май 09, 2017 14:12 Asia/Tashkent

Эронлик қавмларнинг бошқа халқлар билан алоқалари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, бутун Эрон маданий ҳавзаларида мавжуд алоқа йўллари Эрон маданияти ва бошқа қавмлар маданияти алоқаларини янада кенгайишига имкон яратган эди. Ушбу маданий йўллар  орқали Эрон ва эронлик халқларнинг маданиятлари  асрлар давомида дунёнинг бошқа халқлари билан маданий ва савдо алоқалар заминасидаги  тажриба алмашувларга  сабаб бўлган. 

Айтиб ўтганимиздек, Эронзамин жуғрофик мафҳум, айниқса, маданий ва тарихий жуғрофия маъносида биринчи тамаддунлар, дин, тафаккур ва санъат   ажибликлари  ҳамда ҳаётий ва моддий ютуқларнинг бешиги ҳисобланади.  Мазкур юрт турли миллат ва элатларнинг яшаш маскани ҳамда  маҳаллий ва қитъалараро уруш, юриш ва низоларнинг макони бўлган. Ушбу юртда мавжуд кенг кўламли алоқалар турли йўлларни қурилишига сабаб бўлганки, натижада ҳар бир минтақа ушбу йўллар орқали инсоният маданияти мажмуасини бошқа минтақалар маданиятлари билан уйғунлаштирган.
Бошқача айтганда, Эрон  қадимий дунё тамаддунлари ва маданиятлари жуғрофиясининг марказида қарор топган, яъни Хитой ва Ҳиндистон шарқда, Байнаннаҳрайн, Миср ҳамда Юнон ва Рум Ўрта Ер денгизи ғарбда. Шу сабабдан қурилган йўллар  минтақавий ва қавмий аҳамиятга эга бўлишлари билан бирга халқаро жиҳатдан ҳам йирик ижобий таъсирга молик бўлиб,  чин маънода дунёнинг Шарқи ва Ғарбини  бир-бирига қўшишган эдилар.

Ипак йўли бугунги даврдан  юз йил олдин гўё бир  минтақага тегишли эди, аммо мавжуд тарихий манбалардан маълум бўлишича,  ушбу йўл қадимги даврдан исломий давргача ва ҳозирги кундарда ҳам дунёда янги технологиялар хос мавқега эга бўлишларига қарамай, ўзининг тарихий ва маданий аҳамиятини қўлдан берган эмас.

Қадимий даврда кўплаб фикрий наҳзатлар ҳамда маданият ва санъат соҳасидаги саъй-ҳаракатлар ва мақсадга эришиш учун бўладиган тарғиботлар  Ипак йўли орқали амалга ошириларди. Кўплаб  диний тарғиботчилар, ақидапарастлар ва мусулмон фақиҳлари ва вақт ўтиши билан эронлик ва бошқа ориф ва шоирлар ҳам ўзларининг ақида ва тафаккурларини тарқатиш учун Ипак йўлидан фойдаланишарди.

Исломий асрларда мусулмон савдогарлар, араблар ва эронликлар оламни кезишади. Мусулмон эронликлар йирик денгизлар ва океанларда бўладиган сайёҳатларда йирик ва ривожланган  кемалардан фойдаланишарди ва ўзларининг молларини сотиш учун дунёнинг бир четидан бошқа четига олиб боришарди ва у ердан янги моллар олиб қайтишарди. Ушбу сафарлар давомида бошқа халқлар билан бир нав маданият ва ақидалар алмашуви юзага келарди.

Дунёнинг шарқий ҳудудларида жойлашган  Хитой ва Ҳиндга хилоф равишда,  Эрон жаҳон географиясининг марказида эронликлар маданияти билан ўрин олган эди ҳамда доимий тарзда халқаро алоқалар имкониятига эга эди. Олдин айтиб ўтилган бошқа маданиятларга хилоф равишда, Эрон маданияти ўша вақтда мавжуд кўплаб бошқа маданиятлар билан маданий тижорат қилиш ҳолида эди ва дунёнинг  асосий алоқа йўллари марказида қарор топгани боис кенг кўламли  моддий ва маънавий муносабатлардан  баҳраманд бўларди.

 Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbeki@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Хитойликлар ва туркларнинг  Эрон ичкарисида жойлашган минтақаларига кириб келишлари билан бирга Шарқий Осиё халқлари маданиятининг ҳам Эронга кириб келишига сабаб бўлади. Ипак ва қоғазнинг хитойлик, яъни Хутан халқи томонидан ишлаб чиқарилиши ҳамда ҳиндистонликлар  ва Эрон ўртасидаги чой тижорати ва ёки бошқа қўшни мамлакатлар билан алоқалар уларнинг маданий унсурлари билан ҳам ўзаро ошно этишарди.

Ислом динининг пайдо бўлиши ва машриқзаминда мусулмонларнинг фатҳлари  ва турли халқларнинг маданиятлари билан  ўзаро ошно бўлишлари натижасида алоқалар ўрнатиш  заминасида ҳам ўзгаришлар юзага келади. Шу сабабдан тижорат, саёҳат ва тарғиботий муносабатлар муҳим ролга эга бўлади. Ислом лашкарлари  Байнаннаҳрайн ва Тисафонни ишғол этишганларидан кейин Эрон жануби ва маркази, хусусан, Хуросон  ва Эрон шарқига қараб олдинга боришади.

Қамарий йилнинг биринчи асрида Хуросон ва  Мовароуннаҳр мусулмонлар томонидан фатҳ этилади ва қамарий 96-йилларда Қашғар ҳам  “Хитой дарвозаси” сифатида фатҳ этилади. Натижада Ипак йўлининг шарқий қисми мусулмон ҳукмдорларнинг назорати остида бўлади. Осиёнинг ғарби қисми ва Ўрта Ер денгизи ҳудудларининг кўплаб қисми ҳам фатҳ этилганидан сўнг мазкур минтақалар комил тарзда мусулмонларнинг ихтиёрида бўлади.

Ипак йўли иқтисодий ва маданий ҳаётини исломий асрга етказади ва турли динлар билан алоқа ва таомул ўрнатади  ва милодий 15-16 асрларда ҳам  ўз қудратини сақлайди. Бироқ европалик мустамлакачиларнинг Осиёга кириб келишлари ва янги денгиз йўлларининг очилиши ҳамда мустамлакачилар манфаатлари учун кўплаб йўлларнинг ўзгартирилиши ва янги йўлларнинг қурилиши Осиёда олдин мавжуд бўлган  тарихий йўл тармоқларига катта зарарлар етказади. Унинг оқибатида Осиё халқларининг табиий ва ижтимоий ҳаётлари ҳам ўзгаради.

Сосонийлар ҳукумати даврида румликлар билан ҳарбий  қарама-қаршиликлар мавжуд бўлган бўлса, Ашконийлар даврида румликлар  билан эронликларнинг алоқалари илмий ва маданий соҳаларда ҳам кенгаяди ва икки тамаддунни ўзаро яқинлаштиради.
Румлик асирларга Эронда жой берилади  ҳамда уларнинг ораларида бўлган муҳандис ва донишмандлар билимларидан  муҳим иншоотларни қурилишида фойдаланилади.  Хусусан, уларнинг олим ва шифокорлари Жунди Шопурга ўхшаган йирик университетларда фаолият кўрсатишади.
Ҳижрий –қамарий йилнинг иккинчи ўнйилликларида Сосонийлар империясининг ғарбий ҳудудларига  мусулмонларнинг ҳужумлари бошланади. Ҳижрий-қамарий 30, милодий ҳисоб билан 651 йилда Сосонийларнинг охирги подшоҳи  ушбу урушда мағлуб бўлади ва Сосонийлар империяси инқирозга учрайди.
Кутилмаган ушбу мағлубиятнинг сабаблари Сосонийлар дарборида фасоднинг ошгани ҳамда халққа қарши адолатсизлик ва зулмнинг шиддат олгани эди. Ушбу ҳолда Исломнинг адолатхоҳ ва ҳақталаб шабодаси эронликларни ўзига жалб этган эди. Мусулмонлар томонидан Эроннинг фатҳ этилгани ҳам  эронлик қавмларнинг ҳаракатларини бутун оламда кенгайтиради. Ислом дини кенгайиши билан ҳаракатчан эронликларнинг ҳам қадамлари дунёнинг кўплаб минтақаларига етади.

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.

 

Ёрлиқ