май 01, 2017 05:58 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 11-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 4-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 1-май.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт     ойининг 11-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  шаъбон      ойининг 4-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 1-май.

Бундан 1412 йил олдин, ҳижрий-қамарий 26-йилнинг 4-шаъбон ойида ҳазрат Али (а)нинг фарзандлари Абулфазл номи билан машҳур ҳазрат Аббос  (а)таваллуд топган. Ул ҳазратнинг онаси Уммил Банин  бўлиб, ҳазрат Фотима (с) вафот этганларидан кейин  Имом Али (а)нинг умр йўлдошлари бўлиш фахрига эга бўлган эди.

  Ҳазрат Аббос  (а) 14 ёшларигача   падари бузрукворлари  ҳазрат Али  (а) нинг     тарбияларида  бўлдилар.    Тарих  гувоҳким,   ҳазрат Али  (а)   ўз фарзандларининг    тарбиясига   жуда катта   аҳамият   қаратганлар.    Ҳазрат Аббос  (а)   падари   бузрукворларининг  чексиз  билим ва   мустаҳкам иймонларидан     баҳра  олдилар. 

    Ҳазрат  Аббос (а)   ҳаётининг    муҳим  хусусияти   ўз акаларига, айниқса,   Имом Ҳусайн (а) га  бўлган   чексиз    меҳр-муҳаббат,    унс ва  улфатларидир.   У улуғвор  акаларидан  кўп   нарсаларни   ўрганди. Улар  билан  ҳамфикрлик ва   ҳамдиллик    ҳазратнинг   маънавий  камолотлари   ва  инсоний  фазилатлари   парваришига   улкан    таъсир   кўрсатди.  Аббос  бин  Али  (а) улуғвор   шахсиятларининг   бўртиб   турган    қирраси   ул  ҳазратнинг  вафодорлик ва  фидокорлик   хислатларидир.  Бу  олий    инсоний  фазилатлар Карбалонинг    ўлмас   қаҳрамонлик   достонида   намоён  бўлди.

  Ҳазрат  Абулфазл (а)   сўнгги  нафасларигача    Имом  Ҳусайн (а)га    кўмакдош   эдилар.  Шу  сабабли  Аббос  (а)нинг   номи   Имом Ҳусайн (а)  номи  ила  абадий  тилга   олинади.

Ҳазрат  Абулфазл (а)нинг  валодат кунлари барча мусулмонларга муборак бўлсин.

Бундан 998 йил аввал, яъни ҳижрий-қамарий 440- йилнинг 4-шаъбон ойида эронлик  етук ориф ва шоир Абу Саид Абулхайр 83 ёшида вафот этган.  Абу Саид қамарий 357 йилда дунёга келган. У умрининг бир қисмини риёзат ва сайру сулук билан ўтказади. Абу Саид Абулхайр тафсир, ҳадис ва фиқҳ илмларида катта маҳоратга эга эди ва ўз замонасининг энг машҳур орифларидан ҳисобланарди. Унинг таржимаи ҳоли ҳақидаги муҳим маълумотлар  “Асрорут тавҳид” китобида ёзилган. Эронлик бу машҳур ориф шеърга ҳам катта  қизиқиш кўрсатган ва ундан ирфоний фикрларни ҳамда тарбиявий сўларни ифода этувчи кўплаб рубоий ва қитъалар бизга мерос қолган.

Бугунги кундан 128 йил олдин, яъни милодий 1889 йилнинг 1-май куни Халқаро Меҳнат конгресси қарори билан “Халқаро ишчилар куни” эълон қилинади. Милодий 1886 йилнинг биринчи майида Американинг Чикаго шаҳрида 40 мингдан кўпроқ ишчилар ўз ҳақларини талаб этиш учун норозилик намойишлари ташкил этишади. Ушбу оммавий эътирозларда ишчилар ойлик ҳақларини кўпайтириш, яшаш шароитларини яхшилаш ва ишга оид адолатли қонунлар чиқарилишини талаб этадилар. Аммо Америка полицияси ушбу намоийшларни раҳмсизлик билан бостириб ташлашади. Натижада кўплаб ишчилар ҳалок бўлиб, айримлари тан жароҳати олишади. Мазкур воқеадан сўнг ишчиларнинг  муҳим талаблари Халқаро Меҳнат конгрессида  қонуний этилади ва кейинчлаик биринчи май Халқаро ишчилар куни сифатида кўплаб мамлакатларда кенг нишонланади.  

  Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.