май 08, 2017 13:23 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 19-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 12-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг 9- кунидир.

 

Бундан 101 йил муқаддам, 1916 йилнинг 9 май куни  Англия, Россия ва Франсия ӯртасидаги Сайкс  — Пико тарихий   шартномаси имзоланди. Кейинчалик Россияда Болшевиклар инқилоби юз берганлиги сабабли бу мамлакат мазкур шартномадан чиқди.

Сайкс  — Пико келишувига асосан Англия ва Франсия Усмонийлар ҳудудига кирувчи араб мамлакатларини ӯзаро тақсимлаб олишди. Шундай қилиб, Ироқ ва Иордания Англиянинг, Сурия ва Ливан эса Франсиянинг ихтиёрига ӯтди.

Сайкс  — Пико келишуви    асосида Фаластиннинг  Англия томонидан ишғол этилиши  бу мамлакатда  сионистлар режимининг ташкил этилишига замина яратди.

Хххххххххххххххххх

Бундан 29 йил бурун ҳижрий-қамарий 1367 йил урдубиҳишт ойининг 19-куни Ҳалабча фожиасидан 50 кун ӯтгач, БМТ  Хавфсизлик Кенгаши Ироқнинг Эронга қарши олиб борган юклатма уруши жараёнида химиявий қуролларнинг ишлатилгани ҳақида 612-резолютсиясини қабул қилди.

Эрон талаби билан БМТ вакиллари  Эрон ва Ироқ ҳудудларини кӯздан кечиргач, Эроннинг ҳарбий кучлари ва ноҳарбий аҳолисига нисбатан   тақиқланган химиявий бомбалар ишлатилганлиги ҳақида ахборот тайёрлашди. Ушбу ахборот асосида Хавфсизлик кенгаши 612-резолютсиясини қабул қилди.

Резолютсияда махсус бир мамлакат тилга олинмаган, аммо химиявий қуроллар ишлатилгани  маҳкум қилинди.Бу резолютсия орқали  шунингдек, барча мамлакатлардан муқобил томонга нисбатан химиявий қуроллардан фойдаланмаслик талаб қилинди.

Ххххххххххххххххххх

Эрон тақвимида урдубиҳишт ойининг 19-куни ислом оламидаги улуғ мутафаккирлардан бири  шайх Кулейнийни улуғлаш кунидир.

Кулейний тахаллуси билан машҳур бӯлган Шайх Абужаъфар Муҳаммад бин Яъқуб, бин Исҳоқ Розий ҳижрий-қамарий 258 йили Рай шаҳри яқинидаги Кулейн қишлоғида  Имом Ҳасан Аскарий (а)  замонида дунёга келди.

Замондошлари уни тӯғрисӯз ва солиҳ инсон, ҳадис илмининг улуғ билимдони сифатида эҳтиром қилишарди. Кишилар шайхга шунчалик ишонишардиким, ривоят қилишларича шиа ва суннийлар ундан фатво сӯрашарди.

Шайх Кулейни шианинг 4 та энг машҳур фиқҳий китобларидан бири "Ал Кофий"нинг муаллифидир.

Ӯзининг баракали умрини  исломнинг ривож-равнақига бахшида айлаган улуғ олим 328 ёхуд 329 йили Имом Маҳди алайҳиссаломнинг ғайбати кубролари ибтидосида  Бағдод шаҳрида оламдан ӯтди. Шайхнинг оромгоҳи бугунги кунда мусулмонларнинг зиёратгоҳидир.