани Мисрга қайтмоқчи бӯлди. Аммо йӯл узоқ ва хатарли эди. Улар Шом ӯлкасига етган чоғи кечаси йӯлдан адашиб, бирор-бир йӯл кӯрсатувчи кишига эҳтиёж сезишди.

Ҳазрат Мусо узоқда, Тур тоғи этагида ёниб турган оловни кӯриб қолиб, ӯзича ӯйлади: ӯт ёққан киши бу мамлакатнинг йӯлларини яхши билиши ва бизга йӯл кӯрсатиши мумкин. Шу билан бирга бир тутам чӯғ  келтираман, бу зулматли совуқ кечада болаларим исинишади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.   Эркак киши аёли ва оила аҳлининг барча эҳтиёжларини таъминлашга мажбур. Турмуш қийинчиликларини ҳал этишда эса оила аҳли ҳам унга кӯмаклашишлари лозим.
  2.  Ватанни севиш табиий ҳолдир. Ҳар бир киши  ҳатто узоқ йиллар ғарибликда юрганидан кейин ҳам ӯз она ватанига қайтишга ҳақлидир.
  3. Подшоҳ қасрида вояга етган ҳазрат Мусо ашрафзодалик ғуборларидан қутулиши ва келажакдаги оғир қийинчиликларга бардош бериш учун ӯн йил давомида чӯл-биёбонларда чӯпонлик қилиши лозим эди. 

Энди “Қасас” муборак сураси  30 -ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

فَلَمَّا أَتَاهَا نُودِيَ مِن شَاطِئِ الْوَادِ الْأَيْمَنِ فِي الْبُقْعَةِ الْمُبَارَكَةِ مِنَ الشَّجَرَةِ أَن يَا مُوسَىٰ إِنِّي أَنَا اللَّـهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ ﴿٣٠﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган :

Бас, қачонки унинг олдига етиб келганида, водийнинг ўнг томонидан, муборак жойдан, дарахтдан унга: «Эй Мусо, албатта, Мен, Ўзим, оламларнинг Робби Аллоҳдирман. (30)

Ривоят қилинишича, ҳазрат Мусо оловга яқинлашган чоғи бу олов шу пайтгача кӯрган оловларидан тамомила фарқ қилишини сезиб қолади. Олов ям-яшил дарахт бағрида шуълаланарди. Унинг шуълалари куйдирмас, фақат нур ва ёруғлик тарқатарди.

Ҳазрат Мусо бу ажойиб оловга ҳайрон тикилиб қолгани чоғи қулоғига шундай садо эшитилди: Эй Мусо, сени бу ерга бошлаб келган сенинг ҳамда бутун борлиқ ихтиёрининг яратувчиси ва соҳиби менман.

Ҳақиқатда Аллоҳ таъоло сӯзни ижод қилиб ӯз бандаси Мусо билан сӯзлади. Аллоҳ билан сӯзлашгани сабабли Мусо алайҳиссалом бошқа пайғамбарлардан фарқли равишда “Калимуллоҳ” сифати билан машҳур бӯлди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Диний таълимотда Аллоҳга мансуб бӯлган маконлар тоғ ёхуд қақраган чӯл бӯлишидан қатъий назар муқаддас жой  ҳисобланади..
  2. Ҳазрат Мусо йӯлни сӯраш ва оила аъзолари учун олов келтириш мақсадида Тур тоғига борди, аммо Аллоҳ у ерда одамларни ҳидоят қилиш масъулиятини унинг зиммасига юклади. Биз сай-ҳаракат қилишга бурчлимиз, аммо натижанинг қандай бӯлиши бизга боғлиқ эмас.

Энди “Қасас” муборак сураси  31-32 -ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَأَنْ أَلْقِ عَصَاكَ ۖ فَلَمَّا رَآهَا تَهْتَزُّ كَأَنَّهَا جَانٌّ وَلَّىٰ مُدْبِرًا وَلَمْ يُعَقِّبْ ۚ يَا مُوسَىٰ أَقْبِلْ وَلَا تَخَفْ ۖ إِنَّكَ مِنَ الْآمِنِينَ ﴿٣١﴾ اسْلُكْ يَدَكَ فِي جَيْبِكَ تَخْرُجْ بَيْضَاءَ مِنْ غَيْرِ سُوءٍ وَاضْمُمْ إِلَيْكَ جَنَاحَكَ مِنَ الرَّهْبِ ۖ فَذَانِكَ بُرْهَانَانِ مِن رَّبِّكَ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَمَلَئِهِ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا قَوْمًا فَاسِقِينَ ﴿٣٢﴾ 

 

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ва асонгни ташла», деб нидо қилинди. Қачонки унинг катта илон каби қимирлаётганини кўргач, қарамасдан ортга қочди. «Эй Мусо, бери кел, қўрқма, албатта, сен омонликдагилардансан» (дейилди). (Бу ҳол ҳақиқатда ажойиб эди. Бепоён саҳродаги тоғнинг ўнг томонида, муборак бир жойда Аллоҳ таоло фариштани ҳам ўртага қўймай, Мусога алайҳиссалом бевосита ўзи нидо қилмоқда. Бу жой ҳақиқатда ҳам муборак бир жой эди. Бу пайт, шубҳасиз, муборак бир пайт эди. Бу нидо ҳақиқатда ҳам муборак бир нидо эди.) (31) «Қўлингни ёқангдан (қўлтиғингга) суқ, бирон нуқсонсиз оппоқ бўлиб чиқур ва қўрқувда қанот(қўл)ингни ўзингга тортиб ол. Бас, шу иккиси Роббингдан Фиръавн ва унинг одамларига икки ҳужжатдир. Албатта, улар фосиқ қавм бўлдилар» (дейилди). (32)

Бу ғайритабиий оловни кӯрган ва жозибали садони эшитган ҳазрат Мусо табиий равишда ҳайратда лол қотди.

Аллоҳ таъоло кӯрган ва эшитгани Ӯзи томонидан эканлигига ҳазрат Мусони ишонтириш учун унга  икки муъжиза кӯрсатди. Бири асосининг илонга айланиши, иккинчиси эса қӯлининг кафтидан нур таралиши. Бу муъжизаларни кӯргач, энг аввало ҳазрат Мусонинг ӯзи эшитганларининг ҳақиқат эканлигига ишонч ҳосил қилди. Сӯнгра унга Аллоҳ томонидан ана шу икки муъжиза билан Мисра қайтиш масъулияти топширилди. Унинг энг биринчи вазифаси Фиръавнни яктопарастликка, ҳамда Бани  Исроил қавмига зулм-ситам қилмасликка даъват қилиш учун  ӯзи ӯсиб-улғайган подшоҳлик  қасрига кириб бориш эди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ӯз йӯлининг ҳақлигига  ишонган кишигина ӯзгаларни бу йӯлга даъват эти олади.
  2. Жамиятни ислоҳ қилиш учун энг аввало зулм ва фисқ-фасоднинг илдиз ва сарчашмаларини аниқлаш лозим.
  3. Қӯрқув ҳамда хавф-хатарлардан узоқ юриш одамизод фарзандларига,    хос хусусият. Пайғамбарлар ҳам бундан мустасно эмас.

Ёрлиқ