май 21, 2017 12:33 Asia/Tashkent

Ёшлик даври, инсон шаклланишининг ҳассос даври деб танилади. Бу даврнинг хусусиятларига, унинг ёш киши шахсиятининг шаклланишига бӯлган таъсирига аҳамият бериш ӯта муҳим масала.

Ёшлик даври, инсон шаклланишининг ҳассос даври деб танилади. Бу даврнинг хусусиятларига, унинг ёш киши шахсиятининг шаклланишига бӯлган таъсирига аҳамият бериш ӯта муҳим масала.

Одамизоднинг шахсияти шаклланиши туғилибоқ ёки ундан ҳам илгари, она қорнидан бошланиб, то ӯлимига қадар бу шахсият унинг вужудида барқарордир. Бу орада ёшлик даври ӯз руҳий ва жисмоний хусусияларга эга.  Шунинг учун ҳам ёшларнинг жамиятда ӯз ӯрнини топиш ва ӯз саҳмини етказиш масаласини умрининг кейинги йиларига, яъни ортга  ташлаш нодуруст иш.

Ёшлар ӯз мустақиллик ҳисси билан жамиятда ӯз ӯринларини аниқламоқчи бӯлиб, ҳаётнинг бу ҳассос даврида кӯп янги нарсаларга ду чкелишади. Агар ёш киши бу даврни яхши ӯтказишга эришса, кейинги ҳаёт даврида ҳам муваффақиятли бӯлади.

 Аммо агар керакли фикр-мулоҳазарни ишга солмаса, ёшлик даври номуносиб ва ноӯрин оқибатларига олиб келиши мумкун.

Ҳаётда фурсатлар жуда кӯп. Ёшлик даври ҳам худди шундай, тез ӯтиб кетади. Ҳазрат Алий (а) буюрганлар: "Фурсатлар булутлардай ӯтиб кетишади. Фурсатларни қӯлдан берманг".

Инсонни икки қувва ҳамиша , хусусан ёшлик даврида ӯз томон тортади. Бири кӯшиш ва ҳаракат ва иккинчиси ялқовлик. Бу тортишувда қайси томон ғолиб чиқса, ӯзига муносиб натижалар келиб чиқаради. Ялқовлик ғалаба қилса, оқибати пушаймонлик ва шармандаликдир. Аммо агар кӯшиш ва ҳаракат ғолиб чиқса, инсонни фазилат ва шараф томон йӯллайди.

Шуни ҳам такидлаб ӯтиш лозим, ки ёшлар ӯз шахсиятларини тиклаш йӯлида баъзи бир ижтимоий мушкулотлар ӯз таъсирини етказади. Шунинг учун уларни шу марҳалада якка қолдирмай. тӯғри йӯлга ҳидоят этиш лозим. Акс ҳолда улар йӯлини йӯқотган нобинодай адашган нодуруст йӯлда кетишади. 

Ёшлик – ҳаётнинг баҳор фасли. Инсонни кӯплаб жанбаларини,  умрини ана шу фасли аниқлайди. Ёшлик, ёрқираб яшнаш, ӯзини тиклаш, ибодат қилиш, мубораза айёми, вазифашинослик ва инсоннинг истеъдодлари юзага чиққан фаслдир. Шунинг учун ҳам ёш фуқаролардан инсонийликнинг энг баланд чӯққисига ноил бӯлиш учун бор истеъдод ва маҳоратларини ишга солишни талаб этади. Инсоният тарихи шуни кӯрсатади, ки ҳар давлатнинг ёш фуқароси унинг сармоясидир.

  Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Ёшлар — жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли эгалари. Ҳар бир давр ёшларининг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб ўша жамиятнинг эртанги кунини аниқ тасаввур этиш мумкин.

Ёшлар имконият ва қудратларини англаш билан кенг маънодаги шахс ва ўзларидаги кўплаб хусусиятларни ўзгартиришга қодир эканликларини тушинадилар. Бу омил ёшларда ҳаёт ва келажакка нисбатан умидли дунёқарашни юзага келтиради.

Ёшларнинг муҳим вазифаларидан бири, ӯзликни англашдир. Ӯзликни билиш ёшларнинг шаклланиши ва ўзларига, ўз қудратларига ишонч ҳосил қилишнинг асосидир. Чунки ёшлар куч-қудрат ва яратувчанликка тўлалар. Улар улкан куч, яъни чегарасиз қудрат соҳиби эканликларидан огоҳ бўлсалар, ривожлана ва кучая бошлайдилар.

Бу ҳолатда ёшликнинг энг олий ифодаси бўлмиш ёшларнинг ички истеъдод ва имкониятлари юзага чиқишини мушоҳада этиш мумкин.

Ӯзликни билиш ва ўзликни англашнинг амалий таъсири бу қайта тикланиш ўзини қайта қуришдир. Бошқа сўзлар билан айтганда ўзликни англаш, бу ўзлик ҳақидаги ҳақиқатни англашдир.

 

Ёрлиқ