май 05, 2017 06:17 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 16-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 9-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 6-май.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт     ойининг 16-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  шаъбон      ойининг 9-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 6-май.

Бундан 158 йил олдин, милодий 1859 йилнинг 6-майида германиялик машҳур географ  Александр Ҳумболд  90 ёшида оламдан ўтган. У 1769 йилда Берлинда таваллуд топган. Ҳумболд ўзинниг тадқиқотларини амалга ошириш учун Осиё ва Америка қитъаларига  узоқ муддатли сафарлар қилган. У Ер курасини қандай пайдо бўлгани заминасида кўпроқ тадқиқот ўтказган. У ўзининг узоқ умри давомида кўплаб фойдали ва муҳим маълумотларни  тўплаган ва 70 ёшида ушбу маълумотларни “Коинот” номли китобида нашр эттирган. Ушбу китоб география заминасида  ёзилган энг муҳим китоблардан бўлиб,  географияниннг биринчи энциклопедияси-қомуси ҳисобланади.

Бундан 135 йил муқаддам, милодий 1882 йилнинг 6-майида олмониялик биолог  Роберт Кох сил микробини кашф этади.  Тарих давомида бир миллиард инсоннинг умрини қисқартирган сил микробини  ушбу кўрсатгичдан икки ҳафта олдин  кашф этади. У кейинчалик  ушбу микробнинг таъсирини олдини олиш воситасини ҳам топди. Профессор Кох сил хасталигининг омилини кашф этиш билан биргаликда Миср ва Ҳиндистонга сафар қилиб, вабо микробини ҳам кашф этади ва 1906 йилда безгакга  қарши атоксил дорисини яратади. Пофессор Роберт Кох 1905 йилда Нобель мукофотига ноил бўлган. Пенсилин дорисини у томонидан яратилгани ҳам тиббиёт соҳасида унинг йирик хизматларидан ҳисобланади. У милодий 1910 йилнинг 27 май кунида вафот этган.

Бугунги кундан 47 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1349 йилнинг 16-урдибиҳишт ойида эронлик етук ёзувчи, шоир ва адиб Бадеуззамон Фурузонфар оламдан ўтган. У ҳижрий-шамсий 1286 йилда Хуросон вилоятининг Бушруя шаҳрида таваллуд топган. У сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат ва фалсафа илмларини Машҳад ва Теҳрон шаҳарларидаги олий ўқув юртларида  Адиб Нишобурий, Мирзотоҳир Тунакобаний ва Саййидкозим Ассор каби устозлардан ўрганган. Ўқишни битирганидан сўнг у Олий дорулмуаллимин мактабида адабиёт ўқитувчиси сифатида фаолият бошлайди. Бадеуззамон юксак истеъдод, билим ва кучли хотирага эга эди.  У илмий тадқиқотлар  учун кўплаб хорижий мамлакатларга сафар қилган ва айрим университетларда форс тили ва адабиётидан дарс берган. Устод Фурузонфар кўплаб илмий китоблар ёзган ва бир қатор истеъдодли шогирдларни тарбиялаган. Унинг мавлавийшунослик заминасида ёзган асарлари муҳим аҳамиятларга моликдир. Тўрт жилдли “Сўз ва сўз усталари”, Мавлавийнинг “Ичиндаги ичингдалир” ва “Шамсий Табризий “ куллиётига оид  тузатилган китоблар ҳам унинг муҳим асарларидандир. Устод Фурузонфар шамсий 1349 йилнинг 16-урдибиҳишт ойида юрак хуружидан Теҳронда вафот этган.

  Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.