май 02, 2017 12:32 Asia/Tashkent

Бугун  якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 10-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 3-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел  ойининг 30- кунидир.

Бундан 1434 йил муқаддам ҳижрий-қамарий тӯртинчи йил шаъбон ойининг 3-куни Расули Акрам (с)-нинг пок неваралари Имом Ҳусейн алайҳиссалом дунёга келди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом  муборак ҳаётининг энг яхши  даври   Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳузурларида кечган олти йил   эди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом ахлоқий-ирфоний фазилатлар ва камолотга эга бўлган оилада таълим-тарбия олди.

Отаси  Имом Али(а) ва онаси Фотимаи Заҳро (с) Расули Акрам(с) нинг тарбиясида улғайган инсонлар бўлиб, имом Ҳусейн (а) нинг тарбияси учун арзигулик хизматларни амалга оширганлар. Шу боис Имом Ҳусейн (а)   мислсиз бир инсон сифатида камол топди.

Имом Ҳусейн алайҳиссалом ислом дини хатарга юзма-юз бўлган турли жабҳаларда  фаол қатнашди.  Ул ҳазрат  турли масалалар, жумладан сиёсий, фикрий ва эътиқодий мавзуларда   баҳс-мунозара ва дарслар ташкил этиб,  доимо  Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам  меросининг  ҳурмат-эҳтиромини ӯрнига қӯйишга сайъ-ҳаракат қиларди.

Ул ҳазрат ҳижрий-қамарий 50-чи йилда   акаси имом Ҳасан алайҳиссаломнинг шаҳид бўлишидан кейин бевосита мусулмонларни ҳидоят этиш  ва имомат масъулиятини ўз зиммасига олди.  Ниҳоят, бобоси Расули акрам(с)-нинг динини муҳофаза  этиш йӯлида  ҳижрий-қамарий 61-чи йили Карбалода шаҳодатга етди.

  Имом Ҳусейн алайҳиссалом ўзининг шаҳодати билан улуғ бир қаҳрамонлик руҳиясини вужудга келтирди ва исломнинг янада ривожланишига улкан ҳисса  қушиб, эрксеварлик ва золимларга   таслим бўлмаслик дарсини инсониятнинг бутун келажак авлодига ўргатди.

Эрон Ислом Жумҳуриятида имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг валодат   куни   муҳофазачи   куни деб аталади. Зеро, Исломий Инқилобнинг соқчилари Эронда Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг ўз мақсади йўлида устуворлиги, шижоати ва мардоналигидан ибрат  олиб, ислом, исломий инқилобнинг олий мақсадлари,   шунингдек  Эрон  ҳудудларининг яклихтлигини муҳофаза  этиш йӯлида фидоийлик кӯрсатишди ва дунёнинг эрк севар, иймонли ёшларига ибрат намунаси бўлишди.

Ҳазрат Имом Ҳусейн алайҳиссалом валодат   куни муносабати билан сиз, сзиз тингловчиларимизни самимий табриклаган ҳолда, Расули Акрам(с)-нинг ул ҳазрат ҳақидаги муборак ҳадисларини эътиборингизга ҳавола этамиз.  Оламларнинг сарвари марҳамат қиладилар:   "Дарҳақиқат, Ҳусейн ҳидоят чироғи ва нажот кемасидир."  

Ххххххххххххххх

Эрон тақвимида урдубиҳишт ойнинг 10-чиси Форс курфази  миллий куни деб номланган. Эронга бадбинлик назари билан қарайдиган айрим гуруҳлар  таърихни ўзгартириб, Форс курфазига бошқа номларни ёпиштирмоқчи бӯлишади. Таърихий ва қадимий манбаларда бу кӯрфаз  "Форс кўрфази " ёки "Порс денгизи "-дея аталган. 

 Форс кӯрфази Ҳудсан   ва Мексика курфазларидан кейин дунёдаги  учинчи  энг буюк кӯрфаз  ҳисобланади.

Форс кӯрфази қирғоқларида нефт ва газ манбаларининг кӯплиги   сабабли    халқаро даражада стратегик  муҳим минтақа саналади. Табарий, Масъудий ва Яъқубий каби исломий таърихшунослар ва география илмининг билимдонлари ӯз китобларида унинг номини "Форс кӯрфази" деб атаб,    исломдан олдинги даврларда ҳам бу жойлар Эронга таалуқли эканлигини таъкидлашган.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Маданий инқилоб олий кенгаши португалияликларнинг  Ҳурмуз бўғозидан чиқиб кетиш  куни, яъни урдубиҳишт ойнинг 10-чи кунини Форс кӯрфази миллий куни деб номлади.

Форс кӯрфазиининг таърихий ўтмиши ана шу ном билан қадим замонларга бориб тақалади. Айрим олимларнинг фикрича, Форс кӯрфази аҳли башар маданиятининг бешиги ҳисобланади. Қадимги юнонликлар бу курфазни  "Персикус Синус" ёки "Синус персикус", яъни Форс кӯрфази дея аташган. Эронлик бўлмаган таърихчилар ёзган таърихий ва ишончли манбаларда ушбу ном биринчи маротаба "Форс кӯрфази" сифатида келтирилган. Шу сабабли таъкидлаш жоизким, бу номни эронликлар ӯйлаб топишган, деганлар хато қилади.

ххххххххххххххххххххх

Бундан 72 йил олдин, 1945 йилнинг 30 апрел куни Берлин мағлубияти билан Европада Иккинчи жаҳон уруши тугади. Шу куни Қизил армия Берлинни батамом босиб олди. Гитлер эса 10 йилдан бери бирга яшаб келган маъшуқаси Ева Браун билан биргаликда  ер ости бункерида никоҳ шартномасини имзолагач, бир неча соатдан сӯнг ӯз жонига қасд қилди.

Адолф Гитлер Иккинчи жаҳон урушининг бошловчиси ва 50 миллион нафар инсоннинг ҳалокатига сабаб бӯлган шахс ҳисобланади.