Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 22-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаъбон ойининг 15-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили май ойининг 12- кунидир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.
Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 22-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаъбон ойининг 15-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили май ойининг 12- кунидир.
Ҳижрий-қамарийнинг 255 – йили, шаъбон ойининг ўн бешинчисида, инсоният халоскори, ўн биринчи имомимиз Ҳасан Аскарий (алайҳис салом)нинг азиз фарзанди ва Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг зурриётларидан бири ҳазрати Маҳди (ажаллалоҳу таоло фаражаҳуш шариф) Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг шимолида жойлашган Сомирро шаҳрида дунёга келдилар.
Замонамиз пешвоси ва раҳнамоси бўлмиш имоми Маҳдий (Аллоҳ ул зотнинг келишларини тезлаштирсин) ҳазратлари Аллоҳ таолонинг амри билан кўзлардан ғоиб бўлиб, ўзоқ муддатдан сўнг зуҳур этажаклар ва ул ҳазратнинг муборак қўли билан дунёдаги барча зулму истибдодлар буткул йўқотилиб, дунё аҳли ёвузликлардан қутулажакдир. Оқибат, дунёга адолат ва тинчлик ҳоким бўлажакдир.
Аллоҳ таолонинг сўнгги ҳужжати, замонамиз соҳиби ва пешвоси, Валиййи асрнинг таваллуд топган кунлари билан барча мусулмонларга муборакбод айтиб қутлаймиз!
Ҳар йили бутун дунё ҳамширалари 12 майни Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонлайдилар.
Чунки 1820 йилнинг 12 майида Бутунжаҳон ҳамширалар ҳаракати асосчиси Флоренс Нейтенжел таваллуд топган.
Ҳамширалик ишини шакллантириш ва жаҳон миқёсида оммалашиши учун катта ишларни амалга оширган аёлнинг юксак хизматлари эътироф этилиб, 1899 йилда хотин-қизларнинг биринчи касбий уюшмаси-халқаро ҳамширалар кенгаши қарори билан унинг шарафига шу кун Халқаро ҳамширалар куни, деб белгиланган.
Найтингейл ўз фаолияти, ҳамширалик ишини ташкил этиш ва ривожлантиришга оид 2000 дан ортиқ мақола, бир неча китоблар, 13000 дан зиёд хатлар ёзади.
Флоренс Нейтенжел 1910 йили 13 августда вафот этади.
Бундан 47 йил олдин ҳижрий-шамсий 1349 йили урдубиҳишт ойининг 22-сида:
Баҳрайн Эрондан ўз мустақиллигини эълон қилди. Форс курфазининг жанубида жойлашган Баҳрайн ороли Қочор сулоласи ҳокимиятининг бошларида Эрон назорати остида эди Бу ҳукумат 150 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилди. Кейинчалик қайта-қайта Эроннинг уша вақтдаги давлати мухолифатига юзмаюз бўларди. Аммо турли сабаблар билан мағлубиятга дуч келарди.
Ва бундан кейин ушбу масалани ҳал этишда БМТ ташкилотининг бош котиби воситачилик қилишини сўради. Бинобарин ҳ.ш 1349-чи йил урдибиҳишт ойнинг 21-чисида хавфсизлик кенгаши Баҳрайнга юборилган ҳайат ҳисоботларига асосан Баҳрайн аҳолисининг истиқлолга бўлган истак-хоҳишларини назарга олиб бир резолюцияни содир этдики Баҳрайн истиқлолини зарурлигини таъкидлайдиган шартноманинг бандлари уша йилнинг урдибиҳишт ойнинг 24-чисида Эрон парламенти томонидан тасдиқлади.
Бундан 9 йил аввал шу куни, милодий 2008 йил 12 майда Хитой жануби-ғарбидаги Сичуан минтақасида 9,7 баллга тенг зилзила рўй берди. Зилзила натижасида 78 минг киши ҳалок бўлиб, 380 минг киши жароҳатланди.