май 06, 2017 13:48 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

 

Баҳор фасли фасллар ичида энг гўзал, энг нозик фасл бўлиб, ер юзидаги барча мавжудотларнинг, умуман бутун борлиқнинг уйғониш, янгиланиш  фасл ҳисобланади. Аммо сенсиз баҳорнинг тароватини ҳис этмаймиз. Эй дунё нажоткор ӯзининг дидоринг билан вужудимизни сероб айлагин,  ботинимизни ёруқлантир ва нотинч бу дунёда ӯз адолат атри билан муаттар айлагин. Сен ӯзинг шундай марҳамат қилан эдинг: "Менинг борлигим ер-юзида осойишталик ва тинчлик сабабига айланади.   
 

Дунё Имом Маҳдий (а) томонидан сомон топади ва адолат рӯёбба чиқади. Адолат инсониятнинг энг муҳим  эҳтиёжларидан бири ҳисобланади. Барча инсонлар бу адолатга эдтиёж сезишади. Шунинг учун Аллоҳ таоло ӯзининг сӯнгги ҳужжатини адолатни таъминлаш учун зоҳир этилади. 
Ислом Пайғамбари (с)  шундай марҳамат этадилар:  "Мени ҳақ юзасидан пайғамбарликка танлаган Зотга онт бӯлсинки дуёнинг охирига ҳатто бир кун қолган бӯлсада,  Аллоҳ у кунни фарзандим Маҳдий (а)  -нинг зуҳури учун узайтиражак. Ер -юзини унинг нури ила нурлантиражак. Унинг ҳукумати шарқ ва ғарбини қамраб олажак.

Адолат жамиятни ҳаракат қилишга  ундайди ва унга ҳаёт ва завқ бахшида этади. Адолат нишоналаридан бири бу моддий фаровонлиги ва тенглик ҳисобланади. Адолатнинг бошқа жиҳатларидан бири бу ижтимоий ички адолат саналади. Ислом нуқтаи назаридан агар инсон амалий, руҳий ва фикрий  четланишдан  фосила

олсин уша вақтда у адолатни қӯлга киритган.???

 

  • Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан “Интизорлик ифори" " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

                           

 

Дастуримиз давом этади.

 Табиийдирким агар инсоннинг ботини пок ва  ҳақиқатталаб бӯлса адолатнинг кенгайишини қабул қилади ва ӯзининг индивидуал ва ижтимоий ҳаётида ундан фойдаланади.

Имом Маҳдий (а.ф)  ахлоқий энг юксак камолотка эгадир. Ул ҳазратнинг мақсади башариятнинг саодатидир. Ул ҳазрат адолатининг сояси остида инсон хизматгор ва қӯлликдан озод  бӯлади. 
Имом Содиқ (а)  шундай марҳамат этади: "Маҳдий (а.ф)  совуқ ва иссиқ ӯйларга кирганидек,  адолатни ӯйларга киргизади ва унинг адолати бутун ерларни қамраб олади. Ер -юзидан зулмнинг таг -томири билан йуқотилиши ва адолатнинг бутун дунёда тарқалиши Имом Маҳдий (а)  ҳукуматининг асосий мақсадларидан ва ул зотнинг дастлабки режаларидан ҳисобланади.

Адолатнинг барқарор бўлиши яратилишнинг мақсадларидан бири бўлиб Аллоҳ таоло томонидан башарият учун юборилган барча пайғамбарлар шойиста ва сулҳ келтирадиган адолат ва ҳокимиятни башарият учун тилаганлар.  

Аллоҳ таоло Ҳадид сурасининг 25 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Дарҳақиқат, Биз Пайғамбарларимизни равшан(нарса)лар ила юбордик ва улар ила китоб, ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик. Ва темирни туширдик - унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор. Аллоҳ ким Ўзига ва Пайғамбарларига ғойибона ёрдам бераётганини билиши учун. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир. (Ояти каримада Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз Пайғамбарларига юбордим деяётган равшан, очиқ-ойдин нарсалар - мўъжизалар, шариат аҳкомлари, оятлар бўлиши мумкин. Ушбу оят тушган вақтидаёқ мусулмонларни темирга эътибор беришга, ундан самарали фойдаланишга даъват қилган эди. Темирнинг одамлар учун манфаатини санаб тугатиб бўлмайди. Оятнинг охиридаги жумлада бир-икки нозик маъно бор. Жумладан, темирдан ясалган асбобларни ишлатиб, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига ёрдам берувчиларни билиши учун, деган ишора. Маълумки, Аллоҳ илмининг чегараси йўқ - ҳамма нарсани рўй беришидан аввал билиб туради. Лекин бу оятдаги «билиши»ни юзага чиқариши, халойиққа билдириши деб тушунмоқ керак. Шунингдек, «ғойибона» сўзи ҳам Аллоҳни ва Унинг Пайғамбарларини кўрмасдан туриб уларни динига ёрдам беринглар, деб шарҳланади.)