май 18, 2017 09:56 Asia/Tashkent

Одамнинг неча йиллик ҳаёти орасида ёшлик, умрнинг баҳори деб аталади. Ёшликнинг ӯзига хос кӯркамлиги бӯлиб, инсон шахсияти шу даврда ташаккулланади. Умид ва муҳаббат ғунчалари очилиб, ҳаяжонли туйғулар ва турли фикру хаёллар ёшларни қамраб олади.

Азизлар! Бугунги дастуримизда ёшлик даври ҳақида суҳбатлашамиз.

Ёшлик ҳаёти йилнинг баҳор фаслига ўхшайди. Ислом динининг буюк мутафаккирлари ёшликни илоҳий бир неъмат деб билишади ва ҳаётнинг буюк сармояларидан бири деб таъриф беришади. Инсон умри Аллоҳ таоло томонидан ато этилган энг улуғ ва арзигули неъматдир. Одамизод туғилганидан ӯлимига қадар мутафовит давраларни бошдан кечиради. Ҳар бир даврнинг ӯзига хос хусусиятлари бӯлиб, ӯзига хос муносабатни талаб қилади.

Одамнинг неча йиллик ҳаёти орасида ёшлик, умрнинг баҳори деб аталади. Ёшликнинг ӯзига хос кӯркамлиги бӯлиб, инсон шахсияти шу даврда ташаккулланади. Умид ва муҳаббат ғунчалари очилиб, ҳаяжонли туйғулар ва турли фикру хаёллар ёшларни қамраб олади.

Бу даврни имонни мукаммаллаштириш ва илм олиш натижасида муносиб ӯтказиш мумкин.Бу даврда эмоция, руҳий ва фикрий беқарорлик ўспиринларда ҳоким бўлади. Улар ўз ўзликларига эга бўлиш ва ўз шахсиятларини исботлаш пайида бўлишади. Агар ўспиринлик даври яхшилик билан ўтса,  киши яхши ёшлик даврига эга бўлади. Агар ӯз вужудидаги истеъдод ва қудратига таяниб, бу олтин даврдан фойдаланса, ҳаёт пойдеворини мустаҳкамлаштириб, саодатли ҳаёт ва камолга етади. 

Ёшликнинг ўзига хос ху­су­сиятлари бор. Бу давр би­­лим олиш, касб танлаш ва уни эгаллаш, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш, ўз дунёқарашини шакллантириб, мустақил ҳа­ётга қадам қўйиш каби.

Ёшлар жамиятнинг қалби ҳисобланишади. Бу қалбларнинг талпиниши билан жамият ҳаётининг томирларида қон янги жараён олади ва жамият ривож-равнақ топади. Ёшлик ҳаётнинг қалъасидир ва ёшлик даврида инсоннинг қараш уфуқи кенг бўлади.

Давлат ва жамиятнинг истиқболи, тараққий топиши унинг бой табиий захиралари, қазилма ёки бошқа бойликларигагина эмас, балки ўсиб келаётган ёш авлод камолотига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқлигини жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга улгурган мамлакатлар мисолида исботлаб берди.

Ёш фуқароларининг ижтимоийлашуви, ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланиши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун ўзини масъул деб билган ҳар бир давлат­ ёшлар ҳаётига ёшларга оид сиёсати билан таъсир ўтказади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ёшларни ижтимоий тўғри йўналтириш, уларга ҳаётда ўз ўрнини топишлари­ учун моддий ва маънавий шароит яратиб бериш асносида давлат ва ёшлар ўртасидаги муносабатлар мустаҳ­камланиб боради ва бу, ўз навбатида, бевосита ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчларга риоя қилиш масъулиятини ҳам оширади.

Ислом дини нуқтаи назаридан ёшлик даври қудрат ва яратувчилик даври ҳисобланади. Бу давр ҳаётнинг неъматларидан баҳра олиши учун муҳим бир фурсатдир.

Ислом динининг муқаддас манбаларида таълим-тарбия, одоб-ахлоқ, бағрикенглик, инсонийлик фазилатлари, ҳақиқий мўмин кишига хос сифатлар, ватанпарварлик, меҳрибонлик, масъулият ва шу каби улуғ сифатларни ўзида ифодалаб берувчи, жамият фаровонлиги ва ёшларнинг ахлоқий камолоти йўлида фойдаланиш мумкин бўлган маънавий ғоялар келтирилган.

 Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с) ёшлар ҳақида шундай буюрганлар. “Ёшлар бмлан яхши муомалада бӯлнг. Зеро уларнинг қалби нозикроқ бӯлиб, фазилатга лиммолим. Парвардигор мени пайғамбарликка ттаинлаб, тӯғри йӯлга чорлаш ва Унинг азобидан огоҳлантиришга буюрди .... Ёшлар гапларимни қабул қилишди ва мен билан меҳр-мурувватда бӯлишларини изҳор этишди. Аммо кексалар даъватимни қабул қилишмай менга қарши чиқишди.