Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ваҳдат учун юзага келган шароитлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ёдингизда бўлса, олдинги эшиттиришимизда Ислом оламида мустабид тузумларнинг фаолиятлари натижасида узоқланишлар шиддат олганига оид айрим мисолларни келтиргандик.
Усмонийлар халофати марказида қавмий, ирқий ва миллий таассублик юзага келган вақтда, бир томондан, усмонийлар империясининг ичида турли гуруҳлар ва қавмлар ўртасида низолар мавжуд эди, бошқа томондан, усмонийлар империяси Ислом оламининг бошқа қутби бўлган Эроннинг сафавийлари билан ҳам ихтилоф ва низоларга эга эди.
Султон Абдулмажид иккинчи панисломизм сиёсатини диққат марказида қўйган эди ва исломий мамлакатлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ислом оламида ваҳдат заминасини яратиш учун ҳаракат қиларди. Ушбу йўлда у Байтулҳаромга боришни осонлаштириш учун темир йўл қуришни бошлайди. Бироқ ушбу идеясини амалга ошишида тўсқинлик қилган нарса унинг усмонийлар империяси ичидаги мустабидлик сиёсатлари эди.
Бошқача айтганда, султон Абдулмажид иккинчи мамлакат ичкарисидаги мусулмон аҳолиси билан диктаторлик муносабатга эга бўлгани боис халқлар ишончи ва исломий мамлакатлар ҳукмдорларининг эътиборини ўзига қарата олмади.
Зеро панисломизм ва ваҳдат йўлидаги султон Абдулмажид иккинчининг сиёсат ва фаолиятларини улар ўзининг манфаатлари, худхоҳлиги ва мансабпарастлиги учун қилинаётган ҳаракатлар дея баҳолашади. Шу сабабдан унинг ушбу идеялари самарасиз бўлади.
Шунингдек, Ислом оламида 1970- йилларда Фаластин масаласи диққат марказида бўлган бир иттифоқ шаклланаётган эди ва Исроилга қарши кўплаб исломий мамлакатлар ўзаро бирлашишади. Эроннинг ўша вақтдаги мустабид режими Европа ва Ғарб давлатларига қарши нефт санкцияларига қўшилмайди ва 1973 йилда ушбу иттифоқнинг мағлубиятига сабаб бўлади. Фаластинни ҳимоя этиш ва Исроилга қарши туриш учун исломий ва араб мамлакатлари бир иттифоқ ташкил этишади. Аммо Эрон шоҳи Исроил ва Америка билан яхши алоқаларга эга бўлгани боис ушбу иттифоқ бўлиш жараёнларига путур етказади. Чунки Эрон шоҳи мустабидлик режими эди ва мазкур мамлакат мусулмон халқининг умумий фикри ушбу режим учун аҳамиятсиз эди. Натижада Ислом оламида вужудга келган ушбу яхши имконият ҳам қўлдан берилади.
Шунингдек, Эронда Исломий Инқилоб ғалабаси ва шоҳ режимининг таназзули вақтида ҳам Ислом оламида бирлашишларнинг яхши имкониятлари юзага келган эди. Эрон исломий бир тузумга эга ҳокимият назорати остида Америка, Шўролар Иттифоқи ва Исроилга қарши мавқе тутган эди. Саддомнинг диктаторлик режими Эронга қарши ҳужум қилиб ва унга қарши араб миллатчилигини қўзғатиб, Ислом оламида ваҳдатнинг юзага келишига тўсқинлик қилади.
Эрон ва Ироқ ўртасидаги уруш саккиз йил давом этади. Араб мамлакатларининг Эронга қарши бўлган муносабатлари ва Ироқдан ҳимоя этишлари мусулмонлар ўртасидаги узоқланишларни яққол кўрсатарди.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Саддом режими парчаланганидан кейин ҳозирги пайтда Ироқда халқчил бир ҳукумат фаолият бошлаган ва Ислом оламида бирлашиш заминалари ҳам вужудга келган. Бироқ ҳануз ҳам исломий мамлакатларнинг айрим мустабид ҳукмдорлари мусулмонлар ўртасидаги бирлашишларга салбий таъсирларини ўтказишмоқда.
Шу тариқа ислом оламидаги узоқланишларга икки-ички ва ташқи омиллар сабаб бўлишади.
Тарихнинг гувоҳ беришича, халқдан узоқ ва мустабид бўлган сиёсий тузумлар Ислом оламидаги мамлакатларнинг бирлашишларига тўсиқ бўлишган эди. Мазкур тузумларда, биринчидан, ҳукмдорларнинг хоҳиш ва иродалари халқнинг талаблари билан бир хил эмас эди ва давлат масъуллари бошқа исломий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш эҳтиёжини сезишмасди.
Иккинчидан, ушбу ҳукуматлар халқ орқали қонунийлаштирилмаган эди. Шу сабабдан уларнинг ғоялари халқнинг ғояларидан фарқ этарди.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.