апрел 24, 2017 11:39 Asia/Tashkent

Эрондаги Озиний кичик кӯли Ромсар конвенциясига киритилган кӯллардан бири ҳисобланади. Озиний кичик кӯли ҳудуди 15000 гектарни ташкил этиб, денгиз сатҳҳи билан баробар жойлашган. Озиний кичик кӯли денгиз қирғоғида жойлашган кӯллардан бӯлиб, бу минтақа сузувчи қушлар, махсусан пиликанларнинг қишлаши учун муносиб шароитлар яратган.

Кичик кӯлларни ҳӯл, лойқа жойлар, ҳашаротлар йиғиладиган ва малярияга ӯхшаш касаликлар хурӯж қилиш манбаидай танилган нодуруст тасаввуротлар ҳақида айтиб ӯтдик. Шунинг учун ҳам уларни ботлоқ ва йиғилган сув жойи деб аташади.

Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади.

Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади.

Кичик кӯллар ҳақида жаҳон миқёсида кӯплаб таъбирлар келтирилган. Ромсар Конвенциясининг кичик кӯллар ҳақидаги таъбири шу жумладан: Кичик кӯллар деб ботқоқ, табий ва сунъий чучук ва шӯр сувлардан иборат сув ҳавзаларга дейилади. Шунингдек кичик кӯллар дарёлар, кӯллар, соҳиллар бӯйи, ӯрмонлар, лойқа жойлар ва маржонли сув тошларни ӯз муҳитида қамраб олади.

Кичик кӯллар қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, чӯп ишлаб чиқариш, ӯсимликлар ҳаёти учун муҳим манба ҳисобланиб, махсус табиат жозибалари эса туризм соҳасини ӯзига жалб этмоқда.

Эрондаги Озиний кичик кӯли Ромсар конвенциясига киритилган кӯллардан бири ҳисобланади. Озиний кичик кӯли ҳудуди 15000 гектарни ташкил этиб, денгиз сатҳҳи билан баробар жойлашган.

Озиний кичик кӯли денгиз қирғоғида жойлашган кӯллардан бӯлиб, бу минтақа сузувчи қушлар, махсусан пиликанларнинг  қишлаши учун муносиб шароитлар яратган.

Озиний кӯлидаги пеликанлар ӯзига хос мислсиз чиройли  манзарани вужудга келтиради. Лайлак, турна, пиликан ва шунга ӯхшаш қушлар, шунингдек ӯрдаклар ҳаёти учун  Озиний кичик кӯли муносиб шароитларни муҳайё этган. Бу кичик кӯллар баъзи бир жониворлар учун доимий яшаш жойига айланганидан ташқари, баъзи бир турлар учун вақтинча турар жойи деб ҳисобланади. Озиний кӯли ҳам қиш фаслида муҳожир қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар учун ҳам яшаш, ҳам туғилиш ва ҳам вақтинча турар жойлари ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади. Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади. Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ. Бу қушлар ва сузувчиларнинг чиқиндиларидан ҳам фойдаланиш мумкун.

Бугунги кунда инсониятининг табиатга нисбатан кўрсатаётган таъсири нафақат қуруқликда жойлашган экотизимларга, балки сув ҳавзалари экотизимларига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Бундай салбий таъсир ва унинг оқибатлари, айниқса, нисбатан кичик, сув режимининг ўзгариши мавсумий характерга эга ёки йирик ҳавзаларнинг қирғоқ ҳудудларида янада яққол намоён бўлмоқда.

Кичик кӯлларни Аллоҳ таолони арзигули неъматларидан бири деса ҳам бӯлади. Аммо инсон кичик кӯллардан биртомонлама фойдаланиши ва унга ифлосликлар солиши билан унинг вужудини хатарга солган. Инсоннинг кичик кӯллар ҳақидаги нодуруст тушунча ва уларни ишлатилиши муҳим бӯлмаган жойлардай фойдаланиш катта зарар етказади. Уларни қуритиш, қишлоқ хӯжалиги манфаатида қӯллаш ва уларнинг жойида қурилиш ишлари олиб борилиши инсоннинг кичик кӯлларга нисбатан энг катта зарари ҳисобланади. Кичик кӯлларни йӯқ қилиш атроф-муҳитни бир қатор мушкулотларга олиб боради.